СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
2.6.
 
ДОРИХОНАЛАРНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ 
 
Бажараѐтган иш ҳажмига қараб мулкчилик шаклидан қатъий назар, 
дорихонада уз имкониятларини ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда белгиланган меъѐрлар доирасида дорихона ва унинг бўлимлари ташкил 
этилади. 
Тайѐр дорилар билан савдо қиладиган дорихоналарда одатда алоҳида 
бўлимлар ташкил қилинмайди. 
Бошқа кўпчилик дорихоналарда иккита бўлим; рецептура ишлаб 
чиқариш ва рецептсиз сотишга руҳсат этилган дори воситалари бўлимлари 


27 
ташкил этилади. Ҳозирги кунда энг катта дорихоналарда 4 та бўлим бўлиши 
қайд этилади. Собиқ иттифок даврида ва ҳозирги кунда Россия 
Федерациясида бу дорихоналарни 1-гуруҳ дорихоналари деб юритилади ва 
юқорида қайд этилган бўлимлардан ташқари уларда яна бир неча бўлимлар 
бўлиши мумкин дейилади. 
Бизнинг Республикамизда ҳам юқорида қайд этилган 4 та бўлимдан, 
яъни рецептура ишлаб чиқариш бўлими, рецепт билан бериладиган тайѐр 
дорилар бўлими, ғамламалар бўлими ва рецептсиз сотишга руҳсат этилган 
дорилар бўлимлари мавжуд бўлган дорихоналар фаолият кўрсатмоқда. Лекин 
бу билан бўлимлар сони чекланади деган гап эмас, дорихонада яна бошқа 
бўлимлар ҳам очиш мумкин. Масалан, санитария-гигиена бўлими, 
кузойнаклар бўлими, гомеопатик дорилар бўлими, фитобар ва бошқалар. 
Бу бўлимларни бўлим бошлиқлари ва уларнинг ѐрдамчилари 
бошқаради. Бўлим бошликлари ва унинг ѐрдамчилари асосан олий 
маълумотли фармацевтлар булади. Лекин санитария-гигиена бўлими 
кузойнаклар, фитобарларда бўлим бошликлари ва уларнинг ѐрдамчилари 
лавозимларида 
ўрта 
махсус 
маълумотли 
фармацевт ассистентлар 
ишлашларига руҳсат этилади. 
Ҳар бир бўлим ўзининг тегишли вазифаларини бажаради. 
Рецептура ишлаб чиқариш бўлими аҳолидан якка тартибдаги 
амбулатория рецептлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг 
талабномалари асосида экстемпорал ѐки тайѐр дори воситаларини аҳолига 
тайѐрлаб бериш, сифатини назорат қилиб, ичиш ва сақлаш тартиб 
қоидаларини уларга тушунтириб бериш билан шуғулланадилар. Зарур бўлиб 
қолган тақдирда дорихона мутахассислари аҳолига биринчи тиббий ѐрдам 
кўрсатиш билан шуғулланадилар. 
Ғамламалар бўлими эса, дори воситаларига, тиббий ва бошқа 
беморларни парвариш, қилиш буюмларига буюртма-талабномалар ѐзиб 
дорихона таъминотчиларига: фармацевтика заводларига ѐки улгуржи 
дорихона муассасаларига, фирма ва ишлаб чиқариш корхоналарига 
жўнатадилар. 
Шунингдек бўлим мутахассислари доимий равишда дори воситалари 
ва бошқа тиббий буюмларга бўлган эҳтиѐжни ўрганиб, аниқлаб борадилар. 
Бўлимда дори воситаларини тегишли тартибда сақлаш, дорихонани бошқа 
бўлимларига дори воситаларини бериш, шунингдек шу бўлимда тез-тез, 
такрорланиб турадиган рецептлар асосида дорихона ярим фабрикат ва 
стандартларни тайѐрлаш билан ҳам шуғулланиб уларни тегишли тартибда 
сифати назорат қилиниб лаборатория-қадоқлаш ишларини амалга 
оширадилар. 
Тайѐр дорилар бўлими эса аҳолидан ва даволаш-профилактика 
муассасаларидан тайѐр дориларга келиб тушган рецептлар асосида, 
фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналаридан келтирилган дори 
воситаларини рецепт асосида бериш билан шуғулланадилар. Бу бўлимда 
асосан олий маълумотли фармацевтлар фаолият кўрсатадилар. 


28 
Рецептсиз сотишга руҳсат этилган дорилар бўлимида Ўзбекистон 
Республикаси ССВ томонидан рецептсиз сотишга руҳсат этилган дори 
воситалари санитария-гигиена ва тиббий буюмлари, ѐш болалар махсус 
овқатлари ва беморларни парвариш қилишда ишлатадиган бошқа буюмлар 
сотиш билан ҳам шуғулланадилар. Айрим дорихоналарда шу бўлимдан 
беморларга кислород ѐстиқларини бериш ишлар билан ҳам шуғулланадилар. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish