Жамғарма-инвестиция-жамғариш атамала-
рининг моҳияти ва ўзаро боғлиқлиги.
Миллий
иқтисодиётимизга йўналтирилган инвестициялар ва
ялпи жамғармалар ўртасида мувозанатни баҳолашга
доир статистик таҳлилни амалга оширишдан аввал
жамғарма-инвестиция-жамғариш кўрсаткичларининг
ҳам иқтисодий назарияда, ҳам миллий ҳисоблар ти
-
зими (МҲТ) доирасидаги мазмун-моҳиятини очиб
беришдан бошлаш мақсадга мувофиқ.
МҲТ доирасида жамғарма (saving) – ялпи
миллий ихтиёрдаги даромаднинг (gross national
disposable income, GNDI) якуний истеъмолга (final
consumption) сарфланмаган қисми ҳисобланади.
Ялпи жамғарма – ялпи миллий ихтиёрдаги даромад
-
дан (GNDI) якуний истеъмолни (С) чиқариб ташлаш
орқали аниқланади [4]. Ялпи жамғарма бошқа дунё
мамлакатларидан ўтказилган соф капитал транс
-
ферлар билан бирга номолиявий активларга ин
-
вестициялаштириш (ялпи жамғариш деб аталади)
учун ресурсларни тақдим этади [5].
Демак
ялпи
жамғарма
инвестициянинг
(investment) асоси, яъни молиялаштириш манбаси
сифатида унинг ўзагини ташкил этар экан. Ўз ўр
-
нида, ялпи жамғариш (capital formation) эса
инвестицион жараённинг якуни, миллий иқтисо
-
диётга инвестициялар молиялаштирилишининг
номоддий активлар қийматининг ўзгаришини таъ
-
минлаган омил сифатида намоён бўлади. Аниқроқ
айтадиган бўлсак, инвестициялаштириш негизида
миллий бойликнинг ортиши кузатилади, бу эса у
ёки бу кўринишдаги (асосий фондлар, активлар ва
б.) жамғарилишнинг ифодасидир [1].
Иқтисодий назарияда “инвестиция” – даромад
олиш мақсадида йўналтирилган пул маблағлари
асносида қаралса, жамғариш эса миллий иқтисо
-
диётга сарфланган молиявий ресурсларнинг амал
-
даги қиймати (иқтисодий субъектлар томонидан
йўналтирилган инвестицион сарф-харажатлар
-
нинг ҳақиқий миқдори) сифатида эътироф эти
-
лади. Шу сабабли иқтисодиёт фанида “инвести
-
ция” ва "ялпи жамғариш" (gross capital formation)
индикаторлари қиймат жиҳатидан бир-бирига
яқин ҳамда бири иккинчисининг ўрнини босув
-
чи кўрсаткичлар сифатида қайд этилади [6]. Ма
-
салан, иқтисодий назарияда истеъмол усулида
ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (gross domestic
product, GDP) – истеъмол харажатлари, давлат ха
-
ражатлари, инвестициялар ва соф экспорт ҳажми
(Y=C+G+I±Nex) кўринипшида қайд этилса, МҲТ
доирасида у (GDP
D
) – уй хўжаликлари, давлат ва
уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат
корхоналари томонидан товар ва хизматларнинг
якуний истеъмолига (final consumption) сарфланган
харажатлар, ялпи жамғариш ва соф экспорт саль
-
доси ҳажмлари (GDP
D
=FC+GCF±Nex) йиғиндиси
сифатида эътироф қилинади.
Миллий ҳисоблар тизимида "ялпи жамғариш”
иқтисодиётдаги молиявий бўлмаган активлар қий
-
матининг ўзгариши омили сифатида қайд этилади
ва қуйидаги таркибий қисмларга ажратилади. Бу
-
лар, биринчидан, асосий капиталнинг ялпи жамға
-
рилиши, иккинчидан, моддий айланма маблағлар
захирасининг ўзгариши, учинчидан, қимматбаҳо
буюмларнинг (заргарлик буюмлари, санъат асар
-
лари ва бошқалар) соф орттирилган (йўқотилган)
қийматидир [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |