Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Бай компанияси бозорнинг  C2C



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Бай
компанияси бозорнинг 
C2C
сегментида ишлаб туриб, 
кейинчалик 
Б2C
сегментига 
ўтиб 
кетган 
ва 
бу 
билан 
ўз 
рақобатбардошлилигини анча оширишга эришган. Кўпчилик компаниялар 
бозорга чиқишда фойдаланувчларни жалб этиш мақсадида маълум вақт 
давомида ўз сервисларни текинга ишлатиш имкониятини таклиф этадилар. 
Масалан, э
Бай
компанияси (
1997 йилгача унинг номи 
АуcтионWеб
 бўлган
) ўз 
фаолиятининг бошланғич даврида текинга ишлаб бериб, АҚШ даги энг 
оммабоп электрон ким ошди савдо тизимига айланган. Кейинчалик э
Бай
сотувчи лотининг 6%и даражасидаги комиссион тўлов миқдорини киритган. 
Бошқалар учун эса э
Бай
да иштирок этиш текинлигича қолган. Ҳозирги 
пайтда эса сотувчи учун маҳсулотни э
Бай
да жойлаштиришнинг уч хил 
имконияти мавжуд: ким ошди савдоси қоидаларига мувофиқ, кўрсатилган 
баҳо асосида ва реклама маълумоти сифатида. Рақамли бизнес ташкил қилиш 
учун пулларни қаердан олиш керак? - деган муаммони ҳам тўғри ҳал қилиш 
керак бўлади. Пул топгандан сўнг эса бизнесни тўғри бошқариш муаммоси 
кўнгаланг бўлиб туради. Бошқариш учун кадрларни эса қаердан топиш 
мумкин? – бу каби саволларга қуйида жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. 
Ҳозирги пайтда 
Стартуп
деган атама жуда ҳам машхур бўлиб кетди. 
Бу атаманинг бир қанча аниқланувлари бўлиб, улардан бири 
стартап
ни 
катта ноаниқликлар шароитида тезкорлик билан ривожлана оладиган, ташқи 


421 
шароитларга мослаша оладиган (
яъни масштаблаштирила оладиган
) бизнес-
модел топиш жараёни деб тушунтиради. Тушунрли ва аниқ бизнес модел 
топилиб, ташкил этилиб ва натижалар олинганидан сўнг, уни энди 
бизнес
деб номланади. Стартапнинг ривожланиши уч босқичга бўлинади: стартап 
ҳақидаги гипотезанинг пайдо бўлиши, стартапни тестлаштириш жараёни ва 
стартапни ишга тушириш жараёни. Гипотеза деб номланган биринчи 
босқичда ушбу стартап таклиф этаётган маҳсулот ёки ҳизматга талабнинг бор 
ёки йўқлиги ва талабнинг қандай миқдордалиги аниқланади. Тестлаштириш 
босқичи эса унинг ҳаётийлигини ва унинг воситасида бизнес ташкил қилиш 
мумкинлигини аниқлашни ўз ичига олади (
яъни, мижозларни жалб қилиш 
учун кетадиган ҳаражатлар стартап туфайли келадиган даромаддан анча 
кам бўлиши лозим
). Стартапни ишга тушириш жараёни босқичи эса 
мижозларни кўпайтириш, бизнес жараёнарни оптималлаштириш ва 
инвестициялар жалб қилиш имкониятларини топишни ўз ичга қамраб олади. 
Бунда тадбиркор олдида турган асосий вазифа, ҳаётий бизнес-модел топиш 
бўлади. Ҳудди шу учунчи босқичда бизнесда ишлайдиганларнинг мансаб 
инструкцийлари пайдо бўлади, ишнинг тақсимланиши амалга ошади ва 
бизнес жараёнлар эса анча тушунарли бўлиб қолади.
Енди бизнесга муваффақиятни таъминлаб берадиган шартларни ва 
инновацион компаниянинг ҳаётий циклини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Ҳар 
қандай компаниянинг ҳаётий цикли қуйидаги босқичлардан иборат: 
Бизнеснинг яратилиши ва ишга тушурилиши босқичи
– бунда қандай 
маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳал қилинади, бозорнинг таҳлили амалга 
оширилади, бизнес қандай ташкил қилиниши масаласи ҳал қилинади, 
компаниянинг номи қандай бўлиши ва шунда ўхшаш бир қанча масалалар 
ҳал қилинади; 
Компаниянинг ўсиш босқичи
– бунда компания бозорга чиқишни 
бошлайди ва унинг фаолияти тўғрисида бошланғич маълумотлар олинади; 


422 
Бизнеснинг вояга етиши босқичи
– бунда компания ўз олдига қўйган 
мақсадларига эриша бошлайди, умимг маҳсулоти бозорда керакли бўлиб 
қолади ва компания бозорда ўзига мос бўлган жойни эгаллаб олади; 
Компания бизнесининг стабиллик босқичи
– компания ўз олдига қўйган 
мақсадларига осонлик билан эриша бошлайди, доимий ҳаридорлар ёки 
фойдаланувчилар гуруҳига эга бўлади, бошқарув эса катта даражадаги 
марказлашмаганлик билан характерланади. Аммо агарда компания ўз 
маҳсулоти ёки ҳизматини мукамаллаштириш ва бизнесни илгари суриш 
бўйича ҳеч қандай ишлар қилмаса, у кейинги, пасайиш ва бизнесни йўқотиш 
боқичига ўтиб қолиши ҳам мумкин бўлади.
Қуйида инновацион компаниянинг ривожланиш босқичлари график 
тарзда келтирилади: 
Фойда 
Бизнес-фаришталар, Банк кредитлари ва бевосита инвестиция фондлари 
 „Екувчи“ инвесторлар, 
 „Екувчи“ фондлар, 
Давлат фондлари, Бошланғич Кенгайиш ёки оралиқ Бозорга

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish