Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


208 
III БЎЛИМ. БАНКЛАР ВА НОБАНК КРЕДИТ 
ТАШКИЛОТЛАР 
10 – БОБ 
БАНКЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
ВА РИВОЖЛАНИШИ
 
 
 
 
10.1. Банкларнинг вужудга келиши ва моҳияти 
 
 
Банкларнинг вужудга келиши товар – пул муносабатларининг асосий 
элементлари сифатида, пулнинг қиймат шакли пайдо бўлиши билан бир 
даврга тўғри келган. Иқтисодий адабиётларда дастлабки банкларнинг 
вужудга келиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Айрим иқтисодчи 
олимлар банкларни феодализм даврида вужудга келганлигини таъкидлашса, 
уларнинг айримлари эса капиталистик тузумнинг дастлабки даврларида 
пайдо бўлганлигини таъкидлайди. Учинчи гуруҳ олимлар, банклар 
фаолиятига хос бўлган операциялар милоддан илгариги даврларда пайдо 
бўлганлигини қайд этадилар. 
Манбаларга кўра, дастлабки банкирлар кичик – кичик дўконларда 
маҳаллий пулларни хорижий пул бирликларига маълум даражадаги тўлов 
эвазига алмаштириб беришган. Шунингдек, йирик пул эгаларининг пуллари 
ва тижорат векселларини тегишли ҳақ эвазига сақлаш билан шуғулланган. 
Кейинчалик банклар вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар 
асосида жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган шахсларга маълум 
тўлов эвазига бера бошлаган. 
Тарихий манбаларга кўра, дастлабки банклар Грецияда пайдо бўлган, 
кейинчалик халқаро савдо муносабатларининг ривожланиши натижасида 
европа мамлакатларида банклар вужудга келган. Шунингдек, натурал 


209 
хўжаликнинг барҳам топиши, товар – пул муносабатларининг ривожланиши 
натижасида ҳисоб – китоблар ва кредитларнинг роли шиддат билан ортиб 
борди. Булар ўз навбатида бир маромдаги ҳисоб – китоб ва пул муомаласини 
ташкил этиш заруриятини келтириб чиқарди. Бу жараён ўз – ўзидан 
банкларнинг ташкил топиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Айрим иқтисодий адабиётларда, дастлабки банклар ибодатхона 
(бутхона)ларда 
ташкил 
топганлиги 
таъкидланади
59

Ибодатхоналар 
ҳукуматнинг ва диний ташкилотларнинг захира фондлари сифатида хизмат 
қилган. Уларда озиқ – овқат захиралари ва бошқа қимматбаҳо буюмлар 
сақланган. Кейинчалик ибодатхоналар тўлов воситаларини бажарадиган 
олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни сақлаш билан бирга, пул 
муомаласини ташкил этиш жараёнларида ҳам бевосита иштирок этишган. 
Бунга 2011 йил июлида Ҳиндистоннинг ибодатхоналаридан бирида йирик 
миқдорда олтин ва бошқа бойликларни топилганлигини мисол сифатида 
келтириш мумкин. Топилма жуда катта миқдорга тенг бўлиб, қачон ва ким 
томонидан қўйилганлиги маълум эмас.
Ибодатхоналар қадимда банклар вазифасини бажарганлигининг ва 
уларни барқарорлигининг асосий сабабларидан бири, давлат ва 
диндорларнинг асрлар давомида ибодатхоналарда хизмат қилувчиларга 
нисбатан юқори даражада ишончнинг шаклланганлиги ҳисобланади. Бу ўз 
навбатида бошқаларда ҳам ибодатхоналарда пул маблағларни сақлашга 
бўлган ишончини қозонган. Дастлаб ушбу анъана қадимий Шарқда вужудга 
келган бўлса, кейинчалик қадимги Греция ва Рим ҳамда Европага тарқалган.
Қадимги Грецияда давлат ва унинг расмий ходимлари, заргарлар, 
савдогарлар ва бошқа зодагонлар ибодатхоналарнинг (Дельфий, Делосс, 
Самосс, Эфесс каби ибодотхоналар) алоҳида шахсларига пул маблағларини 
сақлаш ва тегишли операцияларни амалга оширишга ишонч билдириб, 
уларга пул маблағлари ва қимматбаҳо металларни сақлаш, шунингдек, 
Деньги, кредит, банки: учебник/кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лавшурина. – 5 – е 
изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –С.319 – 324. 


210 
уларнинг топшириқларига биноан ҳисоб – китобларни амалга оширишга 
рухсат берган. Бунинг баробарида, мамлакатда меҳнат тақсимоти ва 
иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ўзаро молиявий айирбошлаш 
ҳажмининг ортиши натижасида ушбу ибодотхоналарда пул ишлари билан 
шуғулланган шахслар молиявий воситачилар сифатида майдонга чиқа 
бошлади.
Тахминан эрамиздан олдинги VII асрларда йирик ибодатхоналарнинг 
кичик – кичик молиявий воситачилик дўконларига айланиб бориши 
натижасида, шунингдек, пул муомаласини тартибга солишда муаммоларнинг 
вужудга келаётганлиги сабабли металл тангаларни муомалага чиқариш ва 
пул муомаласини тартибга солиш ҳуқуқини давлат ўз қўлига ола бошлади. 
Ҳозирги кунда, сиз билан биз банк сифатида биладиган молиявий 
муассасаларнинг дастлабки кўринишлари XVI асрда Англияда вужудга 
келган. Эътиборли жиҳати шундаки, дастлабки банкирлар олтин металлардан 
турли зебу – зийнатлар ясайдиган заргарлар ёки йирик савдо билан 
шуғулланадиган савдогарлар ичидан чиққан. Шунингдек, Флоренция ва 
Венецияда XVI асрда жиробанклар вужудга келди. Кейинчалик банклар 
Амстердам, Гамбург, Миланд, Нюренберг каби йирик шаҳарларда ташкил 
топа бошлаган. Ушбу банклар асосан йирик савдогарларнинг олтин 
тангаларини сақлаш ва уларнинг тўлов ҳисоб – китобларини амалга ошириш 
билан шуғулланган.
Ҳозирги пайтда фаолият юритаётган Марказий банкка ўхшаган банк 
биринчи марта Стокгольмда 1650 йилда, кейинчалик 1694 йилда Англияда 
ташкил топган бўлиб, бу банк пул эмиссиясини амалга ошириш, мамлакатда 
тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш каби ишларни бажарган. 
Банклар йирик савдогарлар, заргарлар ва бошқа шахсларнинг ҳисоб – 
китобларини бажариш билан бирга, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул 
маблағларини жалб қилиш асосида жуда йирик миқдорда ссуда капиталини 
жамғарадилар, ушбу маблағ кредит сифатида иқтисодиётнинг турли 
бўғинларига йўналтирилади. Шу тариқа, капиталистик жамиятда “банк” деб 


211 
юритиладиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи “корхона”лар 
ташкил топди. 
Банкларнинг моҳиятига иқтисодий адабиётларда турли ёндашувлар 
мавжуд. “Банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи 
қадимги французча “banque” ва италиянча “banса” сўзларидан пайдо бўлиб,
“алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз.
Банк –
бу молиявий муассаса бўлиб, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул 
маблағларини тегишли шартлар билан жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи 
мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, муддатлилик, 
тўловлилик ва таъминланганлик асосида берадиган тижорат ташкилотдир.
Бошқа бир адабиётда, банк – тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос 
тури бўлиб, унинг фаолияти ссуда капиталининг ҳаракати, яъни уларни жалб 
қилиш ва жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир, деган фикр илгари 
сурилади
60
.
Банкир ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ, турли кўринишдаги 
хизматларни таклиф этади ва пул айланмасини ташкил қилади. Ссуда 
капиталисти ишлаб чиқаришни ўз капитали ҳисобидан молиялаштирса, 
банкир ушбу жараённи четдан жалб қилинган бегона шахсларнинг 
маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Тижорат банклари моҳятини теранроқ англаш учун айрим методологик 
масалаларга эътибор қаратиш лозим. Уларнинг айримлари қуйида 
келтирилади: 
– банкларнинг моҳиятини ёритишда уларнинг микродаражадаги 
фаолиятига эътибор қаратиш лозим; 
– банкларнинг моҳиятини ёритишда улар қандай шаклда ва мақсадда 
ташкил этилганлигига эмас, балки уларга ягона банк сифатида фаолият 
юритишига эътибор қилиш лозим; 
60
Банки и банковские операции: Учебник для вузов/ Е.Ф.Жуков, Л.М.Максимова, О.М.Макарова и др.; Под 
ред. проф Е.Ф.Жукова. –М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 1997. –С. 6. 


212 
– банкларнинг моҳиятини ажралмас қисми сифатида уларнинг ташкил 
топиш асослари, яъни ташкилий – ҳуқуқий асослари муҳим аҳамият касб 
этади; 
– банкларнинг моҳияти – бу ўзига хос хусусиятга эга бўлган 
объектнинг таркибини англатади; 
– банкларнинг моҳиятига қатор таърифлар шакллантирилган бўлиб, 
муаммони ўрганаётган пайтда унинг 
қандай жиҳатига эътибор 
қаратилаётганлиги муҳим ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтганда, банкларнинг вужудга келиши ва уларнинг 
моҳияти кишилик жамиятининг вужудга келиши давридан бошлаб 
шаклланиб, ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби 
жамиятда 
иқтисодий 
муносабатларнинг 
такомиллашуви, 
меҳнат 
тақсимотининг чуқурлашуви, товар ва хизматлар айланмаси ҳажмининг 
ортиши каби қатор омиллар ҳисобланади. Шунингдек, қаерда савдо ва 
заргарлик ишлари ривожланган бўлса, шунингдек, ишонч юқори бўлган 
жойларда дастлабки банклар пайдо бўлган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish