82
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
субъектларини байналминаллашган дунё ишлаб
чиқариш жараёнларига киритишга йўналтирилган
турли саъй-ҳаракатларни амалга оширишга (юқори
логистик ва геоиқтисодий технологиялардан фой
-
даланиш билан) уринишлар бўлмоқда.
Бизнинг фикримизча самарали логистик инстру
-
ментарийни ишлаб чиқиш учун комбинацияланган
ёндашувлар ва услубларни мўлжал қилишга тўғри
келади, улар қаторига модификациялашган дасту
-
рий-мақсадли услуб, мантиқий-эвристик услуб,
экспертлик таҳлили услуби ва бошқаларни кири
-
тиш мумкин. Бу планда мамлакатимиздаги ва хо
-
риждаги тадқиқотчиларнинг, хусусан, америкалик
иқтисодчи – иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти
совриндори (1995 йил) Дж. Нэшнинг ишларига [1]
асосланган рақобатлашувчи бозор стратегиялари
алоҳида диққатга моликдир. Замонавий логистик
моделларда рақобатлашувчи бозор стратегияла
-
ри Г. Штакельбергнинг бошқариладиган бозор
стратегияси билан биргаликда қўлланилади, улар
вертикал бошқариладиган шажаравий структура
-
ни ҳосил қилади, унинг юқори даражасида иқти
-
содий дастаклар (солиқлар, ренталар, акцизлар ва
бошқалар) ёрдамида мувофиқлаштириш маркази
(ММ) томонидан бошқариладиган миллий ижтимо
-
ий-иқтисодий ривожланиш концепцияси асосида
ишлаб чиқилган тизимли ривожланиш мақсадлари
амал қилади, пастки даражасида эса — бозор муно
-
сабатларининг ўзини амалга оширувчи иқтисодий
агентларнинг мақсадлари амал қилади [2]. Равшан
-
ки, умумий ҳолатда бу мақсадлар фақатгина ўзаро
мувофиқлаштирилиб қолмасдан, балки ўзаро зид
-
диятларга ҳам киришади.
Инновацион ривожланиш, илмий-тадқиқот ва
хўжалик фаолиятининг барча йўналишлари бўйи
-
ча рақобат курашининг ўткирлашиши шароитла
-
рида иқтисодиётнинг реал секторида барқарор ва
истиқболли даромад манбаларини шакллантириш
давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлани
-
ши мақсадга мувофиқ. Бундай тармоқлар қаторига
ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми
сифатида транспорт ҳам киради, унинг барқарор ва
самарали фаолият кўрсатиши иқтисодиётни барқа
-
рорлаштириш, юксалтириш ва тузилмавий қай
-
та қуришнинг, мамлакатнинг яхлитлиги, миллий
хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш
-
нинг зарурий шарти бўлиб ҳисобланади.
Бу омилнинг муҳим жиҳатларига замонавий
транспорт бизнеси бозор концепцияси контексти
-
да тўхталиш мумкин. Бу концепция марказдан
узоқлаштириш, темир йўл транспортидан ташқари
амалда барча транспорт турларини хусусийлашти
-
риш ва монополиядан чиқаришни ўз ичига ола
-
ди. Транспорт фаолияти ҳажмининг ортиши, бир
томондан, бу - жамиятнинг моддий бойликларни
кўчиришга умумий ишлаб чиқаришда қатнашмай
-
диган харажатларининг ортиши эканлиги, бошқа
томонлама эса – авваламбор учинчи мамлакатлар
-
нинг қўшимча транзит юк оқимларини жалб қилиш
ҳисобига транспорт тизимининг иқтисодий фойда
келтиришининг ортиши эканлиги аксиома бўлиб
ҳисобланади.
Транспорт тизими билан боғлиқ бу жараён
-
ларни трансмиллий корпорацияларни жалб қил
-
масдан амалга ошириб бўлмайди, шу сабабли
давлат бошқарувининг мувофиқлаштириш, на
-
зорат қилиш ва бошқа функцияларини асосланма
-
ган тарзда нодавлат структураларига, қоидага кўра,
монопол структураларга беришни мониторинглаш
давлатлараро тизимини яратиш алоҳида эътибор
талаб қилади, чунки монополист хўжалик юритув
-
чи субъектларнинг ўсиб бораётган иқтисодий ва
ҳуқуқий мустақиллиги устуворликларнинг алма
-
шишига ва умуман иқтисодий вазиятнинг кескин
-
лашишига олиб келиши мумкин.
Транспорт иқтисодиётини аксилмонополистик
логистик бошқаришнинг асосий мақсадлари то
-
вар бозорлари ва бошқа бозорларни шаклланти
-
риш, хўжалик юритувчи байналминал субъект
-
лар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ва
хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш
ҳисобланади. Айтилган муаммоларни ҳал қилиш
йўлларига келадиган бўлсак, шуни айтиш жоизки,
мулкчилик муносабатлари, хўжалик юритиш ва
хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришнинг
янги шаклларининг пайдо бўлиши (иштирокчилар
-
нинг кўп томонли мураккаб ўзаро муносабатлари
-
ни ҳисобга олиш билан) транспорт иқтисодиётини
индикатив бошқариш тизимини яратиш, иқтисоди
-
ётнинг секторларини тармоқ бошқарувидан функ
-
ционал бошқаришга ўтказиш, давлатлараро аксил
-
монополистик бошқариш механизмини яратишни
шартлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: