СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
10. БОБ. ДОРИ ВОСИТАЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ
ВА ТАЛАБ ИСТИҚБОЛИНИ АНИҚЛАШ 
10.1. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИСТЕЪМОЛИНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ 
ОМИЛЛАР. 
 
Дори воситалари асосида ѐрдам кўрсатишнинг ҳар бир босқичларида 
улар эҳтиѐжининг истиқболини тўғри аниқлаш, дори воситаларнинг 
рационал ишлатилишини ажралмас шарти ҳисобланади. Дори воситаларига 
бўлган талабни илмий асослаб режалаштириш, аҳоли ва даволаш-
профилактика муассасаларини уларга бўлган эҳтиѐжни тўлиқ қондирибгина 
эмас, балки дори воситаларини сотиб олиш ресурсларидан ҳам тежамкор 
фойдаланишдир. 


147 
Дори воситаларига бўлган эҳтиѐжни аниқлаш фармацевтик бизнесни 
ташкиллаштиришда энг муҳим ҳисобланади, чунки бир тарафдан бу ишлаб 
чиқарувчига максимал фойдани олишга, иккинчи томондан аниқ 
истеъмолчининг эҳтиѐжни қондириш ва соғлиғини сақлашга имкон беради. 
10. 2. ЭҲТИЁЖ, ТАЛАБ, ИСТЕЪМОЛ, ТАКЛИФ 
ТУШУНЧАЛАРИ. 
Эҳтиѐж – қондиришни талаб қилувчи бирор бир нарсага бўлган 
муҳтожлик заруратидир. 
Эҳтиѐжлар омилларга қаратилган бўлиши мумкин: 
- физиологик (овқатга, кийимга, уй-жойларга); 
- социал (у ѐки бу социал гуруҳга мансуб бўлиш); 
- интелектуал (билимга, ҳиссиѐтга, эркин фикрга ва бошқа). 
Инсонни соғлом бўлиши таъминлаш зарурияти - дори воситалари, 
боғлов материаллар, уларга тиббий ѐрдам кўрсатиш ва парвариш қилишда 
ишлатиладиган буюмлар ҳамда бошқа дорихона ассортиментидаги 
товарларни мавжудлигида ўз аксини топади. 
Агар талаб қондирилмаса одам ўзини ноқулай, эзилган ва ҳаттоки 
бахтсиз ҳис қилади ва у ўз заруриятларини қондириш чорасини қидиради, 
ѐки ўз эҳтиѐжларини камайтиришга интилади. 
Эҳтиѐжларни қондириш жараѐни, истеъмол қилиш деб айтилади. 
Истеъмол қилиш даражаси даволаш-профилактикаси ва бошқа муассасаларга 
дори воситалари ва тиббиѐт товарларни хақиқий сотилган ҳажми билан 
таърифланади. 
Истеъмол қилиш даражаси таклиф ҳажми билан ҳам узвий боғлиқдир. 
Таклиф - бу истеъмолчиларнинг талабномалари асосида (тиббиѐт) 
товарларни таъминотчилар томонидан берилган хақиқий ҳажми. 
Талаб - эҳтиѐжни бир қисми бўлиб, сотиб олиш хусусияти билан 
мустаҳкамланади. Талабнинг эҳтиѐждан фарқи, у ўлчанади, сотиш 
ҳажмининг йиғилган маълумотлар, истеъмолчилар сўрови ва бошқалар 
асосида истиқболи аниқланади. 
Ҳозирги кунда дори воситаларига бўлган эҳтиѐж дунѐ бозорида йилига 
ўртача 15% ўсиб бориши кузатилмоқда. 
Дори воситалари эҳтиѐжини аниқлашда улар истеъмолига таъсир этувчи 
омилларни эътиборга олиш керак. 
Талабни шакллантиришдаги асосий омиллар қуйидагилар: 
аҳоли сонини ўсиши ва унинг моддий фаровонлигини яхшиланиши; 
даволаш-профилактика ва дорихона муассасаларини ва улардаги 
бўлган тиббиѐт ва дорихона ходимлари сонини кўпайиб бориши; 
тиббиѐт фанларининг ривожланиши, янгича ташхис усулларини татбиқ 
қилиш, дори воситаларидан самаралироқ фойдаланиши; 
аҳолини умумий маданияти ва тиббий саводхонлигини ошиши; 
катта ѐшдаги дори воситаларига талаб кўп бўлган одамлар сонини 
ортиб бориши. 


148 
Дори воситаларига бўлган эҳтиѐжни аниқлаш кўп омилларга боғлиқ 
жуда мураккаб жараѐн, чунки истеъмол маҳсулоти бўлган дори воситалари 
бир қатор ўзига хос ҳусусиятларга эга. 
Дори воситаси – бу аксарият ҳолда кимѐвий субстанция бўлиб, у инсон 
ҳаѐтини сақлаб қолишга мўлжалланган, истеъмол маҳсулоти сифатида инсон 
саломатлигига зарар етказмаслик мақсадида алоҳида ѐндашувни талаб 
қилади. 
Дори воситалари биологик фаол моддалар бўлиб, улар ҳар бир 
функционал аъзога алоҳида ѐки касаллик чақирувчиларга қарши таъсир 
қилади. Дори воситаларининг умумий сони бизнинг мамлакатда турли дори 
воситалари рўйҳати, дозаси ва қадоқланиши бўйича ҳозирги вақтда 4000 ни 
ташкил қилади. 
Дори воситаларни асосий ўзига хос томони шундан иборатки, маҳсулот 
сифатида ишлатилиши ва беморлар томонидан ўзи танлаб ололмагани учун 
улар таъсири ва қўллаш хусусиятларини биладиган мутахассислар белгилаб 
берадилар. Бунинг учун бемор амбулатория, поликлиника ѐки даволаш-
профилактика муассасаларига мурожаат қилиши керак. Бундан ташқари 
профилактика ва санитария – гигиена мақсадлари учун дори воситалари ва 
тиббий ашѐларни ишлатишда ҳам акс этади. Дори воситаларни ишлатиш ѐки 
уни қўллаш учун йўлланма бериш фақатгина касалнинг хусусиятларига 
боғлиқ бўлиб қолмай, бемор дори воситаларини қабул қилиши, тиббий ѐрдам 
кўрсатиш ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқдир.
Дори воситаларига бўлган эҳтиѐж доимий бўлмайди, у одам 
организмидаги турли патологик ўзгаришлар даврида пайдо бўлади ва улар 
истеъмолини асосий сабаби аҳолининг соғлиғини сақлашдан иборат. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish