83
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
аллифнинг фикрича бу дастурлар қуйидагилар-
ни ўз ичига олиши лозим [3]:
- транспорт иқтисодиёти структурасини ўзгар
-
тириш ва монополиядан чиқариш;
- хусусийлаштириш, давлат акциялари пакетла
-
рини сотиш (эмиссия);
- янги иқтисодий субъектларни яратиш, давлат
-
нинг улушини бошқаришни уларнинг ихтиёрига
бериш (траст);
- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш.
Буларнинг барчаси транспорт воситалари ва
транспорт хизматлари бозорларининг ривожлани
-
ши ва ўзгаришини, бу бозорларда устувор бўлган
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини
тизимли равишда назорат қилишни талаб қила
-
ди.
Табиий монополиялар, давлат монополияла
-
ри, вақтинчалик монополиялар, давлат секторини
(ишлаб чиқариш-хўжалик аудити, маркетинг ах
-
бороти тизими, давлат
стандартларини яратиш ва
бошқалар) бошқариш структураларининг роли ва
ўрнига ҳам муносиб баҳо бермасдан бўлмайди.
Бизнинг назаримизда, асосий ҳужжатлар ва
меъёрларни унификациялаш, аксилмонополистик
бошқариш масалаларини ҳал қилиш ва юқори са
-
марали байналминаллашган бозор иқтисодиётини
оёққа қўйиш бўйича структураларнинг фаолиятини
мувофиқлаштирувчи халқаро органни яратиш мақ
-
садга мувофиқ бўлади. Бунинг учун турли миллий
транспорт тизимларини
авваламбор мижозларга
хизмат кўрсатиш технологиялари борасида жаҳон
транспорт тизими билан бирлаштиришнинг юқори
даражасига эришиш талаб қилинади.
Бу ерда муаммолар кўп. Биринчи навбатда
транспортда истиқболли технологиялардан фақат
-
гина биттаси – терминалли технологияга бўлган
муносабатни тубдан ўзгартириш зарурлигини қайд
қилиш лозим бўлади. Бу ерда гап юк оқимларининг
йўлаклар тизимининг бош звеноси – замонавий ло
-
гистик концепцияда барча даражадаги марказлар ва
юк терминалларининг функцияларини идентифика
-
циялаш хусусида бормоқда. Транспорт логистикаси
— бу самарали юк оқимларини рационал ташкил
қилишнинг нисбатан ёш, янги услубиятидир. У кўп
сонли техник, иқтисодий, ҳуқуқий, информацион,
молиявий ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олади.
Шуни қайд қилиш жоизки, кўп нарса ташқи
иқтисодий концепцияга ва уни амалга ошириш
стратегиясига боғлиқ. Ишлаб чиқариш-инвестици
-
он ўзаро ҳаракатларнинг замонавий геоиқтисодий
стратегияси экспортга йўналтирилган иқтисодиёт
устувор бўлиши
зарурлигини декларациялайди,
бунинг учун илмталаб, ресурс тежовчи техноло
-
гияларга урғу бериш билан ишлаб чиқариш ва хў
-
жалик юритишнинг мавжуд илғор тармоқларини
ривожлантириш лозим бўлади. Бу стратегия фақат
-
гина экспортни макроиқтисодий сиёсатнинг уму
-
мий мақсадлари билан биргаликда кенгайтиришга
кўмаклашувчи иқтисодий сиёсат амалга оширилган
тақдирдагина муваффақиятли бўлади, бунинг учун
биринчи навбатда транспорт мажмуасининг стра
-
тегик мақсадларини жаҳон хўжалигини
ривожлан
-
тиришнинг ягона стратегик мақсади билан боғлаш
талаб қилинади [4].
Транспорт логистикасини ахборот, ҳуқуқий,
молиявий таъминотни ўз ичига олган ҳолда юк
оқимларини самарали ташкил қилиш бўйича тех
-
ник воситалар, услублар ва ҳаракатлар жамланма
-
си сифатида таърифлаш лозим бўлади. Транспорт
логистикасининг таркибий қисмлари ўзларининг
барча кўп сонли тавсифлари билан юкларнинг ўз
-
лари, техник воситалар ва ташиш жараёнини таш
-
кил қилиш технологияларини ўз ичига олган ҳолда
барча транспорт турлари, юк терминаллари, қайта
юклаш-омбор мажмуалари ва уларнинг қурилмала
-
ри, шунингдек юкларга ишлов бериш ва омборлар
-
га жойлаштириш технологияларини ўз ичига олган
ҳолда барча транспорт объектлари ва иншоотлари
бўлиб ҳисобланади. Транспортни ривожлантириш
стратегик концепциясини информацион, ҳуқуқий,
молиявий, илмий-услубий таъминлаш ва малакали
ходимлар билан таъминлаш муҳим ўринлардан би
-
рини эгаллайди.
Бу масалаларнинг тўлиқ спектри халқаро мин
-
тақавий транспорт-логистика марказлари, олий
ўқув юртларининг тадқиқот структуралари, алоҳи
-
да тадқиқотчиларнинг тадқиқотлар
предметини
ташкил қилиши лозим бўлади.
Фақат транспорт муаммоларини ҳал қилиш ва
жаҳон транспорт оқимига қўшилаётган минтақа
-
ларнинг имкониятларини тадқиқ қилиш билангина
транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасининг келажа
-
гига “мўралаш” мумкин. Бу, авваламбор эртанги кун
мижозининг психологияси ва менталитетининг ўзга
-
ришидир, юкларни қандай қилиб етказиб берилиши
уни тобора камроқ қизиқтиради, юкнинг ўз вақтида
кўпроқ паст нархлар билан етказиб берилиши, юк
-
нинг сақланиши эса – тобора кўпроқ қизиқтиради.
Бундан ташқари, замонавий мижоз глобал компью
-
84
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
тер интернет-технологиялар шароитларида ўзининг
юки жойлашган жой ва уни ташиш динамикаси
тўғрисидаги маълумотларни олишга ҳақли равишда
даъво қилиши мумкин.
Бу саволларга жавобни фақатгина виртуал ло
-
гистика деб аталадиган, электрон коммуникациялар
унга база бўлиб хизмат қиладиган замонавий логисти
-
ка бера олади. Бироқ айтиб ўтилган жиҳат янги минг
йилликда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар
-
нинг бор-йўғи бир қисми бўлиб ҳисобланади [5].
Бошқа бир муҳим масала – транспорт логисти
-
каси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўлиб ҳи
-
собланади. Бу янги логистик муаммо устида ишлар
барча даражаларда –
замонавий ахборот компью
-
тер интернет-технологияларидан, муаммога қа
-
ратилган узлуксиз таълимдан фойдаланиш билан
курслар тизимидан то иккинчи қўшимча мутахас
-
сислик олишгача олиб борилиши, бунда мутахас
-
сисларни ўқитиш модулли дастурлар бўйича олиб
борилиши лозим.
Кейинги қадам товар ҳаракатининг энг мураккаб
функционал соҳаларидан бири – транспорт-омбор
тизимларида логистикани тўлиқ легаллаштириш
бўлиши лозим. Бунинг учун юқори малакали кадр
-
лар керак бўлади, уларни ўқитиш учун ходимлар
-
ни тайёрлашнинг босқичли тизимига ўтиш
лозим
бўлади: бакалавр – магистр – қўшимча мутахассис
-
лик – транспорт ва транспорт хизматлари соҳасида
логистика доктори.
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитларида
турлича мулкчилик шаклларига эга бўлган фирма
-
ларнинг фаолияти, тадбиркорликни ривожланти
-
риш, коньюнктура омилларини кучайтириш, жа
-
миятни компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш,
иқтисодий ва сиёсий вазиятда ўз ўрнига эга бўлган
минтақавий беқарорликка
институционал таъсир
ўтказиш долзарб бўлиб ҳисобланади. Буларнинг
барчаси бозор тизимидаги мавҳумликларни, хусу
-
сан ташқи ва ички муҳитнинг мавҳумликларини
прогнозлаштиришнинг ролини оширади, хўжалик,
молия, инвестицион дастурлаштиришнинг ишонч
-
лилигини оширади ва таваккалчилик даражасини
пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: