Университети кимё – технология факультети


СУВДА ЭРУВЧАН ГОССИПОЛ ҲОСИЛАЛАРИНИНГ



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

СУВДА ЭРУВЧАН ГОССИПОЛ ҲОСИЛАЛАРИНИНГ 
ҚОВУШҚОҚЛИГИНИ ЎРГАНИШ
Хакбердиев Ш.М., Сулаймонов Ж.Ж. 
Жиззах политехника институти 
Госсипол ҳосилаларининг ГКМАТ (глицирризин кислотасининг 
моноаммонийли тузи) билан молекуляр комплексларда турли ҳилдаги 
ноковалент боғланишлар ёки молекулалараро таъсирлашувлар юзага келиб, 
натижада ўз-ўзидан комплекс эритмасининг гидродинамик хоссалари Шифф 
асосларининг табиатидан келиб чиққан ҳолда бир-биридан фарқ қилади.
Ҳароратнинг 
кўтарилиши 
келтирилган 
қовушқоқликнинг 
концентрацияга боғлиқлигини кескин ўзгартириб юборади. 30
0
С ҳароратда 
ГКМАТ нинг барча олинган Шифф асослари билан молекуляр комплекслари 
(турли нисбатда) 0,05% концентрацияда юқори қиймат (максимум) намоён 
қилади. Ўзида меҳмон моддаларини кам тутган комплекслар учун юқори 
қиймат тўғри келади. 
40
0
С ҳароратда юқорироқ қовушқоқлик ГКМАТ нинг нисбатан 
гидрофоб бўлган ди-(2,5-ксилидин)госсиполнинг ГКМАТ ли молекуляр 
комплексларида кузатилади. Бу ҳолат ҳароратнинг кўтарилиши водород 


179
боғларни бузиб, ўзаро гидрофоб таъсирларни кучайтиради деб изоҳлаш 
мумкин. 
Шундай қилиб, ҳароратга боғлиқликни ўрганишдан шу нарса 
кўринадики, 
молекуляр 
комплексларда 
ГКМАТ 
структурланишига 
комплексга кирган меҳмон моддалари таъсир қилади. Паст ҳароратларда 
(25
0
С) юқори самара водород боғлари ҳосил бўлиши ҳисобига нисбатан 
қутблироқ бўлган меҳмон молекулаларида, ҳароратнинг кўтарилиши билан 
(40
0
С) ўзаро гидрофоб таъсирлар асосий роль ўйнайди. Шунинг учун бу 
ҳароратда нисбатан юқори қовушқоқликка, ди-(п-аминобензой кислота) 
госсипол, ди-(2,4-динитрофенилгидразин) госсиполларнинг ГКМАТ билан 
молекуляр комплексларига қараганда, гидрофоблиги юқори бўлган ди-(2,5-
ксилидин)госсипол ва ди-(3-аминопропанол-1) госсиполларнинг ГКМАТ 
билан молекуляр комплекслари эгадир. 
Водород боғларини бузувчи ва шунингдек гидрофоб ўзаро таъсирни 
кучайтирувчи мочевина иштирокида эса юқори қовушқоқлик ГКМАТ нинг
ди-(2,5-ксилидин)госсипол 
билан 
молекуляр 
комплекслари 
эритмаларида кузатилади. Бу эса кучли ўзаро гидрофоб таъсир борлигидан ва 
ди-(2,5-ксилидин)госсиполнинг ГКМАТ билан молекуляр комплекси 
структурланиш жараёнига қўшилганидан далолат беради. 
ГКМАТ нинг меҳмон моддалар билан молекуляр комплекслари сувли 
эритмаларининг турли рН қийматларида келтирилган қовушқоқлигини 
ўрганишда қизиқ натижа кўзга ташланади. ГКМАТ нинг ди-(п-аминобензой 
кислота) госсипол, ди-(2,4-динитрофенилгидразин) госсиполлар билан 
молекуляр комплекслари эритмаларининг рН қийматини 10,3 гача 
кўтарилганда, қовушқоқлик кескин, деярли нолгача камайди. Кузатилаётган 
ушбу ҳолатнинг сабаби ишқорий муҳитда мицелляр структураларнинг 
деярли бутунлай парчаланиши, ГКМАТ карбоксил гуруҳларининг 
нейтралланиши ва уларнинг карбоксилат - ион кўринишига ўтиб, водород 
боғлар ҳосил қилиш хусусиятини йўқотиши билан тушунтириш мумкин. 
Демак, олиб борилган текширишлар, ГКМАТ ва олинган Шиффлар 
билан молекуляр комплекс ҳосил қилиши механизмига оз миқдорда бўлса 
ҳам ойдинлик киритади. “Меҳмон” молекулалари комплекс ҳосил қилиш 
жараёнида сувли эритмаларда ГКМАТ ҳосил қилган мицеллалар орасига 
жойлашади ва бу жойлашиш вақтида гидрофоб таъсирлашув ва водород 
боғлар ҳосил бўлади. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish