2 – МОДУЛ. 1-МАВЗУ: ЎЛКАШУНОСЛИКДА
АРХЕОЛОГИЯНИНГ РОЛИ.
РЕЖА:
1.
Археология ва тарихий ўлкашунослик.
2.
Археологик ѐдгорликларнинг туризмда тутган ўрни.
3.
Ўзбекистонда археология ва туризмнинг ривожланиши.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Kаримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.: - 1998.
2.
Kабиров Ж., Сагдуллаев.А. Ўрта Осиѐ археологияси. Т.: - 1990.
3.
Набиев А.С. Тарихий ўлкашунослик. Т.: - 1996.
4.
Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиѐ тарихи. Т.: - 2004.
1. Археология ва тарихий ўлкашунослик.
Ўлкашунослик
асосий 5 та манбадан иборат бўлиб, улар:
археология, этнография,
топономика, архившунослик ва музей экспонатларидир.
Улар ўзаро
алоқадор бўлиб, бири – иккинчисини тўлдиради. Юқоридаги 5 асосий
манбасиз ўлка тарихини ўрганиб бўлмайди.
“Тарихий ўлкашунослик ва туризм фани”
нинг” асосий
манбаларидан бири бу
“Археология”
дир.
“Археология”
- сўзи лотин
тилидан олинган бўлиб,
“архайос”
-
қадимги,
“логос”
-
фан,
яъни
қадимги
даврни ўрганувчи фан
деган маънони билдиради.
Дунѐ халқларининг бир неча юз минг йиллардан бери давом этиб
келаѐтган тарихи бор. Лекин шу узоқ тарихий тараққиѐтининг энг кейинги 5-
6 мингинчи йиллардан бошлабгина ѐзма асарлари бўлиб, ундан аввал
халқларда ѐзув ва тарих бўлмаган.
Ёзув пайдо бўлгандан кейин ҳам кўпгина воқеалар ѐзилмай қолган,
подшоларнинг
буйруқлари,
руҳонийларнинг
диний
таълимотлари,
ҳазиналарнинг ҳисоб - китобларида ҳамда, турли урушлари ҳақидаги ѐзма
асарлар эса ўз замонасининг ишлаб чиқариш усуллари ва воситаларини,
халқнинг маиший ҳаѐтини етарлича акс эттира олмаган.
Демак, қадимги қишлоқ ва шаҳарлар қазиб кўрилганда, у ерлардан
қадимги халқларнинг уй - жой қолдиқлари, уй - рўзғор буюмлари, зеб -
зийнат буюмлари, эътиқот ѐдгорликлари топилади. Бу нарсалар эса ѐзма
тарихдаги маълумотларга қараганда ўша давр турмушини ҳар тарафлама ва
аниқроқ ѐритиб беришга ѐрдам беради. Ёзма тарих пайдо бўлгунгача бир
неча юз минг давр тарихи хамда ѐзма тарих пайдо бўлгандан кейинги давр
ҳаѐтини тўла ўрганиш зарурияти ўша давр халқларидан қолган буюмларни
текшириб кўришни тақазо этади. Бундай ѐдгорлик буюмларни текширувчи
фан эса
археология
дир. Археология ибтидоий одамлар яшаган маконларни,
қадимги даврдан қолган шаҳар, қишлоқ ва мозорларни қазиб кўриб, тарихни
аниқлайди.
Археологлар қазишма усули билан иш кўрадилар. Айниқса ѐзувлар
пайдо бўлмасдан бурунги давр тарихини археология қазишмаларида
топилган буюмлар тўлдиради, археология қазишмасининг натижалари
матбуотда кенг ѐритиб борилади.
Тарихий маълумотларга қараганда тарихий тадқиқотчилик Ўрта
Осиѐда жуда ҳам қадимдан бошланган. Хоразмлик машҳур олим
Берунийнинг ѐзишига кўра, араб истилочилари Ўрта Осиѐдаги маҳаллий
олимларни йўқотибгина қолмай, маҳаллий тил ва маҳаллий ѐзувдаги
асарларни ҳам йўқ қилиб, ѐндириб юборганлар. Шу сабабли энг қадимги
замонларда ѐзилган асарлар сақланмаган. Минг йил давомида ѐзилиб келган
тарихий асарлар жуда кўп. Муҳаммад Наршахийнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |