СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

1.3. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИ 
ХИЗМАТИНИ БОШҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ АСОСИЙ 
ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ 
Ўзбекистон Республикаси ССВ ва фармацевтика фаолиятини амалга 
ошириш ишлари ўзининг маълум тартибдаги ўзига хос бошқарилиш 
тизимига эга бўлиб, бу тизим аҳолига тиббий ѐрдам кўрсатишда ва дори 
воситалари билан аҳолини тегишли тартибда таьминлашда муҳим уринни 
эгаллайди. 
Республикада Соғлиқни сақлаш тизимига раҳбарлик қилиш Соғлиқни 
сақлаш вазирлигига юклатилган бўлиб, вазирлик асосан қуйидаги 
масалаларни ҳал этади: 

аҳолини соғлиги ва унга боғлиқ равишда ҳалк хужалигини ва унинг 
мудофаа фаолиятларини яхшилаш ва Соғлиқни сақлаш ишларини 
ривожлантириш; 

аҳолига юқори малакали ва аҳолини ҳамма қатлами учун муқобил 
тиббий ѐрдамни ташкил этиш; 

аҳоли соғлигини муҳофаза қилишда, касалликларни олдини олиш 
чора тадбирларини ривожлантириш; 

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш; 

Республика санитария – эпидемиология ҳолатини яхши бўлишини 
таъминлаш; 

аҳолини ва даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари, 
вирусга карши ва ташхис воситалари ва бошқа тиббиѐтда ишлатиладиган 
буюмлар билан таъминлаш; 

давлат режаларига асосланиб, даволаш-профилактика муассасалари 
ва дорихона тизимини ривожлантириш чора тадбирларини куриш; 


13 

тиббиѐт 
ва 
фармация 
соҳасидаги 
илмий 
изланишларни 
ривожлантириб, унинг самарадолигини ошириб, уларни Соғлиқни сақлаш ва 
фармация амалиѐтига қўллаш чора тадбирларини кўриш; 

тиббиѐт ва фармацевт кадрлар тайѐрлашни, улар малакасини 
ошириш, борасидаги назарий ва амалий жихатдан билимларини юқори 
савияга кўтариш; 

меҳнатни илмий асосда ташкил этилган, бошқариш асосида Соғлиқни 
сақлаш муассасаларини тегишли юқори малакали кадрлар билан таъминлаб, 
аҳоли соғлиғини тиклашда юқори натижаларга эришиш; 

хукумат томонидан Соғлиқни сақлаш ишларига ажратилган бюджет 
маблағларидан самарали фойдаланиб, Соғлиқни сақлаш биноларини 
таъмирлаш ва янгитдан қуриладиганларини, ўз вақтида ишга тушириш 
ишларини амалга ошириш.
Бу ишларни амалга ошириш учун маълум бир бошқарув тизими 
шаклланган бўлиб, улар маълум бошқарма, бўлим ва ташкилотлар орқали 
амалга оширилади. 
Вазирлик қошида ҳайъат (Коллегия) ташкил этилган бўлиб, унга
Соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб муаммоларни, вазирликнинг коллегия 
аъзолари билан биргаликда ҳал қилиш вазифаси юклатилган. Илмий, амалий, 
клиник ва эпидемиологик муаммоларни муҳокама қилиш, уларни режа 
асосида амалга ошириш тиббиѐт ва фармациядаги илмий ва амалий иш 
натижаларини Республика тиббиѐтига қўллаш ва шу йўл билан Соғлиқни 
сақлаш соҳасидаги амалий ва илмий йўналишларни ривожлантириш учун 
вазирлик қошида Олимлар тиббиѐт илмий кенгаши ташкил қилинган. 
Олимлар тиббиѐт илмий кенгаши таркибига жамоатчилик асосида 
Республикани кўзга кўринган йирик олимлари киритилган бўлиб, улар 
тиббиѐтга ва фармацияга оид илмий йўналишни ривожлантириш билан бирга 
уларни Соғлиқни сақлаш ва фармация амалиѐтига қўллаш ишлари билан 
шуғулланадилар.
Ундан ташқари Даволаш-профилактика ѐрдами кўрсатиш Бош 
бошқармаси, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси Давлат 
санитария эпидемиология назорати департаменти, Иқтисодиѐт ва маблағ 
билан таъминлаш Бош бошқармаси, Кадрлар ва ўқув юртлари Бош 
бошқармаси, Маъмурий хўжалик бошқармаси, Назорат инспекцияси, Дори 
воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, 
Дори воситалари сиѐсати маркази ва бошқа бўлимлар, соғлиқни сақлаш 
ишларини Республика миқѐсида бошқаришда муҳим вазифаларни 
бажарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 
майдаги 181-сонли Қарорига ва Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 1995 йил 
2 июндаги 250-сонли буйруғига асосан, вазирлик қошида Дори воситалари ва 
тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси ташкил этилди. 
ССВнинг Дори воситаларини ва тиббий техника сифатини назорат 
қилиш 
Бош 
бошқармасида 
Дори 
воситалари 
экспертизаси 
ва 
стандартизацияси Давлат маркази, Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий 


14 
техникалар каби қўмиталарга, Гиѐҳвандлар назорати қўмитасига, Дори 
воситалари ва тиббий техникани қайд этиш бўлими, ҳамда назорат қилиш 
бўйича Фармацевтик инспекцияси мавжуддир.
Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази 
қошида: 

вакцина, зардоб воситалари ва микробиологик тадқиқотлар ўтказиш 
лабораторияси; 

дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаш лабораторияси; 

тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси; 

фармако-токсикологик тадқиқотлар лабораторияси; 

илмий услубий ва ахборот бўлими ташкил этилган. 
Бош бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқарилаѐтган ва импорт 
қилинган дори воситалари сифатини назорат қилади; 
- истьемолчилар ва таьминотчилар ўртасида дори воситалари сифати 
масаласида англашилмовчилик, келишмовчилик ва бахс бўлиб қолган 
тақдирда, дори воситалари сифатини арбитраж анализи ўтказиб охирги 
якунловчи хулоса беради; 
- Ўзбекистон Республикасига чет элдан сотиб олиб келтирилаѐтган дори 
воситалари ва тиббиѐт буюмларини Давлат рўйҳатидан ўтказишдан аввал 
уларнинг сифатини ҳар тарафлама назорат қилади; 
- янги дори воситаларига ишлаб чиқилган меъѐрий техник ҳужжатлар 
лойихасига хулосалар беради; 
- дори воситалари сифатини назорат қилишнинг амалда қўлланилаетган 
усулларини такомиллаштиради ва янги усулни ишлаб чиқиш бўйича 
илмий изланишлар олиб боради; 
- янги дори воситаларини яратиш бўйича илмий ишлар билан шуғулланади; 
- Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаб чиқарилаѐтган, сақланаѐтган, 
қўлланилаѐтган дори воситалари ва тиббий буюмлари сифатини дастлабки 
давлат назоратидан ўтказади; 
- эскириб қолган дори воситаларини Давлат реестридан чиқариш тўғрисида 
тавсияномалар тайѐрлайди. 
Бош бошқармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун унда 
экспертлар кенгаши ташкил қилинган. 
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ДАВЛАТ 
АКЦИОНЕРЛИК(ЎЗФАРМ САНОАТ) КОНЦЕРНИ. 
 
Республика аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиѐжини яхширок 
қондириш ва фармацевтика саноатини янада ривожлантириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 2 июндаги ПФ 290 – 
сонли фармони асосида Узфармсаноат, Давлат – акционерлик концерни 
ташкил этиб, унинг таркибига эса, бир қатор илмий текшириш институтлари 
ва Узкимѐфарм ишлаб чиқариш бирлашмаси киритилишига қарор қилинди. 


15 
Узфармсаноат концернининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
-
Дори воситалари яратиш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 
аҳолининг даволаш-профилактика муассасаларининг дори воситаларига, 
биологик фаол моддаларга, бошқа тиббий ва санитария – гигиена 
маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини қондиришга оид тадбирларни амалга 
ошириш; 
-
Фармацевтика саноатини комплекс ривожлантириш, ушбу тармок 
корхоналарини худудий жихатдан жойлаштиришни такомиллаштириш, 
табиатни муҳофаза қилиш сиѐсатини ўтказиш масалалари юзасидан 
давлат хоқимияти ва бошқарувининг Республика ҳамда маҳаллий 
органлари билан ҳамкорликда ишлаш; 
-
Дори воситалари ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш 
соҳасида Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа 
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ягона илмий-техника 
сиѐсатини ўтказиш; 
-
Республикада дори воситалари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хорижий 
шериклар билан илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни 
такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳисобига уларни четдан ҳарид 
қилишни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш 
масаласи билан шуғулланиш қайд этилади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish