Ключевые слова:
электронная коммерция, коммерческие модели,
организационные элементы, коммерческий, ресурс, интернет, рынок, торгово-
промышленная база, нормативно-правовая база, производство, инновационные
технологии, международная практика.
Annotation:
Dedicated to topical issues of e-commerce development in
Uzbekistan. On the basis of statistical data, the need for e-commerce in the modern
economy and its priorities, as well as e-commerce models and its place in the economy
of some countries are assessed. Particular attention was paid to the current policy in the
field of e-commerce development, adopted regulations and their economic significance.
614
Keywords:
e-commerce,
commercial
models,
organizational
elements,
commercial, resource, Internet, market, commercial and industrial base, regulatory
framework, production, innovative technologies, international practice.
Бугунги иқтисодчи-экспертлар электрон тижоратни иқтисодиётни
ривожлантирувчи самарали механизм сифатида белгилашмокда. Бу фикрлар
мантиққа асосланган бўлиб, ҳозирги замонавий инсоният жамиятида шиддат билан
ривожланиб келаётган электрон технология ва коммуникация тизимлари барча
соҳаларда ўз аксини топиб келмоқда ва бу ҳозирги харидор ва сотувчи ўртасида
юзага келадиган муносабатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Бутун жаҳон
мутахассислари электрон тижоратнинг иқтисодиётда тутган ўрнини тобора ўсиб
бориши ва унинг келажакда муҳим соҳага айланишини башорат қилмокда. Кучли
рақобат муҳитида хўжалик субъектлари ўзларинингмолиявий-иқтисодий
барқарорлигини ва бозорлардаги устуворлигини таъминлашда янги инновацион
технологиялардан, жумладан, электрон савдо ва электрон тижоратдан самарали
фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.
Ўзбекистон
иқтисодиётида
электрон
тижоратни
ривожлантиришнингдолзарблиги
унинг
анъанавий
тижорат
ва
савдо
жараёнларидан бир қатор қулай ва устун томонлари мавжудлигива унинг
иқтисодиётда юқори самарадорлиги билан изоҳланади.
Жумладан:
- тижорат ва савдони ташкил қилиниши географик чегараларининг олиб
ташланиши ва ишлаш вақти “7*24” тартибида амалга оширилиши;
- харидор хоҳлаган жойдан маҳсулот тўғрисида кенг доирада ахборот
олиши,танлаш имконининг юқорилиги ва қисқа вақт ичида харид этиш
имконининг мавжудлиги;
- рақобат муҳитида электрон тижорат хўжалик субъектларнинг маҳсулотларини
самарали сотилишини таъминлайди ва янги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга
тезроқ харидорларни топишга ёрдам беради;
- макроиқтисодий кўрсаткичларнинг (ЯИМ, МД, экспорт-импортҳажми, товар
айланмаси ҳажми ва бошқалар) ўсишига ижобий таъсир этади;
-
шунингдек,
ахборот
даврида
электрон
тижорат
муҳитииқтисодий
субъектлар(давлат, юридик ва жисмоний субъектлар) учун ахборот билан
таъминловчи самарали канал функциясини ҳам бажаришга шарт-шароитлар яратиб
беради.
Ўзбекистонда электрон иқтисодиётни барпо этишни муҳим шартларидан бири бу
хўжалик субъектлари бизнес фаолиятини янги даражага олиб чиқиш ва бунда
электрон тижорат моделларидан кенг доирада фойдаланиш ҳисобланади.
Электрон тижорат бу савдо ва тижоратнинг нотрадицион шакли бўлиб, бунда
олувчи ва тўловчи ўртасидаги муносабат ва мажбуриятлар электрон коммуникация
615
тизими, комьютер дастур таъминоти, маълумотлар хавфсизлиги ва тартибга солиш
электрон тизими орқали амалга оширилиши кўзда тутилади. Электрон тижоратни
ташкил қилишнинг чет эл тажрибасини ўрганиш натижасида кўриш мумкин
сотувчи ва сотиб олувчи бирдек юқори самарага эга бўлади.
Масалан
, электрон тижоратни қўллаш орқали фирма ва компаниялар қуйидаги
асосий устуворликларга эга бўлади:
1. Барча фирма ва компаниялар учун жаҳон бозорига чиқиш учун яхши имконият
юзага келади. Кичик компания ва фирмалар ҳам катта команиялар каби жаҳон
бозорларига бизнес юритиши учун бир ҳил имкониятига эга бўлади.
2. Фирма ва компанияларнинг рақобатбардошлигини ошириши учун яхши шарт-
шароит яратилиши. Фирма ва компаниялар электрон тижорат тизимида талабни
кенг доирада ўрганишга ва харидорга якинроқ бўлишга харакат қилади. Ушбу
тизимда савдодан олдин ва ундан кейинги хизматларини яхши шакллантириш
орқали мижозларнинг эътирозларини оператив равишда эътиборга олиниши
мумкин.
3. Ишлаб чиқарувчи фирма ва компаниялар ҳар бир мижознинг талабини ўрганган
ҳолда ҳамда индивидуал ёндашув асосида савдо жараёнларини ташкил қилиши ва
уларни талабига тез жавоб бераолиш имконига эга бўлади.
4. Электрон тарзда келишувларни ташкил қилиш натижасида маҳсулотни
таннарҳини камайтириш имконига эга бўлади.
Электрон тижоратни харидори (сотиб олувчи, истеъмолчи) учун электрон тижорат
қуйидаги асосий устуворликни тақдим этади:
1. Кенг доирада, аниқроғи дунё миқъёсида ишлаб чиқарувчиларни маҳсулот ва
хизматларини танлаш имкони юзага келади.
2. Оператив тарзда ҳам қисқа вақт ичида таклифларни солиштириш ва танлаш
имкони мавжудлиги. Бунда маҳсулот ва хизматларни сифатли ва арзон нарҳларда
сотиб олиш имкони юзага келади.
3. Операцияларни тез амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратилганлиги.
Харидор товар ва ҳизматларга буюртма бериши учун ўзига қулай вақтда ва
хохлаган жойда амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиётида электрон тижоратни ривожланишига давлат томонидан
катта эътибор берилишига қарамасдан унинг ташкил қилиш ва фойдаланиш ҳолати
дастлабки ривожланиш босқичида дейиш ўринли. Агар, электрон тижоратни
ривожланган давлатлар иқтисодиётида тутган ўрнига баҳо берадиган бўлсак, шуни
таъкидлаш ўринлики, бир қатор ривожланган давлатларда, жумладан, АҚШ, Буюк
Британия, Канада, Европа Иттифоқи ва айрим осиё давлатларида (Сингапур,
Малайзия, Хитой ва бошқ.) савдо айланмасини ташкил қилинишида электрон
тижорат ўз ўрнини мустаҳқамлашга эришган.
616
Хулоса қилиб айтганда
Do'stlaringiz bilan baham: |