Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


-жадвал  Евро ва сўм валюта жуфтлигининг ARCH ва GARCH оиласи моделлари



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/47
Sana16.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#496210
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   47
Bog'liq
ozbekiston respublikasi valyuta siyosati metodologiyasini takomillashtirish

5-жадвал 
Евро ва сўм валюта жуфтлигининг ARCH ва GARCH оиласи моделлари 
бўйича баҳолаш натижалари
33
 
(t-студент тақсимоти бўйича)
 
Кўрсаткичлар 
(Parameter)
ARCH 
(1) 
GARCH/TARCH 
(1,1) 
EGARCH 
(1, 1) 
IGARCH 
(1, 1) 
PARCH 
(1, 1) 
0.000176
0.000110 
-0.468974 
-1.019067
-0.653546
(0.0000) 
(0.0000) 
(0.4624) 
(0.0000) 
(0.0000) 
1.098840
0.984716
-0.064298
0.421643
0.835495
(0.0000) 
(0.0000) 
(0.0000) 
(0.0000) 
(0.0000) 
0.119234
0.898291
0.578357
0.175388
(0.0372) 
(0.0000) 
(0.0000) 
(0.0156)
1.098840 
1.10395 
0.833993 
1.00000 
1.010883 
ARCH LM Test 
(ARCH effect), 
p-қиймат 
(0.8038) 
(0.9451) 
(0.9456) 
(0.0003) 
(0.8452) 
AIC 
-2.256998 
-2.266808 
-2.231609 
-2.213641 
-2.263764 
SC 
-2.231836 
-2.236614 
-2.196384 
-2.193512 
-2.223506 
HQ 
-2.247420 
-2.255315 
-2.218201 
-2.205979 
-2.248440 
Obs (кузатувлар) 
969 
969 
969 
969 
969 
Инфляцион таргетлаш режими (ИТР) ўз мазмун ва моҳиятига кўра, 
монетар сиёсатнинг муҳим режимларидан бири бўлиб, нархлар 
барқарорлигига эришишда унинг мақсадли (таргет) кўрсаткичини белгилаб 
олиш ва ушбу кўрсаткични таъминлаш бўйича Марказий банк томонидан 
амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар тизимини ифодалайди
34

ИТРни жорий қилишнинг ривожланаётган мамлакатлар амалиётига хос 
хусусиятлари ва муаммолари бўйича Англия Марказий банки ҳузуридаги 
Марказий банклар тадқиқотлари маркази мутахассислари G.Hammond, 
R.Kanbur ва E.Prasadлар
35
томонидан олиб борилган изланишлар муҳим 
аҳамият касб этади. Хусусан, муаллифлар ривожланаётган мамлакатларда 
33
E-views дастури асосида муаллиф ҳисоб-китоби. Бу ерда: AIC (Akaike information criterion); SC (Schwarz 
criterion); HQ (Hannan-Quinn criterion) ахборот мезонлари.
34
Samarina A. and Haan J. Right on target: exploring the factors leading to inflation targeting adoption. 
Contemporary economic policy. Vol. 32, No. 2, April 2014. p.372; Laurens B., et al. The journey to inflation 
targeting: Easier said than done. The case for transitional arrangements along the road. IMF working paper. 
WP/15/136. June 2015. p.28.
35
Hammond G., Kanbur R., and Prasad E. Monetary policy challenges for emerging market economies. Global 
economy and development.Working paper No.36. August 2009. pp. 1-28.


30 
ИТРни жорий қилиш билан боғлиқ асосий муаммолар қаторига пул-кредит 
тизимидаги трансмиссион каналларнинг (фоиз, валюта, коммуникация 
каналлари) 
такомиллашмаганлигини, 
пул-кредит 
кўрсаткичларини 
эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш методологиясининг 
такомиллашмаганлигини, иқтисодиёт субъектларининг иқтисодиётдаги 
ўзгаришларга тезкор реакция қилиш ва мослашишининг сустлиги 
(институционал 
ва 
коммуникация 
каналлари) 
ҳамда 
регулятор 
мустақиллигининг чекланганлигини киритишади. 
Айнан ушбу муаммолар бугунги кунда Ўзбекистон амалиёти учун ҳам 
хос бўлган муаммолардир. Шу сабаб мазкур муаммоли масалаларни 
тизимли равишда ҳал этиш мақсадида регулятор томонидан комплекс чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Фикримизча, ушбу комплекс чора-
тадбирларни амалга оширишда юқоридаги муаллифларнинг ИТРни жорий 
қилишда қайси валюта курсирежимидан фойдаланиш кўпроқ самара 
бериши мумкинлиги юзасидан билдирган қуйидаги хулосаларига алоҳида 
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:
а) инфляцияни таргетлаш ва бошқариладиган сузувчи валюта курси 
режими:ушбу 
режим 
жуфтлиги 
регуляторнинг 
валюта 
бозорига 
аралашувини юқорилигича қолдириши ва бу ИТРнинг мақсадли 
кўрсаткичларига салбий таъсир этиши мумкинлигини ифодалайди 
(Колумбия, Гана, Индонезия, Руминия, Тайланд каби ривожланаётган 
мамлакатлар амалиёти); 
б) инфляцияни таргетлаш ва эркин сузувчи валюта курси режими: ушбу 
режим жуфтлиги регуляторнинг валюта бозорига аралашувини жуда паст 
даражада бўлишини ифодалайди (Австралия, Канада, Янги Зеландия, 
Мексика, Чехия, Венгрия, Польша, Швейцария каби давлатлар амалиёти). 
Аммо капиталлар ҳаракатининг тўлиқ очиқлиги шароитида юзага келиши 
мумкин бўлган хавф-хатарлардан (ташқи шоклардан) валюта курси 
барқарорлигини 
ҳимоя 
қилишда 
регулятор 
учун 
бирмунча 
мураккабликларни келтириб чиқариши таъкидланади; 
в) инфляцияни таргетлаш ва бошқариладиган валюта курси режими: 
ушбу режим жуфтлиги молиявий ва институционал тузилмалар фаолияти 
яхши ривожланмаган ҳамда иқтисодиёт субъектларининг регулятор 
фаолиятига бўлган ишончларининг юқори даражада эмаслиги шароитида 
номинал «якорь» сифатида ўз аҳамиятига эга бўлиши мумкин; 
г) сузувчи валюта курси режими ва монетар агрегатлар таргети: ушбу 
режим 
жуфтлиги 
молия 
бозори 
ривожланмаган 
шароитда 
монетарагрегатлардан таргет сифатида фойдаланишни ифодалайди 
(Бангладеш, Шри-Ланка, Танзания, Уганда, Замбия каби давлатлар 
амалиёти). Аммо ушбу режим кучли инфляция шароитида мамлакат 
иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайишига ҳам олиб келиши 
мумкинлигини инкор этмайди.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish