Университети кимё – технология факультети


ҚАРОҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШАРОИТИДА ИЧИМЛИК



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ҚАРОҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШАРОИТИДА ИЧИМЛИК 
СУВНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Худойбердиев Ф.И., Акимова А.П .,Асанов А. 
Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали 
Жаҳон ҳамжамияти инсонларни табиат неъматларидан оқилона, унинг 
табиийлигини узмаган ҳолда самарали фойдаланишни таклиф этмокда. 
Қароқалпоғистон Республикасининг экологиясининг ўзига хослиги бу-
тупроқнинг эрувчан тузлар билан шўрланганлиги эканлиги барчага маълум. 
Бундан ташқари сўнги йиллари регионда экологик мувозанатнинг бузилиши 
тўпроқнинг иккиламчи шўрланишига олиб келмоқда. Шунингдек, 
Республикада тоза ичимлик суви муаммоси ҳам долзарблигича қолмоқда.
Сувни 
тозалаш 

сув 
таъминоти манбалари 
(дарёлар, 
кўллар, сув ҳавзалари, сув омборлари)дан ичимлик суви тармоғига келиб 
тушадиган сувнинг сифатини белгиланган меъёрга келтириш учун 
мўлжалланган 
технологик 
жараёнлар 
мажмуидир. Ушбу 
мажмуа 
саноатhttps://qomus.info/encyclopedia/cat-s/sanoat-uz/ корхоналари ва маиший 
корхоналардан чиқадиган оқова сувларни тозалашни ҳам ўз ичига олади.
Тозалаш иншоотларида тиндириш ва тиниқлаштиришда сув 
таркибидаги муаллақ ва коллоид (майда) зарралар сув тагига чўкади, сувга 
махсус идишларда алюминий сульфат ва хлорли темир билан ишлов 
берилади, сув шағал, қум қавати, баъзан эса ғовак сопол фильтрдан 
ўтказилади. Тиниқ сувни зарарсизлантириш (турли микроорганизм ва 


189
вирусларни 
ўлдириш) 
учун 
унга 
суюқ 
ёки газ ҳолатдаги 
хлор, гипохлоритлар - 
NaCIO, 
ва хлор қўш оксид 
С1О
2
, хлорли 
оҳак қўшилади, тиндирилган сув ва ер ости сувларини зарарсизлантириш 
мақсадида, шунингдек, озон ва ультрабинафша нурлари ҳам қўлланади[1]. 
Бунда симобкварцли ёки аргонсимобли лампалардан фойдаланилади. Агар 
сув 
қаттиқ 
(таркибида кальций ва магний тузлари 
умумий 
миқдори 
меъёрдагидан 
юқори) 
бўлса, 
юмшатилади. 
Ер 
ости 
сувлари 
кўпинча аэрация усулида темирсизлантирилади (ҳаво кислороди билан 
бойитилади). Сувни кремнийсизлантириш (метасиликат кислота H
2
SiO
3
ва 
унинг тузлари микдорини камайтириш) учун оҳак, натрий алюминат NaAlO
2

баъзан куйдирилган доломитдан фойдаланилади. 
Келажакда тоза сув билан таъминлаш Республиканинг сув 
ресурсларини бошқариш йўналишидаги мос харакатлар билан ва бошқа 
аҳамиятли факторлар билан ҳам белгиланади. Масалан: омборларда сувнинг 
борлиги ва трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича ҳалқаро 
биргаликда олиб борилаётган ишларни айтиб ўтишимиз ўринли. Бу 
йўналишнинг асосий мақсади, Орол денгизи регионидаги экологик 
вазиятларни яхшилашдан иборат. 
Сорбция технологиялари асосан сувни тозалашда эритилган органик 
моддалар ва газларни чиқариб, сувни тиниқлаштириш ва уларнинг 
органолепидлик сифатини яҳшилаш учун фойдаланилади.
Сувни тозалаш технологиясида сувнинг рангини тиниқлаштириш, 
хидини камайтириш учун актив углерод ва бошқалар (кўпинча ясама 
сорбентлар) қўлланилади. Асосан улар тиббий гумин кислоталарга нисбатан 
натижалидир, саноатда органик бирикмаларнинг кенг кўламда, шу жумладан 
феноллар, хлор органикалари ва ҳ.к. хлор таркибини натижали камайтиради, 
умумий органик углеродни кўрсатади. Бу жараён уни шакар, озиқ-овқат ва 
алкогол саноатида, мураккаб кимё саноатида фойдаланишга имкон беради. 
Суюқ ва газ муҳитида адсорбция тушунчаси қўлланилади. Бу қаттиқ 
(суюқлиқ)нинг ташқи қатламидан эритма ёки газ аралашмасидан газлар, 
буғлар, моддалар ютиш жараёни ҳисобланади. Бу ютувчилар адсорбентлар, 
ютилган моддалар бўлса адсорбатлар деб номланади. 
Адсорбциянинг икки тири мавжуд - физикавий ва кимёвий. Физикавий 
адсорбция- юзасида молекулаларни тортадиган маҳсус таъсирланишлар 
туфайли юзага келадиган жараён ҳисобланади. Бу физик жараён қайта 
тикланадигин ҳусусиятга эга бўлиб, сўриб олинган моддаларнинг маълум 
бир қисми сувга қайтиши мумкин [2]. Натижада фаол углеродларни сув 
билан қайта ювиши орқали бир бўлимини қайта тиклаш мумкин. 


190
Агар жараён кимёвий реакция билан мураккаблашса, унда кимёвий 
адсорбция жараёни содир бўлади. Улар тескари реакциялар мавжудлиги 
билан ифодаланади. Шуни айтиб ўтиш керак, ҳар икки томонлама жараён 
ҳам бир пайтнинг ўзида ечимини топмасдан давом этади [3].
Ифлосланган сувлар миқдори дунёда ( биокимёвий, техникавий ва 
табиий ) ичишга яроқли сувларга нисбатан бир неча боробар кўп. 
Ифлосланган сувларни тозалаш, тиндириш, фильтрлашнинг бир қанча 
усуллари мавжуд ва биз шуларни ўрганган ҳолда бу усулларни 
такоммиллаштиришимиз лозим. Бу мавзуда илмий жамоамиз янги 
сорбентлар яратиш устида изланишмоқда. Маҳаллий хом ашёлардан 
яратиладиган, сувни тозаловчи сорбентлар экологик тоза, сифатли, самарали 
бўлишига эришиш учун илмий изланишлар олиб борилмоқда. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish