Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Cодеаcадемй
ни кўрсатишимиз 
мумкин. Ундаги курслар максимал равишда қисқа топшириқларга бўлинган 
бўлиб, ўқувчининг энг кичик муваффақиятга эришиши ҳам жуда яхши 
тақдирланади. Бу эса ўқув материали унинг ёдида қолишига ва яхҳси 
ўзлаштирилишига олиб келади. Ушбу сайт 2012 йилда ишга туширилиб, йил 
охирида унда 500 мингдан ортиқ инсон қайд этилган эди. Уларнинг тахминан 


197 
чорак қисми курсларнинг охиригача бора олди. Бу тизимнинг яратувчилари 
Колумбия 
университетининг битирувчилари бўлиб, улар 
Унион Сқуаре 
Вентурес
ва 
Cрунчб Фунд
компанияларидан уч миллион доллар атрифодаги 
инвестицияларни жалб қила олдилар. 
Кҳан Аcадемй
 да эса геймификация сайтнинг ишлаш мантиқига чуқур 
жойлаштириб қўйилган. Бу академияда мисолларни ечганлик учун 
бейджиклардан ташқари, ҳар бир мавзу учун ўқувчининг билим даражаси 
кўрсатилади ва бунинг асосида синфнинг умумий рейтинги чиқарилади. Бу 
эса ўқувчилар орасида ўзаро соғлом рақобатнинг вужудга келишини 
кучайтиради. 
Интерактив ўқув қўлланмалари 
Агарда 
иПад
лар учун бағишланган 
Wиред
журнали кўриб чиқилса, 
ҳозирги 
даврдаги 
оддий 
ўқув 
қўлланмаларнинг 
нақадар 
қолоқ 
даражадалигини ва шиддат билан ривожланаётган ҳаётдан анча орқада 
қолганлигини англаб етиш мумкин. Замонавий рақамли кўринишга 
келтирилган журналларнинг саҳифалари жуда қизиқарли, мулътимедиавий 
кўринишда ва кишини ўзига жалб қила оладиган ҳолатга келган: улардаги 
рангдор тасвирларнинг ўлчамларини осонгина катталаштириш мумкин, 
керакли жойларда мавзуга мос бўлган мусиқа овози келади, турли ҳилдаги 
видеополиклар 
намойиш 
этилади, 
интерактив 
инфографика 
эса 
бармоқларнинг тегишга биноан дарҳол тегишли жавоблар беради. Буларни 
кўргандан сўнг, албатта қуйидаги савол пайдо бўлади: 
Хўш, нега таълим 
муасасаларида ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам худди шундай қизиқарли 
интерактив электрон китоб ва маъруза матнлари яратиш мумкин эмас

Аммо кўпчилик эски ва қотиб қолган дунёқарашли педагоглар қоғоз 
кўринишидаги анъанавий китоб ва қўлланмалар яратишнинг афзал 
томонларини сиз ва бизга ўнлаб соат тушунтиришга уринишлари мумкин 
(
буни таълим тизимидаги ўзига ҳос стагнация жараёни деб аташ ҳам 
мумкин – эскилик янгиликка осонликча жой бўшатиб бермайдида!
). Чунки 
улар биринчидан, бундай рақамли электрон китобларнинг афзалликларини 


198 
тушунишга маънан тайёр бўлмасалар, иккинчидан, бундай рақамли дунё 
китобларини яратишга ва ундан фойдаланишга қодир эмаслар. Учинчидан 
эса илгариги замон тушунчалари ва ҳозирги замон тушунчалари орасидаги 
катта фарқ 20-аср одамлари билан 21-аср одамлари орасида ўзига ҳос катта 
бўшлиқ ҳосил қилган. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда ёшлар ва 
катталарнинг билим олиш ва малака ошириш жараёнлари турли 
кўринишларда амалга ошиб, турли хилдаги самара бераяпти. Худди шунинг 
учун ҳам рақамли электрон китоблар яратиш жараёни мавжуд китоб ва 
қўлланмаларни аста-секинлик билан рақамли форматга ўтказиш билангина 
чегараланиб қолаяпти – бу ишларнинг самараси эса жуда ҳам паст бўлишини 
олдиндан айтиб бериш катта қийинчилик туғдирмайди. Аммо бу ҳолат 
вақтинчалик бўлиб, тез орада ўзгаришига умид қилиш мумкин, чунки 
республика ўқув муассасаларида интерфаол таълим усулларининг тезкорлик 
билан тадбиқ қилиниши рақамли инновацион таълим усулларини амалга 
оширадиган электрон адабиётлар ва сайтлар яратишни тақозо қилади ва буни 
кимдир албатта амалга оширади. Шуни ҳам айтиш керакки, фақатгина 
мактаб ўқув қўлланмаларини рақамли инновацион усуллар воситасида 
тайёрлаш ва уларни сотишдан тушадиган маблағ жуда катта миқдорни 
ташкил қилади. Агар бунга лицей, коллеж, институтлар, университетлар ва 
академияларда фойдаланиладиган рақамли электронўқув қўлланмаларни 
қўшсак, жуда катта пул миқдорига эга бўламиз. Бундай катта ва доимий 
манбаъли маблағ ишлаб олиш имконияти кўпчилик тадбиркорлар ва венчур 
бизнес намоёндаларини жалб қила олишини аниқ факт дейишимиз мумкин. 
Агарда бу юмуш юқорида тавсиф этилган ўқув муассасалари ходимлари 
томонидан ўша таълим даргоҳларида ишлайдиган дастурчилар билан 
ҳамкорликда амалга оширилиши ташкиллантирилса, бундай тадбиркорлик 
фаолияти таълим муассасаларига кўплаб пул маблағлари келишига сабаб 
бўлар эди ва улар ўз ички имкониятлари ҳисобига тезда ривожланиб кетган 
бўлар эдилар. Ушбу тадбиркорлик фаолияти таълим даргоҳларида доимий 
равишда ишлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг молиявий аҳволини 


199 
сезиларли равишда яхшилашга ҳам олиб келар эди, албатта. Кейинги 
пайтларда бундай имконият билан жаҳон миқёсидаги энг катта 
компаниялардан 
Аппле
ва 
Амазон
лар ҳам жиддий равишда қизиқиб, ўз куч ва 
имкониятларини бунга йўналтирмоқдалар. Мисол сифатида ўқув 
адабиётларини ижарага бериш билан шуғулланадиган 
Чегг
 
компаниясини 
келтиришимиз мумкин. Уларнинг ҳисоблашларича, Америка Қўшма 
Штатлари коллежларидаги ўртача статистик талаба бир йилда китоб ва ўқув 
қўлланмалар сотиб олиш учун 1000 долларгача маблағ сарф қилар экан. 
Чегг
 
компанияси талабаларга китобларни ярим нархига бир семестрга 
фойдаланишга бериб ва кейин қайтиб олиб, бу сарф-харажатни икки мартага 
камайтириш имкониятини яратганлар. Бу иш кўпчилик талабалар учун 
маъқул келгани туфайли, компания бизнеси жуда яхши ривожланган ва 2012 
йилнинг ўзида компания салкам 150 миллион доллар ишлаб олган. Аммо 
компания ўз ишини янада ривожлантириш учун ҳамда қоғоз китоблардаври 
аллақачон ўтиб кетганини тушунган ҳолда рақамли интерактив электрон 
ўқув қўлланмалар яратишни ҳам йўлга қўйган. 2012/2013 ўқув йилидан 
бошлаб, 
Чегг
 
компанияси рақамли интерактив электрон ўқув қўлланма ва 
дарсликларни ҳам сотишни ва ижарага беришни амалга оширишни бошлаган. 
Яна бир мисол сифатида 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish