187
сифатида ишлатиладиган кўплаб моддаларнинг асоси бўлган госсипол
моддасини ғўза ўсимлиги илдизи таркибидан ажратиб олиш ҳам
самарали
усуллардан бири ҳисобланади.
Калит сўзлар: ғўза, илдиз, госсипол, эфир, сирка кислота, экстракция
Ҳар бир биологик фаол модда маълум бир биокимёвий жараёнларда
ўзига хос равишда иштирок этади [1].
Ўсимликлар (илдиз, поя, барг, гули ва меваси) таркибидан ажратиб
олинган моддалар ва уларнинг ҳосилалари дори сифатида турли хил бактерия
ва вирус касалликларига самарали таъсир этиши билан биргаликда инсон
организмига зарарли оқибатлари йўқлиги билан ҳам бошқа кимёвий йўл
билан олинган дори моддаларидан афзалроқдир [2].
Республикамиз
ҳудудида
маданий
ҳолда
кенг
тарқалган
гулхайридошлар оиласига мансуб ғўза ўсимлиги илдизи таркибидан
госсипол моддасини ажратиб олишда дастлаб ўсимлик илдизи йиғилиб,
илдиз пўстлоғи ажратилади.
Госсиполацетат олиш: Ажратилган илдиз пўстлоғи майдаланиб ҳавода
қуритилади, қуритилган ва майдаланган ғўзанинг илдиз пўстлоғидан 100 гр
пероксиддан тозаланган 400 мл эфирда экстракция қилиниб
бир кун
музлатгичда қолдирилади. Эфирли экстракция фильтирланиб 30-40 мл гача
қуюлтирилади ва унга 6 мл муз сирка кислата қўшиб, яхшилаб
аралаштирилади ва музлатгичга қўйилади. Эфирнинг секин учиб кетиши
натижасида госсиполацетат кристаллари чўкмага тушади. Сариқ
рангли
кристаллар фильтирланиб, 10 мл эфир ва сирка кислата (3:1) аралашмаси
билан ювилади.
Фильтират ва ювунди бирлаштирилиб стаканда уй температурасида
қолдирилади. Унинг ярим ҳажми буғлангач госсиполацетатнинг қолган
қисми кристалга тушади. Олинган чўкмалар бирлаштирилиб 30 мл эфирда
эритилиб 3 мл муз сирка қўшилади ва бир кун қолдирилади.
Бунда тоза
госсиполацетатдан 1-1.2 гр атрофида чўкмага тушади. Олинган модданинг
толуол-этилацетат-муз сирка кислотасидан иборат (9:1:1) ситемада Rf
қиймати 0.65 ни ташкил қилди.
Тоза госсипол олиш: 1-1.2 гр госсиполацетат тоза 30 мл эфирда
эритилиб, шунча ҳажм 0.4% ли (30мл) натрий гидросулъфитнинг конуссимон
колбадаги
сувли
эритмасига
қуйилади.
Госсиполацетат
тўлиқ
гидролизланиши учун бу жараён яна қайтарилади,
фильтирлаб олинган
чўкма эфирда эритилиб, унга баробар ҳажм сув қуйилади ва эфир ҳайдалади.
Шундай қилиб олинган госсипол ҳавода қуритилади. Миқдори 0.6-0.8 гр
атрофида.
188
Тоза госсипол олиш учун олинган маҳсулот 10 мл эфирда эритилиб,
унга петролей эфир қуйилади (эритма лойқалангунча) ва аралашма
кристалланиши учун қолдирилади. Сариқ рангли госсипол филтирланиб
олиниб, қоронғу жойда сақланади. Миқдори 0.3-0.4 гр атрофида.
Маҳаллий ҳомашё ва чиқиндилардан фойдаланишни йўлга қўйиш
орқали ресурсларни тежаш ва иқтисодий-ижтимоий (экологик) фойда қилиш
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Маркман, Александр Львович. Госсипол и его производные .—
М.:
Пищевая пром-сть, 1965 .— 244 с.: ил.,табл. — Библиогр.: с.240-242.
2.
Khaitbaev Kh. Alisher, Toshov S. Khamza, Nazirova K. Yayra.
Medical implementation practice of supramolecular complex of megosin with
MASGA. Journal of Medicinal and Chemical Sciences. 2020. Vol. 1, Issue 3 р.
48-54.
Do'stlaringiz bilan baham: