Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


,4,2, Чиниқиш ва саломатлик



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

2,4,2, Чиниқиш ва саломатлик
 
Чиниқиш- организмнинг совуқ, иссиқ, қуёш радиацияси ва турли хил 
метереологик омилларнинг зарарли таъсиротларига чидамлилигини 
оширишдир. Чиниқишнинг соғлиқни мустаҳкамлаш, шамоллаш ва бошқа 
касалликларнинг олдини олишда қадимги усуллардан бири эканлигига 
тиббиёт ҳамшираси ўз тарғибот ишларида тўхталиб ўтиши лозим. 
Ўзгариб турувчи иқлим шароитлари: 
иссиқ, совуқ, қуруқ ёки нам атмосфера босими таъсирида инсон онги 
ва иродасига боғлик бўлмаган ҳолда организмнинг химоя механизмлари 
ишга киришади. Натижада қон томирлар тораяди ёки кенгаяди, моддалар 
алмашинуви бузилади. 
Шундай қилиб, организм ташқи муҳит шароитларига мослашиб 
боради. Чиниқиш даражаси қанча кўп бўлса, одам шунча соғлом бўлади. 
Тиббиёт ҳамшираси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилар экан, 
чиниқишнинг қуйидаги қоидаларини билиши лозим: 
- мунтазамлик; 
- аста-секинлик; 
- ўзига хос ёндошиш; 


33 
- ҳар томонламалик; 
- фаоллик тартиби; 
- маҳаллий ва умумий муолажаларни биргаликда ўтказиш; 
- ўз-ўзини кузатиб бориш. 
Чиниқишда мунтазамлик йўналишларига риоя қилиш муҳим ўрин 
тутади. Узоқ танаффус қилинганда орттирилган ҳимоя таъсири сусаяди ёки 
бутунлай йўқолади. Чиниқишни оддий усулларидан бошлаш ва аста-
секинлик билан яхши натижаларга эришиш мумкин. Ёш болалар ва катта 
ёшдаги одамларнинг чиниқишда аста-секинлик қоидаларига риоя қилишлари 
муҳим аҳамиятга эга. 
Организмни чиниқтиришнинг ҳаво ванналари, сув муолажалари, қуёш 
ванналари каби турлари бор. 
2.4.3. Ҳиссиёт, стресс ва саломатлик. 
 
Ҳиссиёт- бу одамнинг ичи хаяжонини, теварак-атрофга бўлган 
муносабатини тавсифловчи жараёндир. Руҳий ва саломатлик жараёнларини 
бошқаришда ҳиссиётлар муҳим аҳамиятга эгадир. Инсон ҳиссиёти ва 
сезгилари ҳаёт фаолиятида ёки шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабатида 
фойдали таъсир даражасини ифодаловчи одоб-аҳлоқнинг нозик ўлчови 
ҳисобланади. 
Бирламчи ҳиссий қўзғалишда бош мия қон томирлари, вегетатив ва 
эндокрин марказлар фаолияти таъсирланади. Одам қаттиқ ҳаяжонланганда 
юзи оқаради ёки кизаради, тахикардия, брадикардия, гипотония ёки 
гипертония, мушаклар гипотонуси ёки гипертонуси кузатилади. Тер, ёғ ёки 
бошқа без фаолияти ўзгаради. Қўрққан одамда кўз катталашиб, қорачиқлар 
кенгаяди, А/Б кўтарилади. 
Ташқи таъсиротлар натижасида организмда ўзгаришлар содир бўлади. 
Г.Сельо бу ҳолатни “стресс“ деб номлаган. Стресснинг асосий босқичлари: 


34 
- Хавотирланиш даври: А/Б, ҳарорат пасайиш, юрак-қон томир 
тизимсида функционал ўзгаришлар. 
- Қаршилиқ даври, А/Б ва ҳарорат кўтарилади. 
- Чарчаш даври. 
Стресс даврлари- бу умумий мослашиш синдромининг бир кўриниши 
бўлиб, унинг асосида адреногипофизар тизимдаги бирламчи ўзгаришлар 
кузатилади. Ҳаяжонланиш, кучли ҳиссиёт анализаторлар билан боғлиқ 
бўлиб, бўлар ичида кўриш ва эшитиш асосий доминант вазифасини ўтайди. 
Стресснинг пайдо бўлишида турли хил омиллар: юқори ва паст 
ҳарорат, 
тўқнашув 
вазиятлари, 
турмуш 
шароитларининг 
кескин 
ўзгаришлари, турли хил фармакологик воситаларнинг таъсири бўлиши 
мумкин. Салбий таъсиротларни бартараф этиш йўлларини тиббиёт 
ҳамшираси беморларга тушунтириши лозим. Аммо ҳамма стресслар ҳам 
инсон учун зарарли эмас. “яхши стресс” ёки “эутстресс” - организмни янги 
шароитларга мослашиш учун сафарбар қилади. “Ёмон стресс” – Ёки 
”дистстресс” неврозлар ривожланишига сабаб бўлади. 
Стресс турлари:
1. Ўткир стресс- бирдан ривожланади. 
2. Сурункали стресс- кучли ва нисбатан кучсиз бўлиб, организмга 
узоқ вақт таъсир қилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish