208
3. К.Ж.Режепов, Х.Л.Зияев, Н.И.Барам, А.И.Исмаилов, Ф.Г.Камаев.,
М.Г.Левкович.,
А.М.Сайиткулов.
Азопроизводные
госсипола.//Химия
природ. соедин. 2003, №4, с. 289-291.
4. Н.И.Барам, А.И.Исмаилов, Х.Л.Зияев, К.Ж.Режепов. Биологическая
активность госсипола и его производных.//Химия природ. соедин. 2004, №3,
с. 171-176.
5. Н.С. Илькевич, В.И. Рыбаченко, Г. Шредер, А.Ф. Дмитрук, К.Ю.
Чотий “Антиоксидантные свойства госсипола и
его некоторых имино-
производных”. Донецький національний технічний університет, 2010 г.
НИКЕЛ (II) НИТРАТИНИНГ МОНОЭТАНОЛАМИН ВА П-
НИТРОБЕНЗОЙ КИСЛОТА БИЛАН КООРДИНАЦИОН БИРИКМАСИ
СИНТЕЗИ ВА ТАХЛИЛИ
Қуролбоев О.О.
Урганч Давлат Университети
Бугунги кунда
дунё аҳолисининг аста-секин кўпайиб бориши
натижасида озиқ-овқат танқислиги кузатилишининг олдини олиш жаҳон
ҳамжамиятининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланмоқда. Озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш учун асосий қишлоқ хўжалик экинларининг
ҳосилдорлигини
янада ошириш, бунинг учун эса замонавий инновацион
технологияларни қўллаш, доирасида экинлар ўсишини тезлаштирувчи ва
маҳсулдорлигини оширувчи самарадор стимуляторларни яратиш ҳамда
зараркунандаларга қарши ишлатиладиган янги антимикроб ва стимуляторлик
хусусиятига эга моддаларни синтез қилиш талаб этилади.
Жаҳон миқёсида биологик фаол моддалар қўллаш орқали
ўсимликларни юқори даражада махсулдорлигини
оширишнинг самарали
усулларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни амалиётда қўлланилишини
ўрганишга алоҳида эътибор берилмокда.Бу борада амалга оширилаётган
илмий изланишлар таркибида пара-нитро бензой кислота ва бир қатор 3д-
оиласига мансуб металларнинг комплекс бирикмалари самарали антимикроб
ва стимуляторлик хусусиятига эга моддалар сифатида боғдорчилик
амалиётида турли касалликларни даволашда кенг миқёсда ишлатилмоқда.
Мазкур иш антимикроб хусусиятига эга моддалар:
никел (II)
нитратининг, моноэтаноламин ва п-нитробензой кислота билан ҳосил қилган
комплекс бирикмасини синтез қилиш ва ўрганишга бағишланган.
209
Синтез қилинган комплекс бирикмалардаги металлар миқдори Analytik
Jena (Германия) фирмасининг Novaa 300 аппаратида, углерод, водород ва
азот элементларининг таҳлили эса Carlo-Erba (Италия) фирмасининг «ЕА
1108» аппаратида аниқланди (1-жадвал). Бирикманинг ИҚ-спектрлари 400-
4000 см
-1
соҳада “Shimadzu” (Япония) фирмасининг IRAffinity-1S
спектрофотометрида намуналарни диаметри 7 мм бўлган
KBr ли
таблеткаларини тайёрлаб олинди. Рентген-структур тахлил 293 К ҳароратда
Xcalibur ROxford Diffraction автоматик диффрактометрида олинган (Cu
Karadiation, k = 1.54184 Å, xscan режими, графит монохроматор).
1-жадвал
Никел (II) нитратининг моноэтаноламин ва п-нитробензой кислота
билан
ҳосил қилган комплекс бирикмаларининг элемент анализи натижалари
Бирикмалар
Do'stlaringiz bilan baham: