СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


“Қиймат - минималлаштириш”



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 “Қиймат - минималлаштириш”
 
таҳлили (ҚМТ). 
Агарда икки ѐндашишда (даволаш усулларида) уларнинг тенг 
самарадорлиги кўрсатилган бўлса, ҳар бир усулларининг ҳаражатларини 
таққослаш мумкин. Таққослашнинг бундай усули ҚМТ деган ном билан 
юритилади. Мисол учун, даволашдаги воситадан фойдаланиш қиймати 
турлича бўлиши мумкин. 
“Қиймат - наф”
таҳлили (ҚНТ). 
ҚНТ шундай иқтисодий усулни кўрсатадики, ундан фойдаланилганда 
(даволаш усулида) унинг самарадорлиги беморнинг ҳайрихохлигини ѐки 
даволаш сифати нуқтаи назаридан баҳоланади. ҚНТ таҳлили ҚСТ таҳлилига 
жуда ўхшайди, лекин уни қўлланилганда янги кўрсатгич ташқаридан 
даволаш усулидаги самарадорликни бемор томонидан жузъий баҳоланиши 
қўшилади. Кўпгина ҚНТ натижалари бемор ҳаѐтининг сифат ўзгаришини 
ташқари даволаш усулининг қиймати қўшилган ҳолда ифодаланади.
“Касалланиш қиймати”
таҳлили (КҚТ). 
КҚТ аниқ бир касалликнинг аниқ бир тарқалиши учун умумий (тўғри 
ҳамда жузъий) қийматни ўрганишда фойдаланилади. Ушбу услубият 
ўрганишда аниқ бир касаллик билан боғлиқ бўлган (макроиқтисодий 
маънодаги) барча ҳаражатларни ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган. Шу каби 
АҚШда бир неча гуруҳ касалликлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар 
натижаси шуни кўрсатдики, жамиятга харажатлар йилига юрак-томир 
тизимининг умумий қиймати 80 миллиард доллар, ўсимта касалликлари 30 
миллиард долларни, ҳамда асаб-руҳий касалликлар 25 миллиард долларни 
кўрсатади. Бунда касалликнинг тўғридан-тўғри олдини олиш, аниқлаш, 
даволаш, Соғлиқни тиклаш, тадқиқот ҳамда ўқитиш, шунингдек тиббий 
муассасалар учун капитал қўйилмалар ҳаражатларини ўз ичига олади.
Жузъий ҳаражатлар йўқотилган иш кунлари бўйича аниқланади. 
Касалликнинг тўғридан-тўғри ҳаражатлари ѐки жузъий ҳаражатлар 
аниқланганда касалликнинг олдини олиш ѐки даволашга иқтисодий баҳо 
бериш мумкин бўлади. Тўлиқ мисол билан таҳлил қилиш мумкинки, 
келажакда Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва жамият тез-тез 
фармакоиқтисодий муаммоларга дуч келадилар. Лекин, ҳар бир вазифа учун 
хусусий йўл, хусусий услубият танланиши лозим. Бу услубият келгусида ҳар 


145 
қандай фармакоиқтисодий маълумотларнинг мавжуд таянч принципларига 
ҳамда таҳлил усулларига таянади. 
Фармакоиқтисодиѐт таҳлил усулларини биргина бемордагина эмас, 
балки даволаш муассасаларида, маъмурий-ҳудудий туманда, вилоят ва яхлит 
давлат миқѐсида қўллаш мумкин. Бу усуллар фармакотерапияни клиник ва 
иқтисодий 
томондан 
тартибга 
солиш 
имкониятларини 
беради. 
Фармакоиқтисодиѐт таҳлил усуллари даволашнинг аниқ стандартини 
танлашда, дори воситаларини қайд қилиш ва сотиб олишда, клиник 
тажрибаларнинг 
натижаларини 
баҳолашда 
муваффақият 
билан 
ишлатилмоқда. 
Формуляр тизимининг қўлланилиши худудий тиббий ѐрдамни 
сифатини бошқариш моделларини шаклланишига ҳар томонлама ѐндашиш 
зарур рўйхатидан келиб чиқади. 
Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари олдида фармакоиқтисодий 
масалаларни хал қилишда бир қанча муаммолар қаторида қуйидагилар ҳам 
бор: 
дори воситаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаб берувчи ташкилий 
тузилмаларни тузиш; 
формуляр тизимни худуд ва муассасаларда қўллашнинг услубий 
таъминотини ишлаб чиқиш; 
тиббиѐт муассасалари амалиѐтида фармакоиқтисодий таҳлил асосларини 
қўллаш; 
тиббий ѐрдам сифатининг назоратини ўтказишда дори воситалари 
хавфсизлиги ва сифатини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; 
дори воситаларидан оқилона фойдаланишни қўллашда бемор ва тиббиѐт 
мутахассисларини қизиқишини ошириш учун шароитлар яратиш. 
Формуляр тизимни қўллашни таъминлаб берадиган ташкилий тизимни 
шаклланиши бир-бирини қайтарадиган, нохуш, ѐмон оқибатларни келтириб 
чиқарадиган, ҳаѐтий зарур тоифасига кирмайдиган, клиника эпидемиология 
томонидан клиник самарасизлиги тасдиқланган дори воситалари сонини 
қисқартириш вазифаларини кўзда тутади.
Формуляр тизимини ташкилий тузилмасини шаклланиши ва дори 
воситаларидан оқилона фойдаланишга қуйидагилар имкон беради: 
дори воситалари ишлатилишининг клиник назоратини, зарур 
ҳолларда олиб борилаѐтган фармакотерапияни тўғрилашни 
ўтказиш; 
даволаш-профилактика муассасалари учун худудий формуляр ва 
формуляр рўйхатларини ишлаб чиқиш, ҳамда доимий равишда 
яхшилаб туриш; 
аҳолига бепул тиббий ѐрдам таъминотини давлат дастурларини 
амалга оширишда дори воситаларига бўлган эҳтиѐжнинг тиббий-
иқтисодий ва фармакоиқтисодий жиҳатдан асослаб бериш; 
аҳолини, таъминотчиларни, ишлаб чиқарувчи фирмалар, тиббий 
суғурта ташкилотлари тиббиѐт ходимлари, тиббиѐт муассасалари 


146 
органлари раҳбарларини ахборот билан таъминот хизматини 
яратиш; 
тиббиѐт муассасалари эҳтиѐжи учун сотиб олинадиган дори 
воситаларининг фармакоиқтисодий самарадорлигини ҳисобга 
олган ҳолда уларнинг нарҳ - наволарини тўғрилаш шароитини 
яратиш. 
Формуляр учун дори воситаларининг даволаш самарадорлиги, 
ҳавфсизлиги ва нарҳлари критерийларини ҳисобга олган ҳолда танлаб 
олиниши керак. Бу қийин ишни амалга оширишда шифокорлар тўқнаш 
келадиган бирламчи муаммолардан бири дори воситалари тўғрисида мутлоқ 
замонавий ахборотларни қидиришдир. Тиббиѐт муассасаларида формуляр 
рўйхатларни ишлаб чиқиш бир қанча тадбирларни босқичма-босқич 
бажарилишини кўзда тутади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish