- 82 -
Бундай иш турлари умумтаълимий аҳамиятдан ташқари коррекцион аҳамият
касб этади.
Шу тариқа барча дарсларда ўқувчиларнинг ѐйилган контекст нутқлари
қўлланилади. Қайсики у катта мустақилликни талаб қилади.
Махсус мактаб шароитда дудуқланишни бартараф этиш бўйича ишни
ташкил қилишда баъзи бир хусусиятларни ҳисобга олиш лозимдир.
Жавоб бераѐтган вақтда дудуқланувчилар жойларида ўтираверишлар.
Чунки дудуқланувчилар тез чарчашга мойил бўладилар ҳамда ўртоқларидан
уяладилар.
Иш фаолиятларини тез-тез ўзгартириш керакдир. Контрол дарслардан
кейин дарс тартибини ўзгартириш, бирор нарса ўқиб бериш ѐки енгил машқлар
бериш
мақсадга
мувофиқдир.
Дарсни
шундай
ташкил
қилиш
керакки,ўқувчилар доимо тутилмасдан гапирсинлар. Болалар нутқининг темпи
нормал бўлиши керак. Бунга дарс темпи, ўқитувчи нутқи таъсир қилади.
Ўқувчининг дарсини ижодий ѐндашган ҳолда,
турли хил услубиятлардан
фойдаланиш ўқувчиларни дарсда актив иштирок этишларининг гаровидир. Кўп
дудуқланувчилар тез хафа бўладилар, уларга кўп танбеҳ бериш керак эмас.
Уларни ижобий томонларини топиб мақтай билиш керак «Ким бундан
яхшироқ ўқийди?» саволини бериш мумкин. Ўқувчини ўзи тушуниб олади.
Танаффусларда болалар гаплашмасликлари, нутқий
тинчликка риоя
қилишлари керак. Танаффусда уларни қўзғатмаслик, тинч ўйинлар билан банд
қилиш керак, болаларни қизиқтириш, тинчлантириш керак. Нутқий
активлаштиришда ўқувчиларнинг индувидуал хусусиятларини ҳисобга олиш
керак. Талаффуз бузилишларини йил бошидаги машғулотларда бартараф этиш
керак. Товушларни нутққа киритиш индувидуал, мустаҳкамлаш, фарқлаш
нутққа киритиш-фронтал тарзда олиб борилади. Нутқий ритмни логопед
назорат қилади.
Тарбиячилар, ота-оналарни бу ишга сафарбар қилади.
Суҳбатлар ўтказади. Дарсларда ўқитувчи томонидан ўтказиладиган иш
жараѐнида нутқ дудуқланишсиз бўлади. Бу малакалар йўқолмаслиги учун
тарбиячи ва ота-оналар дарсдан ташқари вақтда кузатишлари керак.
I чоракда (даврда) ўтказиладиган жимлик ритмнинг маъсулияти ва
мураккаб жараѐн эканлигини тан олиш керак. Шивирлаб гапиришгина мумкин
бўлади, чунки болалар жуда қизиқувчан бўлганликлари учун тўлиқ жимликка
эришиб бўлмайди.
Жимлик режимнинг моҳияти дудуқланишга бўлган потологик рефлексни
ўчиришдан
иборатдир, нерв системасини тинчлантиради.
Дарсдан ташқари вақтдаги жимлик режимига тарбиячилар дўқ-пўпса
билан эмас, балки педагогик маҳорат, ижодийлик билан эришишлари керак.
Кун тартиби моментлари, уйқудан туриш, эраталбки ва кечи туалет, нонушта,
тушлик, сайр, кечки овқат вақтида ҳам нутқни максимал даражада чеклаш
керак. Асосий талаб ошхона остонасини босиб ўтдингми тинчликни сақла!
Шаклида қуйидаги онгли интизомда янги натижаларга эришилади.
Бутун персонал томонидан болалар тўғри, баланд бўлмаган нутқ
намунасини кўрсата билиш керак.
- 83 -
Ота-оналарга турли хил тавсиялар берилади,
улар билан савол-жавоблар
ўтказилади. Нафақат мактаб шароитда, балки уйда ҳам тинч шароитни яратиш
керак, кино-театрларга, оромгоҳларга меҳмонга бориш ман этилади. Агар бола
IV давр 1 йил ичида нутқнинг белгиланган шаклларини эгалламаса, бу иш
кейинги ўқув йилида давом эттирилади.
Чевелѐва ушбу методикаси дудуқланишни реуедивсиз бартараф қилади.
Катамнистик маълумотларга қараганда 10 йил давомида дудуқланувчиларда
дудуқланиш қайталанмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: