:
Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш
борасида олиб борилган
таҳлиллар натижаси кўрсатишича, ушбу жараённи
ривожланишига тўсқинлик қилаётган
қуйидаги омил ва муаммолар мавжудлиги ва
уни ҳал этиш йўллари тадқиқотни хулоса
қисми сифатида баён этилмоқда:
- электрон тижорат тизимидан самарали фойдаланиш учун иқтисодиётда етарли
шарт-шароитлар яратилиши талаб этилади, биринчи навбатда харидорларни
интернет тармоғидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлиши лозим.
Шунингдек, катта, ўрта ва кичик ёшдаги аҳоли қатламлари бирдей
“Интернет” глобал тармогидан эркин фойдаланаолиши ва унга доимий равишда
уланган бўлиши лозим. Статистика натижалари кўрсатишича интернет тармоғидан
кўпроқ ва кенгроқ ёшлар фойдаланмокда. Маълумки, тўлов қобилияти ўрта ва
катта ёшдаги аҳоли қатламида юқори бўлишига карамасдан улар интернетнинг
имкониятларидан кенг фойдалана олмаслик ҳолатини кузатиш мумкин.
Ушбу муаммони ҳал этиш учун республиканинг барча ҳудуд ва
қишлоқларида интернет тармоғидан кенг фойдаланиши учун техника,
коммуникация ва ресурс таъминотини яхши йўлга қўйиш лозим. Катта ёшдаги
аҳоли катламини компьютер савотхонлигини ва интернетдан эркин фойдалана
олиш қобилиятини ошириш лозим;
-кўп субъектлар, айниқса кичик бизнес субъектлари томонидан электрон савдо ва
электрон тижоратни жорий этиш ҳолати жуда паст. Бу тадбиркорларни ушбу тизим
бўйича етарли билим ва тажрибаларини йўқлиги ёки пастлиги билан изоҳланади.
Шунингдек,электрон савдо ва электрон тижорат моделларини самарали ташкил
этиш ва уни техник-юридик асосларини кенг тарзда оммага етказиш ва потенциал
иштирокчиларнинг билим, тажриба ва кўникмаларини ошириш лозим. Бу
муаммони хал этиш учун ҳудудмарказларида Ўзбекистон Республикаси Савдо-
саноат палатаси ва банк ҳодимлари билан бирга ёки маҳсус ўқитувчилар гуруҳини
ташкил этган ҳолда тадбиркорлар учун семинар ва мастер-класс дарсларини
ташкил этиш лозим;
- электрон савдо ва электрон тижоратни ривожлантиришда банк карточкалардан
кенгрок фойдаланиш лозим. Интернет тизими ёрдамида ташкил қилинаётган
электрон тижоратнинг тўлов тизимларида тўлов манбаси сифатида самарали
фойдаланиш лозим бўлади, яъни электрон тижорат ва савдодаги тўлов тизимини
платформасини банк карталарнинг ҳисоб-рақамлари билан уйгунлаштирган
тизимларини жорий этиш лозим.
Шунингдек, банк карталарнинг ҳисобрақамларидан “Websum”га трансформация
қилиш ва аксинча операцияларини амалга ошириш учун технико-юридик
жиҳатларини такомиллаштириш лозим, бу эса ўз навбатида эектрон тижоратни
ташкиллаштиришни соддалаштиради ва унинг эгилувчанлигини оширади;
617
Do'stlaringiz bilan baham: |