Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


 Таълим бизнесида рақамли инновацион технологиялар



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

4.4. Таълим бизнесида рақамли инновацион технологиялар 
Замонавий таълим тизими ҳозирги даврнинг барча ўта жиддий 
талабларига жавоб бера олмаётганлигини жуда кўпчилик олимлар ва 
мутаҳассислар томонидан тан олинаяпти. Ушбу ҳолатни тубдан 
ўзгартиришнинг асосий йўлларидан бири – таълим тизимига замонавий 
технологик ривожланишнинг энг янги дастурий-техник воситаларини кенг 
миқёсда жалб қилишдир. Бундай воситалардан бири – инсонларнинг ишлаб 
чиқаришдан ва бошқа кундалик юмушлардан ажралмаган ҳолда тўлақонли 
таълим олишига имкон берадиган рақамли платформалардаги очиқ 
масофавий таълим тизимидир (
МООC
– 
массиве опен онлине cоурcес – 
оммавий очиқ онлайн таълим тизимлари
). Бундан бир неча йиллар олдин, 
яъни, 2012 йилнинг кузларида 
Стенфорд
университетининг икки 
профессори 
Себастян Трун
ва 
Питер Норвиг
интернетда барча истовчилар 
учун сунъий интеллект бўйича маърузалар тинглашни таклиф қилишди. Бу 
маърузалар ўз таркибига барча керакли материалларни, тестларни ва якуний 
имтиҳонларни қамраб олган эди. Машғулотлар эса фақат он-лине 
кўринишида ташкил этилган эди. Маърузачилар энг кўпи билан 2-3 минг 
талаба ушбу машғулотларга қатнашишини режалаштирган бўлсаларда, 
семестер бошида унга дунёнинг 200 та мамлакатидан 160 минг киши ёзилиб 
бўлган эди. Бунга ўхшаш масофавий таълим тизимлари борган сари 


192 
мураккаблашиб ва сифати ошиб бораётганини таъкидламасдан иложи йўқ. 
Кун сайин янада кўпроқ тажрибали ўқитувчилар ва профессорлар ўз 
маърузаларини бошқалар бемалол фойдаланиши учун 
ЁуТубе
ва
иТунес
тизимларига ёзиб қўяяптилар. Уларнинг баъзилари, масалан, сиёсий фалсафа 
бўйича 
Гарвард
профессори 
Майкл Сендел
ўзининг маънавият ҳақидаги 
«
Жустиcе
» деб номланган курсини ҳаддан ташқари оммалашиб кетгани 
туфайли интернетдаги энг машҳур шаҳслардан бири бўлиб қолди. Ҳар йили 
дунё миқёсидаги энг яхши билимларни тўплаш ва уларни интернет орқали 
барча фойдаланиши учун тармоққа жойлаштириш бўйича янгидан-янги 
ишлар қилиниб, филантроплар ва венчур тадбиркорлар бунинг учун ўнлаб 
миллион доллар маблағлар ажратаяптилар. Уларнинг биргаликдаги сайъи-
ҳаракатлари дунёнинг исталган жойида яшовчи инсонларнинг замонавий ва 
сифатли таълим олишларига сабаб бўлиши кузатилаяпти. Профессорлар 
Себастъян Трун
ва 
Питер Норвиг 
ларнинг таъкидлашларича, 2050 йилга 
келиб, жаҳон миқёсида бор-йўғи ўнтагина катта замонавий университетлар 
қолиб, уларда бир вақтнинг ўзида миллионлаб талабалар ўқитилишига 
эришилади. Табиийки, бундай бизнес унга жалб этилганларнинг барчаси 
учун ҳам фойдали, ҳам рақамли иқтисодиёт учун кадрлар етиштиришга катта 
аҳамиятга эга бўлади. Бунга мисол сифатида ҳозирги пайтда реал ишлаб 
турган минглаб таълим тизимлари орасидан қуйидагиларни келтиришимиз 
мумкин: 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish