Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


D-принтерга эга бўлган ҳолда  олиш мумкин бўлади.  3D



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

3
D-принтерга эга бўлган ҳолда 
олиш мумкин бўлади. 
3D
-босмани ўзлаштиришгамашинасозлик ҳам фаол 
қўшилган бўлиб, бу ерда деталларни «классик» усулда олишдан кўра, босиб 
чиқариш арзонга тушади. Кийим-кечак ва оёқ кийими дизайнерлари ҳам 
ўзларининг янги маҳсулотларини босиб чиқармоқдалар. Қурувчилар, 
заргарлар, тиббиёт ходимлари ҳам ўз бизнес жараёнларида 
3D
-босмадан 
фаол фойдаланмоқдалар. Ўзини-ўзи босиб чиқариши мумкин бўлган принтер 
ҳам яратилган. Хитой компаниялари эса исталган шахс уй шароитларида ўзи 
учун 
3D
-принтер йиғиб олиши мумкин бўлган конструкторлар ишлаб чиқара 
бошлаган. Гарчи технология йўлида ҳали мураккаб маҳсулотлар босиб 
чиқариш билан боғлиқ саволлар турган бўлсада, оёқ кафти хусусиятларини 
ҳисобга оладган холда янги кроссовка босиб чиқариш мумкин бўладиган 
мураккаб таркибий қисмли маҳсулотлар босиб чиқариш имконияти пайдо 
бўлишининг эҳтимоли жуда юқори. Асосийси, бу ишни уйдан чиқмасдан ҳам 
бажарса бўлади. 
Енди технологиялар синергияси ҳақида гапириб ўтамиз. Инновацион 
рақамли технологияларни бошқа воситалар билан биргаликда қўллашнафақат 
у ёки бу бизнес-жараённи ўзгартиришга, балки бунгача ҳали мавжуд 
бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарган ҳолда тармоқни тўлиқ қайта ташкил 
қилишга ҳам имкон беради. Рақамли ўзгартиришда энг қизиқарлиси, рўй 
бераётган ўзгаришлар ва ушбу барча технологияларни биргаликда қўллаш 
мумкинлигидадир. Синергетика назарияси атамаларида шуни айтиш 
мумкинки, ижтимоий тизимдоимий ўзгаришда бўлади, институционал 
шакллар тасодифий ўзгаришлари (флуктуация) – тизим микродаражасида 
тартибсизлик кўрсаткичи ва ҳамда унинг ривожланиш имкониятидир. Айрим 
флуктуациялар шу қадар кучли бўлиб чиқадики, келгуси ривожланиш 


32 
траекториясини белгилаб бериб, сифат ўзгаришларини юзага келтиради. 
Масалан, буюмлар интернети виртуал дунёни реал дунё билан 
бирлаштиришга имкон беради, сунъий интеллект эса буюмлар интернетидан 
олинган жуда катта ҳажмдаги маълумотлар тўпламлари асосида ҳулосалар ва 
қарорлар шакллантириши мумкин. Тўлдирилган ва виртуал реаллик янги 
дунёни инсон кўзигакўринадиган қилиб қўяди. Робототехника ва 
3D
-босма 
эса 
кўплабмунтазам 
бажариладиган 
операцияларни 
тўлиқ 
автоматлаштиришга имкон беради.Айтиш мумкинки, кўплаб илғор 
технологиялар пайдо бўлиши одамлар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади, 
бир қанча эски касбларни йўқотади ва янги касблар юзага келтиради ва шак-
шубҳасиз, дунёни рақамли дунёга айлантиради. Дунёни бундай 
рақамлаштиришбарча тармоқларда катта ўзгаришларга олиб келади ва, 
асосийси, бунинг натижасида кўплаб янги компаниялар пайдо бўлади, 
бундарақамли ўзгартириш тўлқинида ўзига ўрин топибгина қолмасдан, уни 
бошқарадиган компаниялар етакчига айланади.Агар ҳамма муаммоларни ҳал 
қилишнинг уддасидан чиқилса ва рақамли ўзгартириш бўйича ваколатлар 
маркази яратилган бўлса, тармоқда янги технологиялар уларни қондиришга 
имкон берадиган имкониятлар ва мижозларнинг эҳтиёжларини таҳлил 
қилишни бошлаш зарур. Сўнгра ички бизнес-жараёнлар ва ҳизматларни 
стандартлаштириш истиқболларини аниқлаш ва уларни рақамли шаклга 
ўтказиш режасини шакллантириш лозим.Рақамли ўзгартириш ташаббуслари 
кўпинча аксиядорлари компания бизнесини янги даражага олиб чиқиш ва 
янги бозорларни ўзлаштириш истагида бўлган ўрта ҳажмдаги компаниялар 
томонидан билдирилади. Рақамли ўзгартириш йўлидан бораётган ўзбек 
компанияларига мисолларни банк сектори, телекоммуникациялар, таълим, 
ҳизматлар соҳаси ва ахборот технологиялари соҳасидан келтириш мумкин. 
Кўплаб хорижий мамлакатларда стартаплар (янги бизнесни бошлайдиганлар) 
экотизими мавжуд бўлиб, уларнинг доирасидаянги ғоялар пайдо бўлмоқда ва 
улар синовдан ўтганидан сўнг, муваффақиятли тижорат ечимларига 
айланмоқда. Келгусида бу технологиялар ёки йирик халқаро компаниялар 


33 
томонидан дунё миқёсида нусха кўпайтириш учун харид қилинади, ёки 
жаҳон даражасидаги янги инновацион 
ИТ
-компаниялар ташкил қилиш учун 
асос бўлиб ҳизмат қилади. Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, 
ҳулоса тарзида қуйидаги фикрларни билдиришни истар эдик. Биринчидан, 
рақамлаштириш – ҳамма жойда кузатилаётган реал воқеликдир. Янги 
рақамли экотизимлар яратиш орқали «ҳамманинг иқтисодиёти» вужудга 
келишига мисоллар ҳозирги кунда саноатнинг турли тармоқларида вужудга 
келмоқда. Медиа, чакана савдо ва банк соҳасидаги компаниялар энг 
ривожланган 
компаниялар 
ҳисобланади. 
Масалан, 
чакана 
савдо 
магазинлариижтимоий тармоқларда иштирок этишимизни таҳлил қилиш 
ёрдамида бизнинг дидимизга мос келадиган янги товарлар тўпламларини 
яратадилар. Банк ҳисобрақамлари эгалариоперацияларни етакчи интернет-
компаниялар билан биргаликда банклар томонидан яратилган ечимлар 
орқали амалга оширмоқдалар. Рақамлаштириш жараёни нефт ва газ қазиб 
чиқариш каби анъанавий тармоқларга ҳам кириб бормоқда. Ҳозирнинг ўзида 
ресурслар соҳаси компанияларижиддий вазиятларни башорат қилиш учун 
«булутдаги» катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва янги 
воситаларидан фойдаланиб, нефт майдонларини назорат қиладиган 
учувчисиз учадиган қурилмалар (дронлар) ёрдамида рақамли ахборотларни 
таҳлил қилмоқда. Кўплаб йирик халқаро нефт-газ компаниялари ўз 
имкониятларини аллақачон маҳсулот ишлаб чиқариш сифати ва 
самарадорлигини оширишга йўналтирибгина қолмай, у ёки бу ишлаб 
чиқариш участкаларида муайян натижаларга қаратилган «Интеллектуал 
конлар» дастурини амалга оширишни бошлаган. Иккинчидан, ҳозирнинг 
ўзида рақамлаштириш глобал миқёсга эга –«рақамли экотизимлар»га 
мисоллар турли тармоқлар ва компанияларда мавжуд. Биз йилдан-йилга 
шунга яқинлашиб борамизки, бизнинг ҳаётимиз ва фаолиятимиз ушбу 
тизимлар 
доирасида 
амалга 
оширилмоқда. 
Учинчидан, 
бугунги 
кундаиқтисодиётда компаниялар ўртасида бозорий муносабатларни 
сезиларли даражада ўзгартириб юборадиган катта ўзгаришлар кузатилмоқда. 


34 
Бостириб келаётган буюмлар интернет бозорнинг барча қатнашчиларини – 
компаниялардан тортиб истеъмолчилар, маҳсулотлар, сервис ва бошқа 
жараёнларгача – умумий бирдунёга кўчириб ўтказишни амалга 
оширишмоқда.Бу эса ишлаб чиқарувчиларни, платформалар ва иловаларни, 
қурилмалар 
ишлаб 
чиқарувчиларни 
ва 
ҳизмат 
кўрсатувчиларни 
бирлашитрадиган янги «рақамли экотизимлар» пайдо бўлиши туфайли рўй 
бермоқда.Ўзгараётган дунёда ўзини топиш ва янги ҳамкорлар билан 
«дўстлашиш» зарур. Компаниялар экотизимнинг алмаштириб бўлмайдиган 
қисмига айланиши ёки уни ўзлари яратишлари лозим. Бу ерда гап молия ва 
ваколатларда ҳам эмас, балки ҳамкорлар ўртасидаги ишончда, саъйи-
ҳаракатларни бирлаштиришда, тақдим этилаётган ҳизматлар ёки товарларга 
янгича қарашда ҳисобланади. Бир қатор давлатлар (
Швейцария, Англия, 
Исроил ва бошқалар
) мос келувчи Марказий банклар томонидан эмиссия 
қилинадиган ва назорат қилинадиган блокчейн технологиясини қўллаган 
ҳолда ўзларининг виртуал валюталаринии яратиш истагини маълум 
қилганлар. Бир томондан, блокчейн ва бошқа рақамли технологиялар жорий 
қилиниши, албатта, давлат виртуал валюталарининг ишончлилигини 
оширади, бошқа томондан эса, бундай ёндашув криптовалюталар ғоясига зид 
келади ва уларга тўлиқ маънода қаршилик кўрсата олмайди. Нима бўлганда 
ҳам, барча давлатлар ўзининг молия тизими ва иқтисодий тизимини уларнинг 
бир қисми тартибга солинмайдиган бир нечта валютанинг параллел равишда 
муомалада бўлишига тайёрлаши лозим. Бу электрон тижорат ва электрон 
бизнеснинг ривожланишига ҳам катта туртки бўлиб ҳизмат қилади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish