93
(2-расм).
Расм
2. Карбамат целлюлозанинг ИҚ-спектри.
Целлюлозани модификациялаш орқали олинган ҳосиланинг ИҚ –
спектр таҳлилларидан маълум бўлдики, 3332 см
-1
ва 3288 см
-1
ютилиш
сохасида - NН
2
ва NН-гуруҳга тегишли бўлган
валент тебранишлар
мавжудлиги, 1109 см
-1
ютилиш соҳасида эса C–N боғининг мавжудлиги
целлюлоза углерод атоми ва карбамид амино гуруҳ ўртасида боғланиш ҳосил
бўлганлигини кўрсатади.
Шунингдек, 1001 см
-1
, 1029 см
-1
ва 1056 см
-1
соҳаларда валент тебранишлар целлюлоза молекуласида углеродлар ҳисобига
вужудга келганлини кўрсатади.
НИКЕЛ (II) ХЛОРИДИНИНГ, ГЛИЦИН БИЛАН КООРДИНАЦИОН
БИРИКМАСИ СИНТЕЗИ ВА ТАХЛИЛИ
Батирова Д.Г.
Урганч Давлат Университети
Кейинги
йилларда
координацион
бирикмалар
кимёсининг
ривожланишида аминокислоталарнинг комплекс бирикмалар ҳосил қилиши
асосида таркибининг мураккаблашиши муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу аралаш
лигандли аминокислоталарнинг комплекс бирикмалари кўплаб биологик
системаларда кетаётган жараёнлар учун асос бўлиб хизмат қилиши
уларга
бўлган қизиқишни яънада кучайтирмоқда. Уларнинг ҳосилалари азот ва
кислород сақлаган бирикмалар синфига мансуб бўлиб, улар тиббиётда турли
доривор воситалар сифатида кенг қўлланилади.
Аминокислоталар
асосидаги
физиологик
фаол
бирикмалар
молекуласида электрофил ва электрофоб реакцион
марказлар билан кучли
қутбланган гуруҳлар ҳосил бўлади ва бу билан улар биологик фаолликни
намоён этиб, ферментлар ёки бошқа рецептик ҳужайраларни ўраб олиш учун
дастлабки реагент вазифасини ўташи мумкин. Буларнинг ҳаммаси
маълум
94
тузилиш ва хусусиятли металлокомплексларни мақсадли синтез қилишга
имкон беради.
Мазкур
иш
биологик
фаоллиги
юқори
бўлган
моддалар:
Никел(II)хлорид ва глицин аминокислотаси ҳосил қилган комплекс
бирикмасини синтез қилиш, уларнинг организмдаги ферментлик хоссаларини
ўрганишга бағишланган. Синтез қилинган
комплекс бирикмалардаги
металлар миқдори Analytik Jena (Германия) фирмасининг Novaa 300
аппаратида, углерод, водород ва азот элементларининг таҳлили эса Carlo-
Erba (Италия) фирмасининг «ЕА 1108» аппаратида аниқланди (1-жадвал).
Бирикманинг ИҚ-спектрлари 400-4000 см
-1
соҳада “Shimadzu” (Япония)
фирмасининг IRAffinity-1S спектрофотометрида намуналарни диаметри 7 мм
бўлган KBr ли таблеткаларини тайёрлаб олинди.
Рентген-структур тахлил
293 К ҳароратда Xcalibur ROxford Diffraction автоматик диффрактометрида
олинган (Cu Karadiation, k = 1.54184 Å, xscan режими, графит монохроматор).
1-жадвал
Никел (II) хлоридининг глицин аминокислотаси билан ҳосил қилган
комплекс бирикмасининг элемент анализи
натижалари
Бирикмалар
Do'stlaringiz bilan baham: