35
Жарима стандартларини қўллаш ҳисобига саноат корхоналаридан
иссиқхона газларининг ташланишини чеклаш орқали давлатнинг аккумулятив
фондини яратиш;
Давлат томонидан амфликациялаштириш (мотивация)
тизимини жорий
этиш орқали жисмоний шахслар томонидан ташланадиган чиқиндилар ва
ифлосланишни минималлаштиришга эришиш;
Касаба уюшмалари ва экологик ҳаракат ёрдамида экотизимни ҳимоя
қилиш ва тиклаш;
Ресурслардан
экологик
рационал
фойдаланиш
ва
иқтисодий
самарадорликка асосланган янги иқтисодий моделни яратиш;
Қорақалпоғистон ҳудудида юқори самарали стратегиялар ёрдамида
экотизим ва био хилма-хилликни ҳимоя қилишга, энергия, материаллар ва сув
сарфини камайтиришга ёрдам берадиган иш ўринлари яратиш;
Иқтисодиётни
углероддан ҳалос
қилиш
ва
чиқинди ҳамда
ифлосланишнинг барча шаклларининг ҳосил бўлишини тўлиқ йўқотиш ёки
камайтириш;
Ребрендинг ёрдамида экологик тоза маҳсулот ва хизматларни ишлаб
чиқариш стандартларини такомиллаштириш;
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан маҳсулот ва хизматларни қайта
ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарини яратиш;
Транспорт логистикаси тизимини такомиллаштириш ва тоза транспорт
ҳамда ёқилғини сақлаш бўйича маҳаллаларда фуқаролар ўртасида
уларнинг
муносабат ва дунёқарашларини шакллантириш бўйича ўқув семинарларини
ўтказиш;
Энергия тежамкор ишлаб чиқариш ва уни самарали тарқатиш ёрдамида
био хилма-хилликни кўпайтириш орқали “яшил” биноларни қурилиш тизимини
такомиллаштириш;
Юқори самарали стратегиялар ҳисобига энергия, материаллар ва сув
истеъмолини камайтириш;
Углеродли компонентлардан ноуглеродли ресурсларга ўтиш;
“Яшил” қурилиш
материаллари, технологиялари ва хизматларига бозор
талабларининг, шунингдек уларнинг иқтисодиётда инклюзив “яшил” ўсишини
рағбатлантириш қобилиятини ошириш;
Хусусий ва давлат қурувчилари ўртасида экологик тоза маҳсулотлар,
қурилиш материаллари, буюмлар ва усулларга бўлган талабни ошириш учун
тармоқ меъёрий базасини кучайтириш орқали “кўкаламзорлаштириш” сиёсий
асосини яратиш.
Касаба уюшмалари ўтиш даврининг асосий хусусиятларини аниқловчи хар
бир лойиҳани амалга оширишда, айниқса, зарур кенг кўламли қайта қуриш
жараёнлари даврида иш йўқотишлари хавфини туғдирадиган
вазиятларда
уларнинг фикри ҳисобга олинишига умид қиладилар. Бундай ҳолатлар
ижтимоий шерикларнинг фаол иштироки орқали мақсадга йўналтирилган ва
мувофиқлаштирилган қонунчилик, жамоавий ва шартномавий битимлар, низом
ва ташаббусларнинг тўпламини ишлаб чиқишни талаб қилади. Томонлар
реструктуризация дастурига ижтимоий маъсулиятли ёндашувни кафолатловчи
36
кенг қамровли битимларни имзолашга интилиши лозим. Айрим ҳолларда
меҳнаткашлар ва
касаба уюшмалари, масалан, ишни қайта тақсимлаш
дастурлари, пенсияга муддатидан олдин чиқиш кабиларни назарда тутадиган
аниқ ижтимоий компенсация режаси таклиф этилганда иш ҳақининг
оширилиши, бошқа ижтимоий кафолатлардан воз кечиши ва унга рози бўлиши
мумкин. Касаба уюшмалари ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятлар, компания
раҳбарлари, ишлаб чиқариш кенгашлари ва
ижтимоий шериклар билан
ҳамкорликда ҳар бир жабр кўрган ходим учун қайта касбга йўналтириш шахсий
стратегиясини ишлаб чиқиш ва касбий ўқитиш соҳасида мақсадларни аниқлаш
учун уларнинг кўникмаларига нисбатан мавжуд ва бўлажак эҳтиёжлар
базаларини яратиш каби фаол тадбирларни талаб қилишлари лозим.
Ўтиш
дастурлари
ва
қўллаб-қувватлаш
лойиҳалари
нафақат
меҳнаткашларни иш билан банд қилиш учун инвестицияларга, балки
реструктуризация қилиш ҳамжамиятларига ҳам бағишланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: