Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

Жаҳон банкининг 
маълумотларига кўра, 2019 йилда 
ялпи жамғармаларнинг ЯИМдаги 
улуши дунё мамлакатлари бўйи-
ча ўртача 25%ни ташкил этган 
ҳолда, Жазоирда у - 38%, Қувайт 
ва Сингапурда - 43%, Замбияда 
- 44%, Хитойда - 45%, Қатарда 
- 47%, Непалда - 49%, Жибутида - 
50%, Макаода (Хитой) - 53%, 
Брунейда - 54%га тенг бўлган


37
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
Миллий иқтисодиётдаги яна бир муаммо ялпи 
жамғарма ва ялпи жамғариш ўртасида доимий 
мусбат тафовутнинг сақланишидир. 2010-2020 йил
-
лар давомида ялпи жамғарманинг (gross savings) 
ялпи жамғариш ҳажмидан (gross capital formation) 
доимий ортиқча миқдори кузатилган динамик ўзга
-
ришларни 1-диаграммада келтирдик. Таҳлил этила
-
ётган даврда ялпи жамғарма ва ялпи жамғаришлар
-
нинг ЯИМдаги улушлари ўртасида 0.3%дан (2015 
й.) 8,8% гача (2012 й.) бўлган мусбат ишорали та
-
фовут кўриниш касб этди. 
Диаграмма 1. Ўзбекистонда ялпи жамғарма ва ялпи жамғариш динамикаси 
(ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМга нисбатан %да)
Манба: 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Ялпи жамғарманинг 2019-2020 йиллардаги маълумотлари – эксперт томонидан баҳоланган.
2010-2020 йиллар давомида ялпи жамғарма би
-
лан ялпи жамғариш ўртасида тафовутнинг фақат 
мусбат кўриниш касб этиши миллий иқтисодиётда 
икки ҳолатнинг кузатилишини кўрсатиб беради. 
Бу, биринчидан, “ортиқча жамғарма”нинг нофор
-
мал секторга йўналтирилганлигини намоён этса, 
иккинчидан, республикамиздан “ташқи дунё мам
-
лакатларига” чиқиб кетаётган пул оқимининг мав
-
жудлигидан даракдир. 
БМТнинг тараққиёт дастури доирасида олиб 
борилган тадқиқотлар натижасига асосан, Ўзбе
-
кистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ЯИМга нисба
-
тан 40% дан 50 %гача бўлган оралиқдаги салмоқни 
ташкил этиши қайд қилинган [17]. Аниқроқ маълу
-
мот келтирадиган бўлсак, Давлат солиқ инспекция
-
си кўрсаткичига асосан, 2019 йилда Ўзбекистонда 
яширин иқтисодиёт ҳажми ЯИМга нисбатан 48%ни 
ёки 245 трлн. сўмни ташкил этган [18]. Айтиш ке
-
ракки, яширин иқтисодиётнинг бу улкан ҳажмини 
яратиш учун керак бўлган асосий фондлар ва ай
-
ланма маблағлари айнан мазкур сектор даромадла
-
ри ҳамда ялпи жамғарманинг молиялаштирилма
-
ган инвестициялар қисми ҳисобидан шаклланган
-
лигини кўрсатади. 
Иккинчи масала хусусида тўхталмоқчи бўлсак, 
мамлакатимизнинг на расмий сайтларида, на хори
-
жий маълумотлар базасида Ўзбекистондан “ташқи 
дунё мамлакатларига” чиқиб кетаётган пул оқи
-
ми бўйича статистик маълумотлар келтирилган. 
“Амалий иқтисодиёт” курсидан пул маблағларини 
мамлакатдан олиб чиқиб кетишнинг тадбиркор
-
лик субъектлари томонидан ўйлаб топилган турли 
схемалари, оффшор зоналардан фойдаланиш им
-
кониятлари сир эмас ва бундан Ўзбекистон ҳам 
мустасно бўла олмайди. Мамлакатимиздан олиб 
чиқиб кетилаётган пул маблағларининг умумий 
қийматига қўйилган чеклов ҳам тижорат мақсадида 
молиявий ресурслар оқимини камайтириш ва тар
-
тибга солишга қаратилганлигидан даракдир. 
Юқоридаги таҳлилларни сарҳисоб қилиб шуни 


38
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
таъкидлаш керакки, "ялпи жамғарма - ялпи жамға
-
риш" нинг баланслашган макро нисбатларини таъ
-
мин этиш негизида Ўзбекистоннинг ички муво
-
занатлашганлик даражасини янада ошириш учун 
яқин келажакда бир қанча муҳим ишлар бажарили
-
ши тақозо этилади.
Айтиш керакки, ялпи жамғарманинг инвести
-
цияларни молиялаштиришга қатнашмаган қисми 
билан “соф капитал трансферлар” (“ташқи дунё
-
дан” олинган ва унга чиқарилган капитал транс
-
ферлар ўртасидаги фарқ) миллий иқтисодиётнинг 
турли бозорларида (товар ва хизматлар бозори, мо
-
нетар бозори (пул (валюта ва олтин) бозори, кредит 
ресурслари бозори, фонд (акция ва облигация) бо
-
зори ва капитал бозори) ва бошқа бозорлар) босим
-
ни келтириб чиқаради ҳамда инфляцияни кучайти
-
ради. Истиқболда миллий иқтисодиётда шакланган 
“ялпи жамғарма” ва “ялпи жамғариш" ўртасида 
тафовутни қисқартириш учун авваламбор, тижорат 
банклари ва бошқа молия институтлари томонидан 
аҳолининг бўш пул маблағларини ўз ҳисобларига 
жалб қилиш, кейинчалик уларнинг миллий иқти
-
содиётга капитал қуйилмалар кўринишини олиши 
учун тадбиркорлик-бизнес тузилмаларига етказиб 
беришга асосланган "жамғармаларни" "инвести
-
цияларга" айлантиришнинг самарали механизмини 
ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Ўзбекистон аҳолисининг бўш пул маблағлари
-
ни “ёстиқ остидан” чиқариб, капитал бозорларга 
йўналтириш орқали потенциал маҳаллий инвестор
-
лар базасини шакллантириш, инвестицион жозиба
-
дорликни белгилаб берувчи асосий мезон ҳисоблан
-
ган миллий капитал бозорини тараққий эттириш, 
истиқболда унинг ЯИМдаги улушини (0.5%) кескин 
ошириш лозим бўлади. Қайд этиш лозимки, 2019 
йил маълумотлари бўйича Қозоғистонда капитал 
бозорининг ЯИМдаги салмоғи - 5%, Россияда эса 
- 32%ни ташкил этган [11].
Таъкидлаш жоизки, 2010-2020 йилларда Ўзбе
-
кистон бўйича шаклланган ялпи жамғармалар 
ҳажми ва уларнинг ЯИМга нисбатан салмоғи, гар
-
чи, иқтисодий тараққиётнинг янги босқичида бироз 
яхшиланган бўлса-да, бугунги кун талаби доираси
-
да эмас. Статистик таҳлил жараёнида Ўзбекистон 
бўйича ялпи жамғарманинг ЯИМга нисбатан улуши 
жаҳон иқтисодиётидаги кўпгина мамлакатлар сал
-
моғидан паст эканлиги аниқланди. Жаҳон тараққи
-
ёти индикатори тизими негизида 2018 йил учун 
“аҳоли жон бошига ялпи жамғарма” кўрсаткичи ҳи
-
собланиб, унда Ўзбекистон 622,8 АҚШ долларлик 
натижа билан МДҲ мамлакатларининг Тожикистон 
(181,1), Қирғистон (355,9), Украина (330,8), Молдо
-
ва (474,6), Арманистон (571,1) давлатларидан ўзиб 
кетган бўлса-да, Россия Федерацияси (3408,8), Қо
-


39
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
зоғистон (2304,8), Белорусь (1830.8) ва Озарбайжон 
(1550.2) кўрсаткичларидан бир неча баробар ортда 
қолмоқда [15]. 
Хулоса ва таклифлар. Ўзбекистонда ялпи жамғар
-
ма ҳажмини кўпайтириш, унинг ЯИМга нисбатан 
улушини ошириш ҳамда у билан боғлиқ бошқа 
кўрсаткичлар қийматининг ортишига эришиш учун 
авваламбор мамлакатнинг макроиқтисодий инди
-
каторларининг яхшиланишини таъмин этиш лозим 
бўлади.
2030 йилгача Ўзбекистонни иқтисодий жиҳат
-
дан ривожлантириш мақсадларида миллий иқти
-
содиётнинг рақобатбардошлигини ошириш асо
-
сида ялпи ички маҳсулотни камида 2 бараварга 
кўпайтириш кўзда тутилган бўлиб, бу авваламбор, 
бандликдаги самарадорликни ошириш негизида 
эришилиши кўрсатиб ўтилган [16]. Бу эса, 2017-
2030 йиллар давомида ялпи ички маҳсулот йиллик 
ўсиш суръатининг ўртача 105,5% лик натижасига 
эришилишини тақозо этади. Ҳисоб-китоблари
-
миз шуни кўрсатдики, Ўзбекистонни иқтисодий 
ривожлантириш мақсадлари бўйича истиқболли 
кўрсаткичларга эришиш учун 2021-2030 йилларда 
ялпи жамғарма нормасининг (ЯИМга нисбатан) 
ўртача 40 фоизлик даражасини қайд этиш керак 
бўлади. Ўз ўрнида, ялпи жамғарма нормасини 
ошириш ва ЯИМ ҳажмини икки баробар кўпайти
-
риш 2030 йилга қадар Ўзбекистоннинг даромади 
ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар таркибига 
кириши учун замин яратади.
Жамиятдаги истеъмол нормасини нисбатан 
қисқартириш негизида жамғарманинг ЯИМдаги 
салмоғини ошириш, кейинги босқичда уларни ин
-
вестицияга молиялаштириш асосида биздан кейин
-
ги авлодга етказиб бериш учун асосий фондлар 
(бинолар, инфратузилмалар, коммуникациялар ва 
бошқалар), технологиялар (илмий, ишлаб чиқа
-
риш, муҳандислик ва рақамли ахборот) патентлар 
(саноат намуналари, технологик, интеллектуал, то
-
вар белгилари, маркалар, брендлар ва бошқаларни 
ишлаб чиқиш) ва бошқа активлар кўринишидаги 
бойликлар яратиш зарур бўлади.
Миллий иқтисодиётдаги ялпи жамғариш билан 
боғлиқ жараённи янада жадаллаштириш, унинг 
таркибини такомиллаштириш ҳамда самарадорли
-
гини ошириш учун қуйидаги ишларнинг бажарили
-
ши тақозо этилади. 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish