жамиятининг ҳамда тиббиѐт, археология, антропология ва этнография
ҳаваскорлари жамиятнинг Туркистон бўлимлари эди.
1870 йилда
Ўрта Осиё олимлари жамияти пайдо бўлди.
Бу жамият ўз
олдига
Ўрта Осиѐ тарихи, география, этнография, статистика,
иқтисодиѐти
оид маълумотларни тўплаш, ишлаш ва тарқатишни мақсад
қилиб қўйган эди. Унинг биринчи очиқ мажлиси 1871 йил 28 январда бўлди.
Шу билан бир вақтда
А.П. Федченко
нинг фаол иштироки билан
тиббиѐт, археология ва этнография хаваскорлари жамиятининг Туркистон
бўлими
очилди. Бўлим аъзолари орасида
Н.А. Северцов, И.В. Мушкетов,
В.Ф.Ошанин
каби олимлари бор эди. Бўлим 1879 йилда
“Табиёт,
археология, антропология ва этнография ҳаваскорлари жамияти
Туркистон бўлимининг хотиралари“
деган ўзининг биринчи асарини
босиб чиқарди. Бу тўпламга кирган мақолалар орасида
Н.А.Северцовнинг
“Помир умуртқали фаунасидан маълумотлар”
маъқоласи,
Н.Б.Тейхнинг
ўлка илмий таърифига бағишланган ишлари ва бошқалар диққатига
сазовордир.
Бўлимда бу жамиятнинг Москвада 1872 йилда ташкил қилинган
иккинчи политехника кўргазмасида Туркистон бўлимининг иштирок этишига
таѐргарлик кўриш юзасидан катта ишлар олиб борилди. Ўрта Осиѐ олимлари
жамиятида бўлгани сингари, бу бўлим мажлисларида ҳам қимматли илмий
ахборотлар ва маърузалар тингланди. Жамиятнинг 1878 йилда
В.Ф.Ошанин
раҳбарлиги остида ташкил қилинган илмий сафари натижасида
Буюк Пѐтр
тизма тоғлари очилди
. Муғсув дарѐсининг манбаларидаги музлик топилиб,
унга
А.П.Федченко
номи берилди. Маблағ йўқлиги туфайли бўлим жуда
катта қийинчиликларни бошдан кечирди ва тахминан 1893 йилда ўз
фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.
Ўлкада ишлаб турган
ҳаваскор археологлар
1895 йилда Туркистон
археология ҳаваскорлари тўгарагига бирлашди. Туркистон археология
хаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан Фарғона тоғ тизмаларидаги
Соймайлитош деган жойда тошга ўйиб солинган жуда кўп суратларнинг
топилиши, машҳур Бия - найман оссуарийлари ва ҳоказоларнинг очилиши
фан солномаларига жуда ҳам муҳим илмий кашфиѐтлар бўлиб кирди.
Маҳаллий илмий ходимлардан бир гуруҳи
В.Ф.Ошанин
ва
бошқаларнинг ташабуси билан 1897 йил бошида
рус география
жамияти
нинг Туркистон бўлими ташкил қилинган эди. Бу жамият бўлими
орқали Орол денгизи ва Балхаш кўли, Туркистон музликлари ва хайвонот
дунѐсини ўрганиш сингари жуда муҳим ишлар олиб борилди. Фойдали
қазилмалар қидириб топилиб, текширилди. Ўрта Осиѐда зилзила сабаблари
ва оқибатларини аниқлаш ишлари олиб борилди ва ҳоказо.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида ўлкада ҳаммаси бўлиб,
Do'stlaringiz bilan baham: