36
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
Шу ўринда, кейинги беш йилда миллий иқтисо
-
диётга киритилган жами инвестициялар ҳажмида
маҳаллий корхоналар ва аҳоли сармоялари салмоғи
ҳам кўпайди. Қайд
этиш жоизки, 2020 йилда ки
-
ритилган жами инвестициялар ҳажмида хорижий
инвестициялар ва кредит маблағларидан ташқари
инвестициялар салмоғи 57,1%ни ташкил этди.
Ялпи жамғариш таркибида асосий капиталнинг
ялпи жамғарилиши (gross fixed capital formation)
муҳим тузилмавий унсур ҳисобланади. Aгар ялпи
жамғариш таркибида
асосий капиталнинг ялпи
жамғарилиши 2010 йилда 90,9 фоизга тенг бўлган
бўлса, 2020 йилда у 99,0 фоизни ташкил этди. Бу
ялпи жамғариш ҳажмида унинг аҳамияти юқори
-
лигини ифода этмоқда.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, мил
-
лий иқтисодиётимизда асосий капиталнинг ялпи
жамғарилиши бир текис кечмаяпти. Aгар 2011 йил
-
да ялпи жамғаришнинг ўсиш суръати 2,6% га тенг
бўлса, 2019 йилда у 38,1% ни ташкил этди. 2020
йилда мамлакатимизда
коронавирус инфекцияси
пандемияси жорий этилган шароитда эса асосий
капиталнинг ялпи жамғарилишининг ўсиш суръа
-
ти ўтган йилга нисбатан 8,2%га пасайди. Бу мам
-
лакатимизда ҳали-ҳануз асосий капиталга инвести
-
цияларнинг барқарор оқими шаклланмаганлигидан
даракдир.
Миллий иқтисодиётга йўналтирилаётган ин
-
вестицияларнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан ялпи
миллий жамғармалар (gross national savings) ҳажми
ва унинг ЯИМга нисбатан салмоғининг юқорили
-
гига боғлиқдир. Ўзбекистонда ялпи жамғарманинг
ЯИМдаги салмоғи 2010-2020 йиллардаги динами
-
када тўлқинсимон кўриниш касб этди. 2011-2015
йилларда ЯИМда ялпи жамғарма салмоғининг
пасайиши кузатилди. Иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш даврида эса (2016-2020 йй.) Ўз
-
бекистон бўйича ялпи жамғарманинг ЯИМдаги
улуши нисбатан анча яхшиланди.
Айтиш керак
-
ки, 2018-2020 йилларда ялпи жамғармаларнинг
ЯИМдаги улуши 40% лик кўрсаткич чегарасидан
ўтган.
Ваҳоланки, таҳлил этилаётган даврнинг даст
-
лабки йилида (2010 йилда) ялпи жамғарманинг
ЯИМдаги улуши 32,0%ни ташкил этиб, даромади ўр
-
тачадан паст бўлган мамлакатлар бўйича ҳисобланган
ўртача кўрсаткичга (Lower middle income (32,0%))
тенг эди. Мазкур кўрсаткич даромади ўртачадан
юқори бўлган давлатларнинг ўртача кўрсаткичи
-
дан (Upper middle income (35,0%)) 3,0 ф.п.га ортда
қолган.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши
-
нинг бугунги босқичида Ўзбекистон бўйича ялпи
жамғарма ҳажми ва унинг ЯИМдаги салмоғи анча
юқорилаган бўлсада, мазкур даража истиқболда
барқарор иқтисодий ўсишни таъмин эта оладими
- деган саволнинг туғилиши табиий. Ушбу ҳолат
ялпи жамғарма нормаси қанча бўлиши керак деган
саволга жавоб топишни тақозо этади.
Иқтисодиёт амалиётида ялпи жамғарманинг
олтин меъёри (нормаси) ва уни ҳисоблашга оид
методологик ёндашувлар мавжуд эмас. Аммо,
мамлакатларнинг ривожланишида ялпи жамғар
-
маларнинг тутган ўрнига бағишланган тадқиқот
-
лар шуни кўрсатдики, айнан ЯИМга нисбатан улар
салмоғининг катта бўлиши ижтимоий-иқтисодий
тараққиёт асоси - барқарор иқтисодий ўсишни таъ
-
минлаб берар экан. Жаҳон банкининг маълумот
-
ларига кўра, 2019 йилда ялпи жамғармаларнинг
ЯИМдаги улуши дунё мамлакатлари бўйича ўртача
25%ни ташкил этган ҳолда, Жазоирда у - 38%, Қу
-
вайт ва Сингапурда - 43%, Замбияда - 44%, Хитой
-
да - 45%, Қатарда - 47%, Непалда - 49%, Жибутида
- 50%, Макаода (Хитой) - 53%, Брунейда - 54%га
тенг бўлган [15]. Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистон
Республикасида ялпи жамғармаларнинг ЯИМдаги
салмоғини ошириш бўйича эришилган натижалар
чегаравий нуқтасига етган деб ҳисоблаш
учун асос
бўла олмаслигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: