221
муяссар бўлди. Ҳудди шунингдек, ота-она гўё садаф, болалар эса уларнинг
бағридаги қатралар - дурлардир.
Оиладаги шароит, озиқ-овқат ва жиҳозлар таъминоти, ўзаро
муносабатлар: эр-хотин, бобо-буви, қайнона-қайнота, ака-ука, опа-сингил,
тоға-амаки ҳамда бошқа қариндошларнинг бир-бирига муомаласи оила
аъзоларининг биргаликда ишлаши, дам олиши, адабиёт, санъат, илм-фан ва
спорт билан шуғулланиши, даромад, руҳий-маънавий ҳолатлар, қўни-
қўшничилик алоқалари, маҳалладаги тўй-маъракаларга қатнашиш ва
ҳоказолар оила муҳитини ташкил этади.
Оила муҳити ахлоқ-одоб, маданият қоидалари асосида ташкил топса,
бола шахсининг тўғри шаклланиши учун шарт-шароит яратилса, бунда
оиладаги болалар тўғри камол топади. Мисол тариқасида Ульяновлар
оиласидаги муҳитни, унда ака-укаларнинг бир-бирига ўқиш-ёзишни
ўргатгани, ақлни ривожлантирувчи шахмат ва бошқа ўйинларни доимий
ўйнагани, ота-она эса болаларининг машғулотларига раҳбарлик қилишгани,
уларга яхши шароит яратиб беришгани, Володя акаси Александр ва опаси
билан китоблар, ижтимоий ҳаёт хусусида қизғин баҳслар қилганини
гапириш, шунингдек, маҳалладаги, қишлоқдаги ибратли оилалардан
мисоллар келтириш мақсадга мувофиқдир.
Оила муҳитининг аҳамияти шундаки, боладаги табиий истеъдоднинг
қирралари дастлаб шу ерда кўзга ташланади. «Инсонларда бўлган табиий
истеъдод ёғочдаги ёниш хусусиятига ўхшайди: ёғочга ўт қўйилмаса,
ёнмайди» («Калила ва Димна»дан). Бинобарин, бола истеъдодининг ёниши
оиладан бошланса, шунча яхши. Ота-она ўз боласини кузатиб бориб
(гўдаклигиданоқ) бошқа болалардан фарқини, нимага қобилу, нимага
қобилмаслигини аниқласа, уни қобилияти кучли бўлган томонга туртки
берса, ривожлантирса, шахснинг истеъдоди шунча ёрқин ва тез кўзга
ташланади. Мурғак онгли гўдакнинг ҳимояга, ёрдамга, ривожлантиришга
муҳтож қизиқиши, интилишини биринчи бўлиб ота-она сезмаса, ким сезади?!
Кўзларини мўлтиратиб турган гўдак, фақат сизга нон учун жовдираб
қараётгани йўқ-ку! Уни тушунинг, ҳис қилинг, унга йўл очинг! Қобилияти,
истеъдоди болалигиданоқ ота-онаси ёҳуд бошқа бир мураббий ёрдамида
ривож топган кишилардан буюк даҳолар етишиб чиққан. Боланинг юрагини
тушунмай, ҳадеб арзир-арзимас рўзғор, тирикчилик ишларига қайраб
солавериш ҳам тўғри эмас. Бола мусиқа, расм, адабиёт, фанга ёки бошқа
ҳунарга қизиқаяптими? Ота-она бу ҳақда ўйлаб кўриши, гўдакка мадад
бериши керак. Тўғри, бу осон эмас, жуда тадбиркор, заҳматкаш бўлишни
талаб этади.
Оила муҳитидаги ота-она ва болаларнинг муносабатига тўхталиб,
қуйидаги ривоятни келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: