Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/47
Sana16.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#496210
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
ozbekiston respublikasi valyuta siyosati metodologiyasini takomillashtirish

 


31 
ХУЛОСА
Диссертация ишида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида 
қуйидаги хулосалар ишлаб чиқилди.
1.
Марказий банк томонидан валюта сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни 
амалга оширишда фойдаланиладиган барча ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий ва 
сиёсий муносабатларнинг тартиб-қоидалари, усул ва воситалари ҳамда 
механизмлари сифатидаги «валюта сиёсати методологияси» тушунчаси 
илмий таърифининг ишлаб чиқилиши валюта сиёсати ва курси назариясига 
оид иқтисодий қонуниятларнинг мазмун ва моҳиятини янада кенгроқ ва 
чуқурроқ англаш имкониятини яратади.
2.
Валюта сиёсатининг энг муҳим аҳамиятга эга бўлган восита ва 
инструментлари ҳисобланган валюта курси режими ва валюта курси 
сиёсатининг самарали танлови унинг бошқа инструментлари (девальвация, 
ревальвация, интервенция, диверсификация, валюта чекловлари, валюта 
назорати ва ҳ.к.)нинг самарадорлигини белгилаб беради.
3.
Ўзбекистон шароитида валюта сиёсати методологиясини ўрта 
муддатли (2017-2021 йиллар) истиқболга мўлжалланган ривожланиш 
концепциясини ҳамда «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда: а) эркин валюта 
курси режимига ўтишнинг аниқ мақсадли чора-тадбирларини белгилаш;
б) валюта операцияларининг кенгайтирилган ва такомиллаштирилган 
инфратузилмасини яратиш; в) иқтисодиёт субъектларининг ўз валюта 
бойликларидан мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида эркин 
фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш; г) пул-кредит ва валюта 
сиёсати инструментларининг коммуникация каналларини такомиллаштириш; 
д) иқтисодиёт субъектларига бериладиган валюта имтиёзлари ва 
преференциялари тизимини янада оптималлаштириш; е) капиталлар ҳаракати 
бўйича эркин конвертацияни жорий қилиш истиқболларини белгилаш 
масалаларига устувор аҳамият қаратиш валюта сиёсатини амалга ошириш 
самарадорлигини таъминлайди. 
4.
Валюта сиёсатининг макроиқтисодиётга таъсирини ўрганишнинг 
Манделл-Флеминг модели нисбатан устувор аҳамият касб этиб, у валюта 
сиёсатининг макроиқтисодиётга таъсирини турли хил валюта курси 
режимлари, очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт, пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати 
инструментларини самарали қўллаш шароитларини инобатга олган ҳолда 
ишлаб чиқилган. Мазкур моделнинг кўплаб ривожланган ва ривожланаётган 
мамлакатлар амалиётида ҳам кенг фойдаланилишини эътиборга олган ҳолда, 
унда келтирилган ёндашувлардан мамлакат валюта сиёсати методологиясини 
такомиллаштиришда ижодий фойдаланиш муҳим ҳисобланади. 
5.
Валюта курсининг шаклланиши борасида олиб борилган тадқиқот 
натижалари монетар, Дорнбуш ва Манделл-Флеминг моделларини 
Ўзбекистон шароити учун нисбатан мос келадиган моделлар сифатида 
кўрсатди. Ушбу моделларни модификация қилиш орқали валюта курси 
барқарорлигига самарали таъсир этиш мумкин бўлиб, уларнинг таъсир 
самарадорлиги қатъий ва эркин валюта курси режими шароитларида турлича 


32 
аҳамият касб этади. Қатъий валюта курси режими шароитида оқилона 
девальвация сиёсати ҳамда монетар агрегатларни таргетлаш режимининг 
таъсири сезиларли роль ўйнаса, эркин валюта курси режими шароитида 
мақбул интервенция сиёсати ҳамда инфляцион таргетлаш режими муҳим 
аҳамият касб этади.
6.
Иқтисодиётнинг пулга бўлган талаб ва таклифини мувозанат-
лаштириш пул-кредит сиёсатининг энг муҳим устувор вазифаларидан бири 
ҳисобланади. Бундай мувозанатга эришиш монетар воситаларнинг тури, 
шакли, сони, таъсир доираси ва самарадорлик кўрсаткичларига бевосита 
боғлиқдир. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, мавжуд пул-кредит 
сиёсати индикаторлари ўртасида айрим номутаносибликлар мавжуд бўлиб, 
уларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
а) 
мавжуд 
пул-кредит 
ва 
валюта 
сиёсати 
инструментларини 
такомиллаштириш ҳисобидан пул мультипликаторини фаоллаштириш;
б) иқтисодиётга пул таклифини реал ЯИМ ҳажмининг ўсиш суръати ва 
инфляция кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда М.Фридман назарияси бўйича 
амалга ошириш; в) микро ва макроиқтисодиёт нуқтаи назаридан пул айланиш 
тезлигини мувофиқлаштриш; г) амалиётга янги турдаги фонд бозори 
инструментларини (ҳисоб ставкаси, самарали фонд бозори ставкаси, таргет 
ставка ва ҳ.к.) жорий қилиш. 
7.
Ўзбекистон шароитида валюта курсини шакллантиришнинг Маршалл-
Лернер шартига асосланган методологик ёндашуви ишлаб чиқилиб, унда 
валюта курсининг 2019-2021 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари амалга 
оширилди. Шунингдек, 
Марказий банкнинг расмий ҳафталик номинал 
валюта айирбошлаш курсининг тебраниш даражасини ARCH оиласи модели 
орқали эконометрик таҳлил қилиш натижасида АҚШ доллари ва сўм ҳамда 
евро ва сўм валюта жуфтликлари курсининг қисқа муддатли тебранишининг 
прогноз кўрсаткичлари баҳоланди. Ушбу методологик ёндашувларга кўра 
амалга оширилган баҳолашлар валюта курсини ҳар қандай валюта курси 
режимлари шароитида мониторинг қилиш имкониятини оширади. 
8.
Валюта бозори инфраструктурасининг шаффоф эмаслиги ва 
замонавий механизмлар таъсирида ҳаракат қилмаслиги унда иштирок этувчи 
субъектларнинг, жумладан, аҳолининг ушбу бозор фаолиятига оид 
ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва унга таъсир этиш 
имкониятларини чекламоқда. Хусусан, валюта бозорида регулятор 
томонидан стерилизация қилинадиган интервенциянинг портфеллик, 
сигналлик ва мувофиқлик каналларининг таъсир доираси сезилмайди. Ушбу 
каналларнинг валюта бозорига бўлган таъсир самарадорлигини ошириш 
мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим: портфеллик, 
сигналлик ва мувофиқлик каналларини пул-кредит ва валюта сиёсатининг 
бошқа инструментлари билан мувофиқлаштириш; ахборотлар алмашинуви ва 
очиқлигини таъминлаш (коммуникация канали); прогноз қилинаётган муҳим 
фундаментал макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ишончлилигини ошириш; 
регуляторнинг фонд ва валюта бозорига таъсир этиш репутациясини 
кучайтириш. 


33 
9.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 23 февралда 
2201-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш 
тартиби тўғрисида»ги Низомни қайта кўриб чиқиш ва уни янги таҳрирда 
қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, мазкур Низомда қайта 
молиялаш ва ломбард кредитларини беришда ишлатилаётган фоиз 
ставкаларини (ўзгармас фоиз ставкаси, чегириш ставкаси ва кимошди 
савдоси орқали шаклланадиган ставкалар) қайта таҳрирлаш лозим. Чунки, 
пул-кредит сиёсатида бундай номдаги фоиз инструментларининг ўзи мавжуд 
эмас. Шунингдек, Марказий банк тўғрисидаги қонунчилик асосларида ҳисоб 
ва судда фоиз ставкалари хусусида сўз юритилсада, уларнинг ҳам пул-кредит 
сиёсати инструменти сифатидаги роли аниқ очиб берилмаган. Шу боис, 
фикримизча, Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни ишлаб 
чиқишда пул-кредит сиёсати инструментларининг сони ва турларини 
алоҳида моддаларда аниқ кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
10.
Бугунги кунда пул-кредит ва валюта сиёсатини амалга оширишда 
қўлланилаётган монетар воситалар юки нотекис тақсимланишининг олдини 
олишда фоиз сиёсати билан боғлиқ монетар инструментларнинг турини 
кенгайтириш (диверсификациялаш) ва уларнинг иқтисодиётга таъсир 
кўламини мақбуллаштириш муҳим бўлиб, бу борада қуйидагилар таклиф 
этилади: биринчидан, Марказий банкнинг мустақил пул-кредит инструменти 
сифатида роль ўйнайдиган дисконт ва ҳисоб ставкаларини жорий қилиш 
ҳамда ушбу ставкалар асосида депозит муассасаларини қайта кредитлаш 
амалиётини такомиллаштириш ва ундан фойдаланишда ҳудудий Марказий 
банклар ваколатини кенгайтириш; иккинчидан, ривожланган давлатлар 
тажрибаларини инобатга олган ҳолда Марказий банк тузилмасида «Очиқ 
бозор операциялари» қўмитаси фаолиятини ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. Бунда ушбу қўмитанинг асосий фоиз инструментлари сифатида 
очиқ бозор операциялари ставкаси (таргет ставка), самарали очиқ бозор 
операциялари ставкаси, овернайт ва репо ставкалари ҳисобланиши лозим.
11.
Валюта операцияларининг самарадорлигини ошириш мақсадида 
юридик ва жисмоний шахслар учун чет эл валютасидаги халқаро пластик 
тўлов карталарини ўрнини боса оладиган миллий валютадаги халқаро 
пластик тўлов карталарини жорий қилиш ва уни мамлакат ички ва ташқи 
ҳисоб-китоблар тизимига фаол жалб қилиш юзасидан комплекс чора-
тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
12.
Ўзбекистон шароитида инфляцион таргетлаш режимига ўтиш 
институционал, техник, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни олдиндан 
амалга оширишни талаб этади. Шу билан бирга, регулятор томонидан 
инфляцион таргетлаш режимининг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш ва 
белгилашда инфляцияга мойиллиги кучли ва кучсиз бўлган товар ва 
хизматлар таркибини, уларга таъсир этувчи омиллар гуруҳини, уларнинг 
таъсир юкини, таргет кўрсаткичларнинг қуйи ва юқори чегараларини 
белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, пул-кредит 
тизимидаги трансмиссион каналлар механизмини (фоиз, валюта ва 


34 
коммуникация 
каналлари), 
ресурслар 
тақсимоти 
механизмини, 
институционал тузилмалар таркибини ҳамда кенгайтирилган маълумотларни 
тарқатиш умумий тизимини изчил ривожлантириш мазкур шарт-
шароитларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. Ҳозирги ўтиш шароитида 
ИТРни жорий қилишнинг «ЮИТР–ТИТР–ЭИТР» интеграл босқичларидан 
самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.


35

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish