Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Зонал жароҳатланиш симптомлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Зонал жароҳатланиш симптомлари: 
Кўз ҳаракатини бузилиши. Бунда
иккиёқлама птоз, диплопия, ажралувчи ғилайлик, конвергенцияни 
(иккала кўз ўқ чизиғини бир нуқтасида учрашуви) бузилиши, кўз қорачиғини 
кенгайиши кузатилади.
Дўнглик ости соҳаси
ни жароҳатланишида тахипноэ, тахикардия, артериал 
қон босимини кўтарилиши ёки ассимметрияси кузатилади.
Қобиқ ости ядролари
ни жароҳатланишида хореясимон, атетоидсимон, 
миоклоник ва тиксимон кўринишдаги гиперкинезлар кузатилади. 
Мияча ва вестибўляр соҳа
ни жароҳатланишида омонат қадам ташлаш, бош 
айланиши, нистагм, ҳаракатсизлик, нигоҳни бир нуқтага қадалганлиги 
кузатилиши, бошни буриш, кўз ҳаракати беморда қаттик бош оғриғига, 
қусишга олиб келади. 
Гипоталамик соҳа
ни жароҳатланишида кўпинча эндокрин бузилишлар: 
иштаҳани бузилиши (пасайиши ёки ортиши) чанқашлик, полиурия, 
семиришлик ёки озишлик, кўп терлашлик, сўлак оқиш, ёғлик себорея, юзни 
ёғли бўлиб кўриниши каби белгилар кузатилади. 


198 
Менингиал симптомлар
. Юқорида келтирилган менингитга хос 
симптомлар ва ликвор ўзгаришлари кузатилиши мумкин (менингиал 
синдромга қаранг). 
Энцефалитик 
симптом.
Инфекцион касалликлар ва токсикоз 
реакция ҳолатларида энцефалитни оғир бўлмаган ўткунчи 
симптомлари кузатилади. Кўпинча бу реакция тиришишлик симптомлари, 
катта 
ёшдаги 
болаларда 
эса, 
гипертермия 
таъсирида 
иллюзия, 
галлюцинацияни кузатилиши билан кечади. Интоксикацияни камайиши 
билан бу симптомлар ўз-ўзидан йўқолади.
Сезги аъзоларининг ривожланиши. 
Кўриш.
Кўз ҳомилаликнинг 3- ҳафтасида бош мия найчасининг охирги 
қисмидан кўз тўр пардаси ҳужайраларини ажралиши билан пайдо бўлади. 
Янги туғилган чақалоқларда кўз олмаси ва кўрув анализаторларини 
ривожланиши жуда ҳам паст даражада бўлади. Кўз олмаси чақалоқларда ва 
12 ёшгача бўлган болаларда катталарга қараганда нисбатан катталиги билан 
фарқ қилади. Чақалоқларда кўз олмаси оғирлиги 2.29 г. бўлиб, болани бутун 
ўсиш даврида уни огирлиги 2 маротаба ортади. Кўз олмасини ҳажми ва 
вазнини ортиши 3-5 ёшгача жадал суратда кечиб, кейин секинлашади ва 
пубертат ёшига келиб тўхтайди. Кўзнинг оқ пардаси бола туғилганда тиниқ 
бўлмай, хира бўлади, эмадиган болаларда эса ҳаво рангда бўлади. Мугуз 
парда чақалоқларда анча қалин бўлиб, оқ пардадан яққол ажралиб бир оз 
олдинга чиқиб туради. Катта бўлган сари мугуз парда юпқалашади ва оқ 
парда билан чегараси йўқола бошлайди. Чақалоқларнинг кўз гавҳари 
думалоқ шаклда бўлиб, нисбатан катта, шунинг натижасида болалар 
кўзининг олдинги қисми бўшлиги жуда кичик бўлади. Кўз гавҳарининг вазни 
чақалоқларда 66 мг., бир ёшда 124 мг., катталарда 170 мг. бўлади. Болани 
ёши катталашган сари гавҳар узунига ўсиб, ясмикга ўхшаб қолади. 
Чақалоқларнинг кўз қорачиғи диаметри жуда кичик, бир ёшли болаларда 1.5 
мм. дан ошмайди, бир ёшдан кейин 2.5 мм., 6-12 ёшда 3.2 мм. бўлади. 
Чақалоқларда шишасимон модда тиниққа яқин, кўрув асаби ва тўр парда 


199 
яхши ривожланмаган бўлади. Кўриш асабининг айланаси - 0.8 мм., 20 ёшга 
борганда бу ўлчам 2 баробарга ортади. Кўриш асабининг толалари бола 
туғилганда миелин билан яхши қопланмаган, миелин билан қопланиш 
жараёни 3-4 ойлик давригача давом этади. Чақалоқларда кўз косаси нисбатан 
кенг, горизонтал ўлчами тик ўлчамидан кўп, кўриниши 3 қиррали 
пирамидага ўхшаш бўлади. Чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда кўз 
косасининг бундай тузилиши бош суягининг яхши ривожланмаганлиги 
ҳисобига бўлади. 
Чақалоқларда кўз ёши канали нисбатан кенг ва калта, ташқи тешиги 
қовоқ бурчагида жойлашган бўлиб, коптокчалари яхши ривожланмаган 
бўлади. Бу ҳолат микробларни, чангларни бурун каналлари орқали тез- тез 
қовоқ ораларига ўтиб, уни яллиғланишига, конъюктивит хасталигига олиб 
келиши мумкин. Чақалоқ болаларда кўз ҳаракати такомиллашмаган, шунинг 
учун 6-10 хафта ичида физиологик ғилайлик, ҳамда кўз олмасини қимирлаб 
туриши (нистагм) кузатилиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларда ўрта меёна фотофобия кузатилиб, кўзи 
деярли доимо юмуқ бўлади, кўриш ўткирлиги 20/300 атрофида бўлади. 2 
хафталик даврида ранглик буюмга ўткинчи, 3 ҳафтадан барқарор нигоҳ 
ташлай олади. 6 ойлик даврда кўриш ўткирлиги 20/200 атрофида бўлади. 
Ёруғ қизил ва сариқ рангдаги буюмларга тез нигоҳ ташлайди, кўз ҳаракати 
мувофиқлашган бўлади. Бола 1-2 ёшида кўриш ўткирлиги максимал даражага 
етади. 
Чақалоқ болада кўриш кобилиятини кўзига ёруғлик манбаини яқинлаштириб 
текшириш мумкин. Бунда бола уйгоқ бўлса кўзини қисиб, юзини ёруғлик 
томонга буришга ҳаракат қилади. Агар бола ухлаётган бўлса, кўз 
қовоқларини янада кўпроқ қисиб олади. Катта ёшдаги болалар кўриш 
қобилияти махсус таблицалар воситасида текширилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish