Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

хўжалик усулида
бажарилади. Бунда барча ишлар 
мутахассиснинг техник назорати остида ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича 
бажарилади. Лойиҳа топшириқлари, одатда “туманқишхўжтехника” 
бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилади. 
Лойиҳа топшириғида қуриладиган объектнинг асосий кўрсаткичлари 
аниқланади. 
Буюртмачи ишчи лойиҳасини бажариш ишларини махсус ташкилотга 
юклайди ѐки мавжуд намунавий лойиҳа танлайди ва уни қурилиш жойларига 
боғлаш ишларини ташкил этади, қурилишга тегишли ассигнация ҳажмини 
қурилиш босқичлари муддатлари ва моддий-техник таъминот муддатлари 
аниқланади. 
Ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари лойиҳалаш ташкилотлари 
томонидан ишлаб чиқилади. Таъмирлаш устахоналари қурилиши, одатда 
намунавий лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Унга қадар лойиҳалаш 
институтлари марказий таъмирлаш устахоналаридан жорий, то йирик 
заводлар, ихтисослашган индустриал двигателларни, машиналар узеллари ва 
агрегатларини таъмирлашга мўлжалланган корхоналарнинг намунавий 
лойиҳаларини ишлаб чиқади. Бу ишлар якунлангандан кейин объект 
қурилишини бошлаш масаласи ечилади. 
Бирлашма бошлиғи ѐки завод директорларига объектни қуриш олдидан 
маҳаллий касаба уюшма ташкилоти билан келишилган ҳолда титул 
рўйхатини тасдиқлаш (яъни шу йилда қурилиши керак бўлган объектлар 
рўйхатини) ҳуқуқи берилган. 
Биноларни, дастгоҳларни ва таъмирлаш-технологик ускуналарни 
капитал таъмирлаш ишлари ҳам шу тартибда амалга оширилади. 
“Ўзқишхўжтехқўмита” тизимидаги таъмирлаш корхоналари муттасил 
равишда 
таъмирлаш 
ишларини 
техника 
ва 
технологияларини 
такомиллаштириши, уларнинг таъмирлашдан кейинги ресурсини оширган 
ҳолда, машиналар таъмирлаш ишларини яхшилаб боришлари шарт. Акс 
ҳолда улар техник-иқтисодий қолоқлик ҳолатига тушиб қолишлари мумкин. 
Бу ишларнинг барчаси корхоналарнинг ўз имкониятлари доирасида 


257 
бажарилиши мумкин. Корхона раҳбарлари таъмирлаш ишларини ташкил 
қилиш ва мақбул ишлаб чиқариш технологияларини белгилаш, тиклаш 
усулларини танлаш, таъмирлаш базасини ҳисоблаш методларини, таъмирлаш 
корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишларини ишлаб чиқади ва 
белгилайди. 
Шунинг учун корхона ва бирлашмалар биринчи галда илгари ишлаб 
чиқилган технология ѐки ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирларини 
жорий қилишлари лозим. Лекин бирлашмалар уларнинг ўрнига ҳали ишлаб 
чиқилмаган ва расмий тасдиқланмаган, нисбатан самарали бўлган 
технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, агар иқтисодий самарадорлиги, 
юқори ишончлилиги ва тикланадиган детал ѐки таъмирланадиган 
машинанинг узоқ муддат қобилиятига эга эканлигини янги техника ѐки 
технология таъминлашга имкон берса намунавий лойиҳалардан воз кечиш 
ҳуқуқига эга. Ёки таъмирлаш сифати сақланганлиги билан самарадорлик 
таъмирланган детални таннархининг пасайиши ѐки бошқа ижобий самара 
аниқланган ҳолда ҳам эски лойиҳани қабул қилмаслик ҳуқуқига эга. 
Фақат ана шундай вазиятлардагина ташқаридан ѐки ўзи томонидан 
тавсия 
қилинган 
технологияларни, 
таъмирлашни 
ташкил 
қилиш 
тадбирларини жорий қилиш мумкин. 
Янги технология ѐки таъмирни ташкиллаштириш корхонага жорий 
қилингандан 
кейин 
илгари 
технологияни 
тасдиқлаган 
бирлашма 
огоҳлантирилиши лозим. Янги технологияни жорий қилишга оид техник 
шароитлар ва давлат стандартлари тўғри келмаган ҳолда корхона томонидан 
вақтинча ишлаб чиқилган техник шароитлардан фойдаланилади. 
Машиналарни таъмирлаш маълум ҳажмдаги таъмирлаш материаллари, 
маҳсулотлари, эҳтиѐт қисмларини сарф қилиш билан боғлиқ. 
Эҳтиѐт қисмлар сарфи меъѐрлари ва бошқалар институтлар томонидан 
ишлаб чиқилади ва у корхона раҳбари тасдиқлагандан кейин кучга киради. 
Агар тегишли меъѐрлар бўлмаса, корхонанинг ўзи мустақил тарзда 
тегишли меъѐрлар ишлаб чиқади ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилади. 
Ишлаб чиқариш технологияси ва таъмирлашни ташкил этишни 
яхшилаш мақсадида таъмирлаш корхоналари томонидан асно ва иш 
жойларидаги ностандарт ускуналари, улар марказлаштирилган ҳолда 
ясалмаганда, ишлаб чиқилади. 
Таъмирлаш корхоналари илмий тадқиқот институтлари ѐки бошқа 
ташкилотлар билан тузилган тегишли шартномалар асосида техник 
ҳужжатлар тузиш, асно ва ускуналарни ясаш, янги техникани жорий қилиш, 
ишга солиш, ўрнатиш, созлаш ишларини олиб бориш борасида шартнома 
тузишлари мумкин. 
Корхоналар ўзларига тегишли моддий бойлик буюмларини етказиб 
бериш шартномалар ѐки нарядлар бўйича харид қилади. Устахона ва 
заводларни қуриш ва реконструкциялашда мавжуд низомлар бўйича банклар 
кредитларидан кенг фойдаланилади. Уларни ишлатиш масъулияти 
корхоналар зиммасига юклатилади. 


258 
Таъмирлаш корхоналарига янги техникаларни жорий қилиш, мавжуд 
таъмирлаш технологияларни яхшилаш қўшимча харажатлар талаб этади. Бу 
ишларни бажаришда смета-молиялаш ҳисоботи тузилади, қоплаш муддати 
белгиланади. Тегишли ҳисобот тақдим этилгандан кейингина ташкилот 
талабига биноан банк кредити ажратилиши мумкин. Прейскурантда 
кўрсатилмаган, тарификация этилмаган хизмат турларига тегишли янги 
нархлар ва тарифларни қўйиш корхоналарнинг зиммаларига юкланган. 
Молиялаш бўйича фермер ва кооператив хўжаликларига кенг имкониятлар 
берилган. Ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар бир йилгача солиқ 
тўлашдан озод қилингандир. Корхоналарга иқтисодий томондан тиклаш 
мақсадга мувофиқ бўлмаган, эскирган ускуналарни корхона балансидаги 
рўйхатдан чиқариш рухсат этилган. Бундай ҳақ ҳуқуқлар инженер-техник 
ҳодимларига асосий ишлаб чиқариш воситаларини рўйхатдан чиқариш катта 
маъсулиятлар юклайди. 
Таъмирлаш заводлари ва бошқа корхоналарга бирлашмалар томонидан 
ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларга эркин нарх қўйиш; меҳнатга ҳақ 
тўлашнинг энг қулай шаклларини қўйиш ҳуқуқлари берилиши тадбиркорлик 
фаолиятини кенгайтиришга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга 
имкон беради. 
Тарифли-малакавий справочникларга амал қилиб, корхона ўз 
ишчиларига иш разрядини белгилайди ва разрядлар тақдим этади. 
Меҳнат унумдорлигини ошириш учун корхонада иш миқдори ва 
баҳолаш меъѐрларини қайтадан кўриб чиқилади. Корхоналар раҳбарлари 
ундаги барча ишлаб чиқариш фаолиятлари бўйича масъулдирлар, 
корхонадаги мулк ва воситалардан кенг фойдаланади, меҳнат қонунчилиги 
бўйича ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш ишларини амалга 
оширадилар. Ходимларни корхонадан ўз хоҳиши ѐки маъмурият хоҳиши 
бўйича бўшатиш мумкин. 
Ўз хоҳиши бўйича ишдан бўшаш ходимнинг ўз аризасига биноан 
бўшаш сабаби кўрсатилгандан сўнгина амалга оширилади. Ариза 30 кундан 
кўп бўлмаган муддат ичида кўриб чиқилади. 
Кўпчилик корхоналарда ходимларнинг меъѐрий маданий яшаш 
шароитларига кам эътибор берилиши оқибатида кадрлар қўнимсизлиги 
кузатилади. 
Уларнинг кўп вақти ишга қатнаш ва уйга қайтишларига кетиши 
оқибатида кўпчилик ходимлар ўз иш жойларини алмаштиришга мажбур 
бўладилар. 
Кадрлар қўнимсизлиги сабабини аниқлаш ва камайтириш мақсадида 
ҳар бир корхоналарда жамоатчилик кадрлар бўлими барпо этилган, улар 
ишдан бўшайдиган ходим аризаларини кўриб чиқади, бўшаш сабабларини 
аниқлайди, уларни иш жойларида қолишга кўмак беради, агар бу йўл ижобий 
натижа бермаса, уни бўшатишга ўз розилиги билдиради, ундан кейин 
маъмурият меҳнат қонунчилиги бўйича бўшатиш тўғрисидаги масалани ҳал 
қилади. 


259 
Корхона ўз фаолиятининг тўхтатганда, штат бўйича ходимлар сони 
қисқартирилганда, меҳнат интизомини доимий равишда бузганлиги 
натижасида. Ходимларни маъмурият хоҳиши бўйича бўшатиш тўлиқ 
меҳнат кодекси асосида амалга оширилади .
Ходимлар ўзи эгаллаб турган иш жойига малакаси етмаганлиги ва 
соғлиғи туфайли жавоб бера олмаслиги учун маъмурият илгари тузилган 
меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. 
Меҳнат шартномаси ходим ѐки хизматчи ўзига топширилган 
мажбуриятларни систематик равишда сабабсиз бажармаслиги ѐки ички 
меҳнат қоидаларига тўлиқ риоя қилинмаган ҳолларда ҳам бекор қилиниши 
мумкин. Ходим ѐки хизматчи сабабсиз ишга кечикиб оқибатида ҳам 
бўшатилиши мумкин. 
Бутун иш куни давомида ишга келмаган, ишга чиқмаган ҳисобланади. 
Меҳнат шартномаларини яхшилаш бўйича ҳар йили касаба уюшмаси 
ташкилоти маъмурият билан у ѐки бу иш шароитларини яхшилашга оид 
шартнома тузади. Шартномада қайд этилган барча бандларнинг тўла тўкис 
бажарилишидаги барча масъулият маъмуриятга юклангандир.

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish