Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

10.2. Банкларнинг функциялари 
 
Банкларнинг моҳияти уларнинг функцияларида янаям яққолроқ намоён 
бўлади. Банкларнинг функциялари уларнинг назарий масалалари сифатида 
эътироф этилади. Шу боис ҳам банкларнинг моҳиятини ёритишда вужудга 
келган қатор мулоҳазали ҳолатлар уларнинг функцияларини ёритишда ҳам 
мустасно эмас. Хусусан, иқтисодий адабиётларда банкларнинг функциялари 
ҳақида қатор мулоҳазали ва тушунмовчилик ҳолатлар мавжуд. Масалан, 
айрим манбаларда банклар бажарадиган операциялар уларнинг функциялари 
сифатида қайд этилади. Бу ерда банк фаолияти натижасида улар томонидан 
амалга ошириладиган операциялари назарда тутилади. Бироқ, шуни 
таъкидлаш жоизки, банкларнинг барча операциялари ҳам уларнинг 


213 
функциялари бўла олмайди. Банк функцияси унинг маълум кўринишдаги 
фаолиятини ифодалайдиган иқтисодий категория бўлиши лозим.
Шунга қарамасдан, айрим иқтисодий манбаларда банклар тўлов 
айланмаси, кассага нақд пулларни қабул қилиш ва бериш, кредит бериш, 
қимматли қоғозларни сақлаш ва бошқариш, нақд ва нақдсиз кўринишда 
хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш, шунингдек, банк томонидан 
бажараладиган бошқа операциялар уларнинг функциялари сифатида 
таъкидланади.
Бундан ташқари, иқтисодий адабиётларда банкларнинг қимматбаҳо 
металлар ва буюмларни сақлаш учун махсус сейфлар бериш, хўжалик 
юритувчи субъектларнинг капиталини шакллантиришда иштирок этиши, 
кредитлаш учун ресурсларни жалб этиш ва бошқа шу каби операциялари 
уларнинг функциялари сифатида талқин этилади. Албатта, бу банкларнинг 
пул – кредит сиёсатини амалга оширувчи муассаса сифатидаги фаолиятини 
аниқроқ тушинишда ва уларнинг имкониятлари кенглигидан далолат беради. 
Бироқ, ушбу операцияларнинг барчаси банкларнинг функциялари бўлиб 
ҳисобланмайди. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек, банкларнинг ҳар – бир 
операциясини уларнинг функциялари сифатида эътироф этадиган бўлсак, 
демак замонавий банклар 300 дан ортиқ функцияни бажаради деган фикр 
пайдо бўлади.
Банкларнинг функциялари ҳақида гап кетганда, бу жараённи нафақат 
банклар нуқтаи назаридан, балки унинг мижозлари манфаатларидан ҳам 
келиб чиқиб сўз юритиш лозим. Шу жиҳатдан банкларнинг функцияларини 
ўрганишда уларни қуйидаги мезонларига эътибор қаратиш лозим:
макроиқтисодий даражада, банклар ва реал сектор иштирокчилари 
ўртасида иқтисодий муносабатлар; 
банкларнинг ташкилий – ҳуқуқий ва мулкий шакли жиҳатидан амал 
қилиши (Марказий банк, тижорат банки, ихтисослашган банк ва бошқалар). 
Банкларнинг функциялари тўғрисида фикр юритганда қуйидаги 
масалаларни эътибордан четда қолдириш керак эмас. Биринчидан, 


214 
банкларнинг функциялари уларнинг моҳиятини кенгроқ очишга хизмат 
қилиши лозим, иккинчидан, банкларнинг функцияси сифатида таъкидланган 
иқтисодий категория барча молиявий институтларнинг хусусиятларига хос 
бўлган жараён эмас, балки фақат банкларгагина хос бўлган иқтисодий 
категория бўлиши лозим. 
Маълумки, банкларнинг асосий операцияларидан бири иқтисодиётдаги 
бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзига жалб этишга 
қаратилган. Бу банкларнинг функцияси бўла оладими, деган савол туғилади. 
Марказий банкда тижорат банкларининг мажбурий захиралари жамғарилади, 
банкларда эса аҳоли ва мижозларнинг вақтинчалик бўш пул маблағлари 
жамғарилади. Иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағларни жамғариш 
банкларнинг қадимий операцияларидан бири ҳисобланади. Бу ерда асосий 
масала шундан иборатки, вақтинчалик бўш пул маблағларни жамғариш 
фақатгина банкларга хос бўлган операция эмас, ушбу операцияни жисмоний 
шахслар ёки бошқа юридик шахслар ҳам амалга ошириши мумкин. Чунки, 
ҳар қандай субъект у ёки бу объектни молиялаштириш учун дастлаб маълум 
миқдордаги молиявий маблағларни жамғариши лозим. Бироқ, масалага янаям 
чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, банклар ушбу операцияни бажарганда бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлар бажарадиган операциялардан жиддий фарқ 
қилади. Улар асосан қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: 
банклар пулларни жалб этганда ўз пулларини эмас, балки бегона 
шахсларнинг маблағларини жамғаради; 
банклар жамғарган маблағларни ўзининг эҳтиёжи учун эмас, балки 
бошқа шахсларнинг эҳтиёжлари учун сарфлайди (қайта тақсимлаш асосида). 
Банкларнинг функциялари хусусидаги мулоҳазаларни чуқурлаштириш 
фикридан йироқ эканлигимизни таъкидлаган ҳолда, уларнинг қуйидаги 
функциялари мавжудлигини қўллаб – қувватлаймиз. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish