Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Илм ва технология худудлари



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Илм ва технология худудлари
(
регионлари
) бир бутун маъмурий 
(административ
) ҳудуднинг чегаралари билан тенг келадиган катталикдаги 
худудларни эгаллаши мумкин. Бундай худуднинг иқтисодиётида технопарк 
тузилмалари билан қўллаб-қувватланиб туриладиган инновацион фаолият 
катта аҳамиятга эга бўлади. Бу ерда илмий ишлаб чиқариш комплекслари бир 
бутун бўлиб ишлайди, шунинг учун ҳам илмий марказларда яратиладиган 
янги технологиялар дарҳол ишлаб чиқаришга ва амалиётга тадбиқ 
қилинадилар. Илм-фан ва технология худудида йирик илмий ташкилотлар ва 
ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатадилар. Бу комплексга яна 
ишлаб чиқариш ва маиший ҳизмат кўрсатиш инфратузилмалари, кичик ва 
ўрта бизнес корхоналари, молиявий институтлар ва фондлар, дам олиш 
зоналари ва маданий ташкилотлар киради. Бундай илм-фан худудининг 
ривожига табиий шароитлар, маданий-маънавий ҳолат ва унга жалб этилган 
инсон капиталининг ҳусусиятлари катта таъсир кўрсатади. Фан ва 
технология худуди ўз таркибига технополисларни, технопаркларни, 
инкубаторларни олиб, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-
қувватлайдиган кенг инфратузилмага эга бўлади.
Кичик инновацион фирмалар орасида алоҳида ўринни “
таваккалчилик
” 
асосида ишлайдиган 
венчур фирмалар
эгаллайди. Улар жуда мослашувчан 


187 
ва самарали кичик корхоналар бўлиб, таваккалчилик билан боғлиқ бўлган 
рақамли инновацион лойиҳаларни (
янги илмий-техник ечимларни
) текшириб 
кўриш, қайта ишлаш ва амалиётга тадбиқ қилиш учун ҳизмат қиладилар. 
Баъзи ҳолларда эса венчур фирмалар бирор бир аниқ муаммони ҳал қилиш 
учун тузиладиган вақтинчалик ташкилий тузилмалар ҳам бўлишлари 
мумкин. Бундай корхоналар жуда фаол ишлайдилар, чунки уларнинг 
ходимлари ва ҳамкорлари янги ғоя, технология ёки ихтиронинг амалиётга 
тадбиқ қилинишига шахсан қизиқадилар, яъни улар бунинг натижасида 
каттагина даромадга эга бўлишлари мумкин. Венчур корхоналар чуқур 
билим ва илм-фан талаб қиладиган иқтисодиёт тармоқларида (
масалан, қуёш, 
шамол, мини сув ва биоенегетика соҳаларида, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини инновацион усуллар ёрдамида қайта ишлаш, сақлаш ва 
етиштириш кабиларда
) кенг тарқалганлар ва бу ерда улар аниқ йўналишдаги 
амалий илмий изланишлар ҳамда катта молиявий натижа келтириши мумкин 
бўлган инженер-техник тадқиқотлар олиб борадилар. Рақамли иқтисодиёт 
соҳасида венчур бизнеснинг алоҳида аҳамияти қуйидагилардан иборат: 

Венчур бизнес янги инновацион ҳаёт тарзига мослашган корхоналар 
ҳосил бўлишига олиб келиб, анъанавий илмий изланишлар тизимига 
таъсир қилади ва мамлакатнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги замонавий 
ижобий ўзгаришларга олиб келади; 

Юқори малакали мутаҳассислар, инженер-техник ходимлар ва 
олимларнинг бандлигини таъминлаб, уларга бўлган талабни оширади; 

Иқтисодиёт анъанавий тармоқларининг техник ва технологик жиҳатдан 
қайтадан жиҳозланишига эришиш имконини беради; 

Йирик корхона, ташкилот ва корпорацияларга ўз тузилишини, фаолият 
йўналишини ва мақсадларини замона талабларига мос равишда 
ўзгартиришга намуна сифатида ҳизмат қилади; 

Венчур бизнеснинг турли ҳил мамлакатлардаги кўп йиллик 
тажрибасидан шу маълум бўладики, мамлакатимизнинг узоқ муддатли 
мақсадларини амалга ошириш учун венчур капитал асосида фаолият 


188 
кўрсатадиган махсус молия-кредит тизимини яратиш зарур (
масалан, 
венчур бизнес корхоналари учун банклар томонидан фоизсиз, аммо 
фойдага шерик бўлинадиган кредитлар берилишини йўлга қўйиш
). 
Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги венчур фирмалар бир қанча ҳуқуқий ва 
жисмоний шахслар орасидаги шартнома асосида ёки банк кредитлари 
асосида, ёҳуд банклар ва йирик компанияларнинг маблағлари асосида 
ташкил қилинади. Венчур фирмалар ташкил қилиш учун қуйидаги шарт-
шароитлар бўлиши керак: 

Инновацион янгилик яратишнинг асосланган ғояси – янги технология, 
ихтиро, ишлаб чиқариш жараёни, ҳизмат кўрсатиш, дастур тузиш, 
интернет ресурси яратиш, 3Д-технологиа, интеллектуал тизим ташкил 
қилиш ва шунга ўзшашлар; 

Бу ғоянинг амалга оширилишига жаҳон, мамлакат, худуд ёки корхона 
миқёсида жамиятнинг талабгорлиги; 

Ушбу ғоя амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот ёки кўрсатиладиган ҳизматларга ички ва ташқи бозорларда 
талаб мавжудлиги; 

Бу ғоя асосида таваккалчилик билан янги фирма ташкил қилиб, уни 
бошқара оладиган реал тадбиркорнинг мавжудлиги; 

Ушбу венчур фирмани молиялаштириш учун керакли миқдордаги 
“таваккалчи” капитални топиш мумкинлиги. 
Инвестицияларнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, венчур бизнесга 
молиявий маблағ инвестиция қилиш қуйидаги ҳусусиятларга эга: 

Венчур бизнесга молиявий маблағлар кафолациз ҳамда моддий 
таъминоциз жалаб қилингани учун инвесторлар катта таваккалчиликка 
дуч келадилар, чунки муваффақияцизликка учраган тақдирда улар жуда 
катта маблағларни йўқотишлари мумкин. Аммо бундай таваккалчиликка 
тайёр бўлиш тадбиркорларнинг венчур бизнес муваффақиятига астойдил 
ишонишлари ва уларнинг ўзлари якка ҳолда бу ишни амалга ошира 
олмасликлари билан тушунтирилади; 


189 

Инвесторнинг венчур фирма таъсис (устав) капиталида мажбурий 50% 
дан ошмаган бевосита ёки билвосита улушга эга бўлиши. Яъни таваккал 
капитали фирманинг устав капиталига улуш киритиш тариқасида 
иштирок этиб, бу молиявий маблағлар ажратилишига алоҳида таъсир 
кўрсатиди. Ўз навбатида инвесторлар молиялаштирилган фирманинг 
фойдасидан ўз улушларини олиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар; 

Маблағлар қайтиб бермаслик асосида узоқ муддатга бериладилар, чунки 
баъзи ҳолларда маблағларининг самарадорлигини билиш ва тегишли 
даромад олиш учун инвесторлар 3-5 йил кутишларига тўғри келади; 

Инвесторнинг молиялаштирилган венчур фирмани бошқаришда фаол 
иштироки талаб қилинади, чунки инвесторлар венчур фирманинг 
муваффақиятига шахсан қизиқадилар ва шунинг учун маблағ бериш 
билангина кифоя қилмайдилар.
Венчур фирмалар икки хил ташкилий кўринишларда фаолият 
кўрсатишлари мумкин. Булардан бири мустақил венчур фирмалар бўлса, 
иккинчиси йирик ташкилотлар таркибида ташкил қилинадиган венчур 
фирмалардир. Янги маҳсулот ёки ҳизмат тури яратиш бўйича лойиҳа 
танланганида икки ҳолат албатта ҳисобга олинади: биринчидан, бу 
лойиҳанинг мақсадлари ва ҳал қиладиган масалалари асосий компаниянинг 
анъанавий фаолияти билан мос тушмасин – яъни, ички венчурнинг асосий 
мақсади - катта даромад келтирадиган янги инновациялар топиш ва уни 
компания фаолиятига тадбиқ этишдир. Иккинчидан, янги ғоялар 
танланаётганда улардан олиниши мумкин бўлган иқтисодий натижа сарф-
харажатларни оқлашдан ташқари, катта фойда келтирадиган даражада 
етарлича 
миқдордаги 
катталикда 
бўлиши 
лозим. 
Технологик 
ривожланишнинг миллий қадриятларини ҳосил қилишда ва уларни амалга 
оширишда давлатнинг, илм-фаннинг ҳамда бизнеснинг имкониятларини 
бирлаштиришда фойдаланилиши мумкин бўлган энг муҳим ускуналардан 
бири технологик платформалардир. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish