Двигателларни чиниқтириш ва синаш
бўлимлари ҳаракатланувчи
бирикмаларни чиниқтириш, кузатилиши мумкин бўлган дефектларни бартараф
қилиш ва таъмирланган двигателларни синаш учун мўлжалланган. Уларнинг
структураси двигателлар (дизелли, карбюраторли) турига корхона қувватига ва
унинг ихтисослашув даражасига боғлиқ.
Деталларни тиклаш бўлимини лойиҳалаштириш
- бу бўлим ҳам барча
корхоналарда ташкил қилинади. Лекин уни ташкиллаштириш даражаси ҳар
хилдир. У корхона турига ва таъмрланадиган объектларга боғлиқ. Хўжалик
МТУларида, одатда, ейилган деталларни тиклаш участкаси кўзда тутилмайдилар.
Умуммақсадли устахоналарида, туман даражасидаги бошқа таъмирлаш техсервис
корхоналарида ўз эҳтиѐжларини қондириш учун деталларни тиклаш постлари ѐки
бўлимлари ташкил этилиши мумкин.
Вилоят ва республикалар аро даражаларидаги ихтисослашга таъмирлаш
корхоанларида ейилган деталларни тикловчи цехлар (ЕДТЦ) ва оқимли-
механизациялашган цехлар (ОМЦ) ташкил қилинади.
ОМЦлар бирорта турдаги (тирсакли валлар, цилиндрлар гилзалари, шатунлар,
цилиндлар блоклари, таянч котоклари ва х.к.) ѐки бир хил конструктив-
технологик хусусиятларга эга деталлар гуруҳларини (силлиқ валлар ва ўқлар,
шлицали валлар, доимий туташмада бўлмаган шестернялар) объектларни
тиклашга мўлжаллаб лойиҳалаштирилади. Бу бўлимда (цехда) таъмирлаш
фондини сақлаш ва тайѐрлаш маҳсулотларни сақлаш участкаларини ҳам
лойиҳалаш кўзда тутилган.
Таянч тушунчалари: а
сосий ишлаб чиқариш бўлимлари, мақсади, уларга
қўйиладиган асосий талаблар, уларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш тартиби.
Мавзуни такрорлашга оид тест саволлари:
1.
Таъмирлаш-техник сервис корхоналарида технологик планировкаси деб
нимага айтилади, мисоллар келтирилсин?
2.
Планда дастгоҳларни жойлаштиришга қандай талаблар қўйилади?
3.
Корхоналарда технологик планировкалаш қандай усулларда ташкил
этилиши мумкин?
4.
Қисмларга ажратиш-ювиш цехларининг вазифалари ва уларни
лойиҳалашга қандай талаблар қўйилади?
5.
Пайвандлаш-эритиб қоплаш бўлими лойиҳалашга қандай талаблар
қўйилади?
6.
Чиланчарлик-механик
бўлимини
лойиҳалашга
қандай
талаблар
қўйилади?
7.
Тикланган деталларни комплектовка қилиш участкасини лойиҳалашга
қандай талаблар қўйилади?
8.
Йиғиш бўлимини лойиҳалашга қандай талаблар қўйилади?
9.
Ейилган деталларни тиклаш цехини лойиҳалашга қандай талаблар
қўйилади?
10.
Оқимли-механизациялашган цехлар (ОМЦ)ни лойиҳалашга қандай
талаблар қўйилади, унинг мақсади ва вазифалари ѐритилсин?
374
Do'stlaringiz bilan baham: |