Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

гибрид дунё
ҳосил қилиниб, ундабиз учун ҳозирги кунда одатий бўлган қонунва 
қоидалардан фарқ қиладиган бошқача қонун-қоидалар амал қилади. Шу 
нуқтаи-назардан айтиш жоизки, қолган иқтисодиётдан алоҳида равишда 
бўладиган «рақамли» иқтисодиёт мавжуд эмас: «Рақамли» (
електрон

иқтисодиёт бу–гибрид дунё шароитларида мавжуд бўлган иқтисодиётдир. 
Гибрид дунё бу – реал дунёда виртуал дунё орқали барча «ҳаётий аҳамиятга 
эга» ҳаракатларни амалга ошириш имконияти билан ажралиб турадиган реал 
ва виртуал дунёлар бирлашуви натижасидир. Бу жараён учун ахборот-
коммуникация технологиялари (АКТ) қийматининг пастлиги, юқори 


25 
самарадорлиги ва рақамли инфратузилма очиқлиги зарур шартлар 
ҳисобланади. 
Рақамли бизнес бу – жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган 
янги бизнес-моделлар пайдо бўлишидир. 
School of Management э
са рақамли 
ўзгаришни «
корхоналар қиймати ва унумдорлигини тубдан ошириш учун 
замонавий технологиялардан фойдаланиш
» сифатида таърифлайди. 
Ижтимоий тармоқлар, смартфонлар бозори, интернетга кенг полосали 
уланиш, машинали ўқитиш технологиялари васунъий интеллектнинг 
«портлаб» ўсиши компаниялар фаолият юритаётган дунёни ўзгартириб 
юборади. Улар ёки янги бозордаги бўш жойларни эгаллашлари ёки мавжуд 
бўш ўринларни ўзгартирган ҳолда ўзларини ўзгаришларга мослаб олиши 
лозим бўлади. Ташкилотларни рақамли ўзгартириш жараёни – янги ахборот 
технологияларининг ривожланиши ва бутун дунё бўйлаб фаол тарқалишига 
жавоб ҳисобланади. Рақамли ўзгартириштурли даражаларга эришиб, улар 
ўртасидаги фарқ иккита атама - «рақамли кўринишга келтириш» ва 
«рақамлаштириш» ўртасидаги фарқ билан бир хил маънога эга бўлади. 
Рақамли кўринишга келтириш бу – ахборотни жисмоний воситалардан 
рақамли воситаларга ўтказишдир. Рақамли кўринишга келтиришга мисоллар 
– электрон китоблар, видеокурслар, суратнинг рақамли нусхасини яратиш ва 
бошқалар. Бунда ахборот структурасининг ўзгариши рўй бермайди: у фақат 
электрон шаклга эга бўлади, холос. Рақамли кўринишга келтиришкўпинча 
мавжуд 
бизнес-моделни 
такомиллаштириш 
ва 
бизнес-жараёнларни 
оптималлаштириш учун фойдаланилади. Рақамлаштириш эса – рақамли 
шаклда бўлган бутунлай янги маҳсулотлар яратишдир. Масалан, 
мултипликацияли динамик ўқув курси ёкиҳужжатни шарҳлашнинг 
интерактив тизими – бу рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш асосида 
яратилган маҳсулотни унинг сифатини жиддий йўқотмасдан туриб, техник 
воситаларга ўтказишнинг имкони йўқ, шу сабабли рақамлаштириш, рақамли 
кўринишга келтиришдан фарқли равишда, бизнесга сезирарли даражада 
кескин ривожланиш ва янги рақобатли устунликлар қўлга киритишга имкон 


26 
беради. 
Амалда рақамли ўзгартиришнинг иккита йўналиши мавжуд. Биринчи 
йўналиш бу – мавжуд бизнес-жараёнларда одамлар иштирокини 
минималлаштириш учун уларни автоматлаштириш ва роботлаштиришдир. 
Иккинчи йўналиш – экспоненсиал ташкилот яратиш мақсадида олинган 
бошқарув тизимини масштаблаштиришдир. Экспоненсиал ташкилот деганда, 
биз уларни масштаблаштириш туфайли улар худди шу соҳада ишлайдиган 
бошқа ташкилотлар билан таққослаганда камида ўн баравар юқори 
унумдорликка эга бўлишини тушунамиз. Сир эмаски, компанияларнинг 
минтақавий ва халқаро экспансиясикўпинча бошқарув тизимини жаҳон 
даражасида нусхалаштириш қийинлиги билан тўхтатиб турилади. Тез 
ўсишнинг чегараланиши муаммолари кўпинча нусха кўпайтиришдаги 
қийинчиликлар туфайли юзага келади. Бунга мисол қилиб, минтақа кўлами, 
аудиториялар ҳажми ва ўқитувчилар сони билан чегараланган бизнес-
мактабдан миллий ёки халқаро миқёсдаги бизнес яратишга имкон берадиган 
таълим жараёнини ўзгартириш жараёнини келтириб ўтиш мумкин. Таълим 
жараёнини рақамли кўринишга келтириш, ҳаражатларни минималлаштириш, 
ўқув курсларини эса ўқитувчи гапирадиган тилни тушунадиган чекланмаган 
аудитория учун очиқ қилишга имкон беради (

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish