СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


 4. ДОРИХОНАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

2. 4. ДОРИХОНАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА 
ФУНКЦИЯЛАРИ 
 
Мулкчилик шаклидан қатъий назар дорихоналарнинг асосий 
вазифалари аҳолини, даволаш-профилактика муассасаларини ва бошқа 
ташкилотлар, мактаб, болалар боғчалари ва айрим ишлаб чиқариш 
корхоналарининг тиббий санитария қисмларини дори воситалари, санитария-
гигиена буюмлари, дезинфекция воситалари ва беморларни парвариш 
қилишда ишлатиладиган тиббий буюмлар билан узлуксиз равишда 
таъминлаб туришдан иборат. 
Тиббий буюмлар жумласига касалликнинг олдини олиш, ташхис 
қўйиш ва даволаш учун тиббиѐтда қўлланиладиган буюмлар. Уларга боғлаш 
ва тикиш материаллари, шприцлар, қон ва инфузион эритмалари қуйишга 
мўлжалланган системалар, беморларни парваришлашда қўлланиладиган 
ашѐлар ва материаллар киради.
Дорихоналар бажарган ишлари, мулкчилик шакллари эътиборга 
олинган ҳолда улар ишлаб чиқариш, таъминлаш, савдо ва хўжалик 
фаолиятлари билан шуғулланади. 
Уларни ишлаб чиқариш фаолияти шундан иборатки, улар дорихонада 
врачлар томонидан ѐзилган рецепт асосида ва ДПМ ларни талабномалари ва 
бошқа ташкилотларни буюртмалари асосида дори воситалари тайѐрлаб 
берадилар ѐки тайѐр дори воситасини берадилар, лаборатория-қадоқлаш 
ишларини бажарадилар, аҳолига тайѐрлаб берилаѐтган экстемпорал дори 
воситалари ва тайѐр дори воситаларини сифатини назорат қиладилар ва 
тегишли тартибда уларни расмийлаштирган ҳолда ташки томондан 
безалишига эътибор берадилар. 
Шунингдек дорихоналар ўзларига юклатилган вазифаларга мос 
равишда қуйидаги функцияларни бажарадилар: 
-
тиббиѐт ходимлари ўртасида тегишли тартибда ахборот бериш ишларини 
ўтказиш, унда дорихонадаги мавжуд ва янги дори воситалари тўғрисида 


25 
маълумот бериш, бирорта дори воситаси бўлмай қолганда уни ўрнини 
босувчи бошқа дори воситасини таклиф қилиш, бу дориларни ишлатиш 
тартиби, дозаси ва сақлаш қоидалари тўғрисида объектив ва мукаммал 
равишда ахборот ишларини ўтказадилар; 
-
айрим ҳолларда ўзларида вақтинча йўқ дори воситаларини, бошқа 
дорихоналарда мавжуд эканлиги айтилиб уни манзили беморга 
тушунтириб берилади; 
-
доривор ўсимликлар хом ашѐсини териш, тайѐрлаш, сақлаш ишларини 
амалга оширадилар, худди шундай ишларга уларга бириктирилган 
дорихона филиалларини ҳам жалб этадилар; 
-
дорихоналарда санитария-гигиена талаблари асосида тегишли бошқарув 
ишларини амалга оширадилар
-
зарур бўлиб қолган тақдирда беморларга биринчи тез тиббий ѐрдам 
кўрсатишлари зарур; 
Худди шунингдек дорихоналар мулкчилик шаклидан назар, зарур 
бўлиб қолганда аҳолига дори воситалари билан кўрсатиладиган тиббий 
хизматни яқинлаштириш мақсадида ўзининг дорихона шахобчаларини 
очиши мумкин. 
Дорихоналар иқтисодий кўрсатгичлари мулкчилик шакли, ишлаб 
чиқариш ва савдо фаолиятига қараб юқорида қайд этганимиздек, 
акционерлик, жамоа ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи хусусий 
дорихоналар ва шифохона дорихоналарига бўлинади. Бу дорихоналарнинг 
фаолият турлари эса, дорихона очиш тартиб қоидалари тўғрисидаги 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосидаги лицензия бериш ҳайъати 
томонидан Республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида 
мувофиқлаштириб турилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish