16
2–БОБ. ДОРИХОНАЛАР ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
2.1. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШ
ҚОИДАЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларини
кенг жорий этиш
ва чукурлаштириш, ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш,
Республика аҳолисини дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш
мақсадида юқорида қайд этилганидек Республика ―Дори-дармон‖
акционерлик компанияси вилоятлар, Тошкент шахрида ва Қорақалпоғистон
Республикасида унинг худудий бирлашмалари ташкил этилди.
Дори воситалари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи асосан мулкчилик
шаклининг
акционер, жамоа ва хусусий дорихоналарига руҳсат этилди. Бу
дорихоналарга дори воситаларни сотишда тегишли тартиб – қоидаларга амал
қилиш, улар билан савдо қилиш қоидаларини таъминлаш масъулияти
юклатилган.
Дори воситаларини сотиш Ўзбекистон Республикасининг ―Дори
воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида‖ги 1997 йил 25 апрелда
қабул қилинган Қонун асосида дорихона муассасалари томонидан олиб
борилади ва дори воситалари фақат дорихона муассасалари орқали сотилади.
Дорихона иши дорихона амалиѐти учун хос бўлган стандартларга
мувофиқ амалга оширилади.
Дорихоналар ишини бошқариш эса шу қонунга
асосан олий
фармацевтика маълумотига эга бўлган шахсларгагина руҳсат этилиши
таъкидланган. Шунингдек дорихона дори воситаларини тайѐрлаш, қадоқлаш,
уларнинг сифатини назорат қилиш, ҳамда даволаш, касалликни олдини
олишга мўлжалланган дори воситалари тиббий буюмларни, санитария ва
гигиена ашѐларини шифобахш озиқ-овқатларни,
маъданли сувларни,
даволаш-косметика маҳсулотларни ҳарид қилиш, сақлаш ва сотишни амалга
оширувчи тиббиѐт муассасаси ҳисобланади. Дорихона муассасалари
жумласига дорихоналар ва уларни шахобчалари, даволаш ва касалликни
олдини олиш муассасаларининг дорихоналари киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Республикада дори
воситалари сотишни тартибга солиш тўғрисида‖ги 1994 йил 14 июлдаги ПФ
– 916 фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Республика аҳолисини дори
воситалари, вакциналар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6
августдаги 404-сонли Қарори эълон қилинди,
бунга асосан Республика
дорихона муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиш
қоидалари, чекланган чакана нарҳларда сотиладиган ва барча дорихона
муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори воситалар
рўйҳати тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасида дори воситалари билан чакана савдо
қилиш ҳуқуқи ―Дори-дармон‖ акционерлик
компанияси дорихона
муассасаларига, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъий назар,
17
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маҳсус
руҳсатномаси (лицензиясига) эга бўлган бошқа дорихоналарга руҳсат
этилади. Дорихона муассасаларида дори воситаларни сотишга фақат маҳсус
фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга руҳсат берилади. Дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг дорихона муассасаларидан ташқарида -
бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши қатъиян
тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 июль 276 – сонли Қарорига
мувофиқ Ўзбекистон Республикасида рўйҳатдан ўтказилмаган ва ваколатли
лабораторияда сифат бўйича назоратдан ўтмаган дори воситалари ва тиббиѐт
буюмларни сотиш мумкин эмас.
Дори воситаларни аҳолига врач рецепти билан ва рецептсиз бериш
шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дори
воситалари рўйхати ва уларни бериш қоидалари Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
ССВ томонидан
врачнинг рецептисиз беришга руҳсат этилган дори воситалардан ташқари
барча дори воситалар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги
рецептларга кўра берилиши керак.
Тайѐр дори воситаларни, бериш витринасига врач рецептисиз
бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг нарҳи
кўрсатилган ҳолда қўйилади.
Даволаш-профилактика муассасалари врачларига шифохонада керакли
дори воситалари бўлмаганда станционар даволанишда бўлган беморларга
рецепт ѐзиб беришга руҳсат этилади. Бунда дори нақд
пулга сотиб
олинганлиги хақида маълумот касаллик тарихига ѐзиб қўйилиши шартдир.
Махсус ижтимоий ҳимояга мухтож беморларга бепул рецептлар
бўйича дори воситалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча дорихона
муассасаларидан берилади. Дорихона муассасалари томонидан бепул
рецептлар бўйича берилган дори воситалари Вазирлар Маҳкамасининг
―Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини
такомиллаштириш тўғрисида‖ги 1997 йилдаги 532-сонли Қарорида
амбулаторияда даволашда дори воситалари бепул бериладиган касалликлар
ва шахслар рўйҳатига мувофиқ амалга оширилади. Уларга хақ тўлаш эса,
Соғлиқни сақлаш муассасалари билан тегишли тартибда тузилган шартнома
асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14
январдаги 19-сонли ва 2000 йил 5 августдаги 307 сонли Қарорларига
асосланиб, чакана дорихона тармоғида дори воситалари ва тиббиѐт
буюмларга нарҳ белгилашнинг ягона тартиби жорий этилди.
Шунга асосланиб, дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари Ўзбекистон
Республикасига импорт бўйича етказиб беришда
катнашувчи воситачилар
сонидан қатъий назар, база нархига 20 фоиздан ортиқ бўлмаган, қолган дори
воситалари учун улгуржи савдода 20 фоиз, чакана савдо учун 25 фоиздан
ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда
18
шартномавий нарҳлар бўйича улгуржи ва чакана савдо тармоғи орқали
сотилиши белгилаб қўйилди.
Ана шу қарорга асосланиб мулкчилик шаклининг ҳамма туридаги
дорихоналарда, дорихона филиалларида ва қишлоқ врачлик пунктлари
қошидаги дорихоналарида дори воситаларини, тиббиѐт
буюмларини ва
беморларни парвариш қилишда ишлатиладиган санитария ва гигиена
ашѐларини аҳолига сотиш ушбу белгиланган чакана нарҳларда амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: