АгТеч
-лойиҳаларда
РОИ
(
Ретурн оф Инвестмент
)
кўрсатгичи қишлоқ хўжалигига бўлган бошқа анъанавий инвестицияларга
нисбатан анча катта миқдорда бўлади. Шунинг учун бўлса керак, фақат 2017
йилнинг ўзидаёқ агротехнологияларга бўлган инвестициялар шундай
компанияларни сотиб олиш ёки уларга инвестициялар киритиш натижасида
салкам 32% га ортди ёки пулда ифодалаганда, $2,6 миллиард долларга ўсди
(
Форбес
нинг маълумотлари
). Бу холатнинг сабабини усоқлардан қидириб
юришнинг кераги йўқ, сабаб жуда оддий – ер куррасидаги инсонлар сони
борган сари ортиб бормоқда ва уларнинг барчасини озиқ-овқат билан
таъминлаб туриш керак. БМТ нинг башоратларига кўра, 2025 йилга келиб, ер
шаридаги аҳоли сони 8,1 миллиарддан ошиб кетади, 21 аср ўртасига келиб
эса 9,6 миллиардга етади. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, рақамли
трансформация туфайли, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ялпи маҳсулоти
60% дан ортиққа кўпаяди ва шу туфайли озиқ-овқат етишмовчилиги
кутилмайди. Рақамли агротехнологиялар соҳасидаги бундай янгиликлар
билан боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси норматив-хуқуқий
ҳужжатлар порталида бача танишиши ва муҳокама қилиниши учун “
Ақлли
қишлоқ хўжалиги
”ни тадбиқ қилишнинг концепциясини лойиҳаси нашр
этилди. Ушбу концепциянинг асосий мақсадлари – қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини хосилдорлигини ва сифатини ошириш, чорвачилик
маҳсулотларининг
самарадорлигини
кўпайтириш,
қишлоқ
хўжалик
экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялаш, турли ҳилдаги
ўсимликларнинг ривожланишига ташқи таъсир этувчи нобоп факторларнинг
олдини олиш, қишлоқ хўжалигининг замонавий усулларини тадбиқ қилиш ва
ишлаб чиқариш маданиятини юксалтиришдир. Бунда алоҳида эътибор
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига юқори технологияларни тадбиқ қилишга
ва хўжалик юритишнинг рақамли усулларини кенг миқёсда қўллашга
қаратилади. Ушбу мақолада эса муаллифларнинг таклиф этилаётган
450
концепцияга нисбатан танқидий фикрлари, уни ривожлантириш бўйича
таклифлари ва бу йўналишдаги бир қанча қўшимча имкониятлар ёритилади.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасида ақлли қишлоқ
хўжалиги концепциясини тўлақонли тадбиқ этишнинг энг асосий масалалари
сифатида қуйидагларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
Мавжуд сув, энергетика, минерал, материал ва техник ресурслардан
фойдаланишниг энг янги ва тежамкор рақамли технологияларидан
фойдаланиш;
Замонавий рақамли информатион технологиялар ва бошқарув тизимлари
ёрдамида очиқ ва ёпиқ ер майдонларида томчилаб суғориш тизимларини
кенг миқёсда ишлатиш;
Жаҳоннинг турли мамлакатларида ишлаб чиқилган замонавий
технологиялар ёрдамида очиқ, ёпиқ ва ярим ёпиқ ер майдонларида ҳамда
теплицларда маҳаллий ва турли хилдаги тропик ўсимликлар етиштиришни
йўлга қўйиш;
Сунъий субстратлардан фойдаланган холда перлитлар ва аерон
технологиялари ёрдамида маҳсулотлар етиштириш ҳамда уларни яқин ва
узоқ мамлакатларга экспорт қилиш;
Замонавий аеропоника ва гидропоника усулларидан фойдаланган холда
ақлли теплицларда жаҳон бозорида талабгор бўлган экологик тоза қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштириш;
Республика учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат ҳавфсизлигини
ички ва ташқи инвестициялар жалб қилиш орқали таъминлаш мақсадида
қишлоқ хўжалигини бошқариш учун перспектив рақамли технологияларни
қўллаш;
Қишлоқ хўжалигига турли хилдаги замонавий ресурсни тежайдиган
технологияларни қўллаш, шу жумладан, аниқ экувчи механизмлардан
фойдаланиш, хар бир бирлик экин майдонига қанча минерал ўғит
451
кетишини аниқ билган холдатурли хилдаги ўғитларнинг сарфини
камайтириш;
Турли хилдаги қишлоқ хўжалик ишларини амалга ошириш хамда уларнинг
ҳисобини аниқ юритиш учун навигацион ГПС-қурилмалар билан
таъминланган қишлоқ хўжалик механизмлари ва технологик жиҳозлардан
фойдаланиш;
Қишлоқ хўжалик техникасини ва жиҳозларини бошқариш, чорва
молларига қараш, сут соғиш ва шу каби ишларни амалга ошириш учун
робототехника воситаларидан фойдаланиш;
Ер ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалик
экинларининг ҳолатини назорат қилиш, уларни касаллик ва
зараркунандалардан ҳимоялаш ҳамда яйловлардаги чорва молларини
кузатиш учун учувчисиз қурилмалар – дронлардан фойдаланиш;
Мамлакат қишлоқ хўжалигининг турли хил йўналишларидаги юқори
технологияли соҳаларда ишлаш учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва
уларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш;
Ресбублика қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига илғор инновацион
технологияларни ва чет эл тажрибасини жорий қилиш;
Кейинчалик умумреспублика миқёсида фойдаланиш мақсадида олдин
шахарлар ва сўнгра вилоятлар миқёсида маълумотларни рақамли усулда
алмашинишга ўтиш;
Келажакда тўлиқ электрон иш юритишга ўтиш мақсадида қоғоз
кўринишидаги маълумотлардан ва ҳисобот формаларидан имконият
даражасида воз кечиш;
Қишлоқ ҳўжалик хизматчилари, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда
давлат бошқарув органлари орасидаги алоқа самарадорлигини электрон
усуллардан фойдаланган холда сезиларли даражада ошириш;
Маҳаллий шароитларда турли хилдаги қишлоқ хўжалик экинларни
етиштириш усуллари ва услубияти бўйича омма фойдалана оладиган
452
электорн маълумотлар банкини яратиш ва бу ҳақдаги маълумотларни барча
қишлоқ хўжалиги ходимларига етказиш – бу қишлоқ хўжалигини илмий
асосда юритиш ва юқори ҳосилдорликка эришишга ёрдам беради;
Қишлоқ ҳўжалигини бошқаришнинг самарадор механизмини яратиш учун
экинлар ва чорва молларининг доимий мониторинг ва баҳоланувини йўлга
қўйиш лозим;
Қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерларни маҳсулотларни етиштириш,
йиғиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва маркетинг ҳамда логистика
жараёнини амалга ошириш бўйича маслаҳатлар бера оладиган консалтинг
компанилари фаолиятини йўлга қўйиш;
Қишлоқ хўжалигини республика ва вилоятлар миқёсида самарали
бошқариш, cонсултинг ҳизматларини бериш ва мониторинг қилиш бўйича
рақамли платформалар яратиш;
Республиканинг тез ўзгарувча cонтинентал муҳитига мослаша оладиган
қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва уй хайвонлари етиштириш
технологияларини ишлаб чиқиш ёки бошқа мамлакатларда мавжудларини
ижодий равишда ўзлаштириш;
Қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий климатик шароитларга чидамли
бўлган янги сортларини яратиш бўйича ишларни ген инженерияси
усуллари ёрдамида ривожлантириш;
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини узоқ муддат сақлай оладиган ва осон
транспортировка қила оладиган жиҳозлар, усуллар, транспорт воситалари
ва машина-механизмлар яратиш;
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг жаҳон бозорида рақобатбардош
бўлган экологик тоза бозорбоп турларини етиштириш учун мўлжалланган
қишлоқ хўлагиги инфратузилмасини ташкил қилиш;
Рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида давлат томонидан қишлоқ
хўжалиги учун ажратилган давлат маблағларининг, ер майдонларининг ва
моддий бойликларининг самарадорлигини таъминлаш;
453
Енг илғор хорижий аналоглар асосида режали тарзда “
Ақлли қишлоқ
хўжалиги
” технологияларини мамлакатимиз худудларида тадбиқ қилишга
эришиш;
Иннонацион ечимлар асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари
логистик инфратузилмасининг самарадорлигини ошириш.
Юқорида санаб ўтилган масала ва муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ҳаётга
тадбиқ қилиш учун қишлоқ хўжалигига замонавий рақамли технология усуллари
ва воситаларини тадбиқ этиш талаб қилинади. Бунинг учун эса юқорида
кўрсатилган таклифларни вақт ва фазо масштабида самарали равишда
режалаштирш талаб этилади. Бу иш албатта сунъий интеллект технологиялари
(
Do'stlaringiz bilan baham: |