Тошкент давлат аграр университети


-расм. НШ-32 шестерняли насос (қирқимда а, б) ва унинг асосий



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

17-расм. НШ-32 шестерняли насос (қирқимда а, б) ва унинг асосий 
деталлари (в)
1, 2, 12 ва 13-халқалар; 3-тешик; 4-зичлагич; 5-қопқоқ; 6-втулка; 
7-насос корпуси; 8,9-шестернялар; 10-болт; 11 –пластина. 
Жадвал 1
НШ-32 насосининг техник тавсифи
Кўрсаткичлар номланиши ва ўлчов 
бирлиги
Кўрсаткичлар қиймати 
Насос герметиклигини текширишда 
максимал босим, Мпа
14,0 
Мой узатиш коэффициенти 
0,90 
Мой узатиш коэффициентига мос 
ҳолдаги мой узатиш сарфи, л/мин, камида: 
41,0 
Вал айланишлар сони, мин
-1
1500 
Номинал босим, МПа
10,0 
Синаш жараѐнидаги дастгоҳда 
сарфланган мой ҳажми, л.
60 
Гидротизим агрегатларининг нуксонлари: гидротизим агрегатлари ва 
узелларидаги деталларнинг ейилиши ва резина зичланмаларининг эскириши 
ишчи суюклигининг ички ва ташки сизиб чикишига олиб келади. Натижада 
хажмий фойдали иш коэффициенти (ФИК) камаяди. Асосий нуксонлари: 
хажмий ф.и.к. нинг техник шароитлар билан белгиланган меъѐрдан 
пасайиши, созлашнинг бузилиши, бошқарувнинг ѐмонлашиши, деталларнинг 
чегарадан ортиқ ейилиши ва хоказо.
Гидроагрегатлар деталларининг асосий ейилиши - абразив ва 
гидроабразив ейилишдир.
Шестерняли 
насосларни 
таъмирлаш.
Шестерняли 
насослар 
деталларининг ейилиши натижасида хажмий ф.и.к. пасаяди ва у кутараѐтган 
босим кескин тушиб кетади. 
Гидронасосларда корпуси, втулкалари, шестернялари, қопқоқлари ва 
резина зичланмалари ейилади. 


240 
Корпуснинг асосий нуқсонлари: қудуқлар, втулкалар ва шестернялар 
билан қўшилган суриш камераси томонидан ейилади, чунки тебранувчи узел 
гидронасос ишлаѐтганда корпуснинг шу томонига суюқлик иш босими билан 
сиқилади. Втулкалар тагидаги таянч юзаси ва зичловчи манжет остидаги 
юзада хам кўп ейилишади. Юзада ѐриқлар, раковиналар хам кузатилади, 
шунингдек қопқоқни махкамлаш болтларидаги ва корпусга бириктириш 
муфталаридаги резбалар ейилади ва узилади. 
Корпусни эроксид смола асосли елим таркибини суркаш хамда гилза 
ўрнатиб пластик деформация усуллари ѐрдамида тиклаш мумкин.
Корпусдаги кудуклар йўниш дастгохларида ѐки токарлик, фрезерлик 
олмос йўниш ѐки бошқа дастгохларга урнатиладиган махсус мосламалардан 
фойдаланиб йўнилади. 
Бронза ѐки махсус алюминий қоришмаларидан тайѐрланадиган 
втулкалар шестерня билан қўшилган холда ишловчи кирра сирти бўйича 
ейилади. Натижада втулканинг баландлиги камаяди. 
Втулкаларни чуктириш, сиқиш ва кейинчалик механик ишлов бериб 
тиклаш мумкин. 
Легирланган пўлатдан тайѐрланган шестерняларда цапфалари, чекка 
қирралари ва тишларининг айлана бўйича каллаклари ейилади. 
Шестерняларнинг берилган термоишлов қатлами қалинлигида ейилиши 
уларнинг ишчи юзини, тиш каллагининг чети ва сирт қисмларини силлиқлаш 
йўли билан тиклашга имкон беради. Сапфа, шестернялар сиртлари 
силлиқлангандан сунг супер финишланади. 
Қопқоқ четки сиртининг насос корпуси томонидан уейилиши, чуқурлик 
ва чизиқлар, шунингдек стопор халқасини тутиб турувчи салник уясида 
буртикнинг узилиши ва ѐриқлар куздан кечириб аниқланади. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish