АИ
) ни қўллашни, маълумот йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун
биг
дата
дан фойдаланишни, турли хилдаги шароитларда қишлоқ хўжалигини
бошқариш ва мониторинг қилиш учун виртуал реаллик (
ВР
) ҳамда тўлдирилган
реаллик (
АР
) технологияларини қўллашни талаб қилади. Қишлоқ хўжалик
экинларининг реал холатини тезкор билиш ва бунинг асосида уларни оптимал
бошқариш учун эса буюмлар интернети (
интернет оф тҳингс
–
ИоТ
) дастурий-
техник воситаларидан фойдаланиш ҳам талаб этилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва булар билан
боғлиқ бўлган давлат ташкилотлари бўйича барча маълумотларни маҳсус
интеграллашган “
Ақлли қилшлоқ хўгалиги
” платформасида сақлаш айни муддао
бўлади. Ушбу платформанинг очиқлигини таъминлаш учун унинг функциялари
давлат, банк, солиқ, суғурта ва молия ташкилотлари билан билан интеграллашган
бўлиши лозим. Бундай рақамли технологияси платформаларининг қишлоқ
хўжалигига тадбиқ қилиниши ўз-ўзидан шунга мос бўлган инфратузилмани ҳам
талаб қилади. Бу эса ўз навбатида, юқори тезликли интернет ва мобил алоқани
ривожлантирмасдан амалга оширила олмайди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишончли реализациясини таъминлаш учун
маҳсулотларнинг сақлаш жойларида ва уларни транспортировка қилишда
белгилардан, чипладан, идентификаторлардан, рақамли технологиялар ва
454
тизимлардан фойдаланган холда кузатилувчанлигини таъминлаб бериш керак
бўлади. Баъзи холатларда эса бозор иштирокчиларининг алохида категориялари
учун индивидуал технологик ечимлар тўплами ҳам керак бўлиб қолиши мумкин.
Рақамли трансформация жараёнида қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш
учун эса маҳсус он-лайн платформалар ва тизимлар ҳам керак бўлади, албатта. Бу
соҳага тегишли бўлган қонунлар, қонун ости ҳужжатлари, норма ва номативлар,
стандартлар керак бўлиши эса аксиомадай бир гап. Бундай ҳужжатлар жаҳон
стандартларига мос бўлиши ва етказиб берилаётган маҳсулот сифатида энг юқори
талабларни ўзида акс эттириши лозим.
Рақамли технологиялардан кенг миқёсда фойдаланилган шароитларда
ўсимлик дунёси, қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорванинг холатини масофавий
усулда кузатиб туришга имкон берадиган зондлаштириш усулларидан хам
фойдаланиш мумкин. Аммо бундай тизимларни кенг миқёсда ишлатиш учун
аввал уларни бир ҳудуд ёки вилоят миқёсида текширувдан ўткасизш талаб
қилинади ва агарда бу тестлаштириҳс жараёни муваффақиятли амалга ошса, энди
уни бошқа жойларда ҳам ҳаётга тадбиқ қилиш мумкин бўлади. Янги қишлоқ
хўжалик технологияларинин синовдан ўтказганда куйидаги кўрсатгичларга
аҳамият бериш мақсадга мувофиқ бўлади: ишлаб чиқариш сарадорлигининг
ошиши, текширувнинг назорати таъминлануви, ерга аниқ ишлов бериш
технологияси, вегетастион даврнинг назорати, кузатилувчанлик, рақамли майдон
кўрсатгичлари, чорва молларини рақамлаштириш жараёнинг амалга оширилиши,
омборларда маҳсулотларнинг мавжудлиги, маҳсулотлар гуруҳига талаб ва
таклифнинг қанчалиги, алоҳида товар гуруҳларига бўлган башорат, ва бошқалар.
Охирги фикр тариқасида шуни айтиб ўтиш мумкинки, мамлакатимизда юқори
даражадаги замонавий қишлоқ хўжалик маданияти таркиб топмагани туфайли,
қишлоқ хўжалиги ҳодимларини, фермерларни ва бу соҳада иш билалн машғул
бўлган барша инсонларга сифатли даражада таълим беришни йўлга қўйиш ҳал
қилувчи аҳамиятга моликдир. Қиҳслоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга
мўлжалланган институт ва университетларнинг сонини ошириш, уларгади қабул
квоталарини кўпайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш,
455
ўқув даргоҳларида замонавий АКТ ва рақамли технологиялар бўйича янги
фанларни киритиш қишлоқ хўжалигида рақамли трансформация жарайиони
амалга ошришда катта ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |