Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Бозор иқтисодиѐти-
иқтисодий тараққиѐтда муҳим босқич ҳисобланган 
иқтисодий тизимдир. Ушбу тизим ривожланиш хусусиятига кўра икки 
босқичга эга. Биринчиси босқич эркин рақобатга асосланган классик бозор 
иқтисодиѐти бўлиб, баъзи адабиѐтларда соф бозор иқтисодиѐти деб 
номланади. Иккинчи босқич ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиѐти 
ҳисобланиб, аралаш бозор иқтисодиѐти тизими деб ҳам юритилинади. 
Эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиѐти 
ресурсларга хусусий 
мулкчилик, иқтисодий фаолиятда ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий 
жараѐнларни тартиблашда ва уйғунлаштиришда бозор механизмидан 
фойдаланиш орқали тавсифланади. Шунингдек, бозор субъектлари ўз хулқ-
атвори ва шахсий манфаатига асосланади. Ҳар бир иқтисодий бирлик, 
алоҳида қабул қилинган қарорлар асосида, ўзларининг даромадларини 
оширишга интилади.
Бозор тизими ѐрдамида алоҳида қабул қилинган қарорлар уйғунлашти-
рилади. Рақобат шароитида товарлар (хизматларнинг) ишлаб чиқарилиши, 
ресурсларнинг таклиф қилиниши шуни билдирадики, ҳар бир маҳсулот ва 


ресурсларнинг кўплаб мустақил ҳаракат қилувчи харидор ва сотувчилари 
мавжуд бўлади. Бу эрда иқтисодий жараѐнларга давлатнинг аралашуви 
чекланган тавсифга эга бўлади. Шу сабабли давлатнинг роли, хусусий 
мулкни ҳимоя қилиш ва эркин бозорнинг амал қилинишини таъминлашда
ишончли ҳуқуқий тартиблар ўрнатишдан иборат бўлади. 
Ҳозирги замон бозор иқтисодиѐти
-бозор механизми ва режали 
иқтисодиѐт унсурларини ўзида мужассамлаштиради. Мулкчиликнинг турли 
шакллари, тадбиркорликнинг турли йўналишлари мавжуд бўлади. Шунинг-
дек, режалаштириш, прогнозлаш, аҳолини социал ҳимоялаш билан боғлиқ 
чора-тадбирларни амалга оширишда давлат иштироки кенгайиб боради.
Масалан, АҚШ иқтисодиѐти ҳозирги даврда олдинги эркин бозор 
иқтисодиѐтидан сезиларли тарзда фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагилар 
орқали намоѐн бўлади: 
-
биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, у иқтисодиѐтда 
фаол рол ўйнайди. Бу иқтисодиѐтнинг барқарорлигини таъминлаш учун 
шароит яратишда, бозор тизими етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ѐки 
умуман етказиб бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан 
таъминлашда, даромадлар тақсимланишини ўзгартириш каби ҳолатлар 
орқали намоѐн бўлади.
-
иккинчидан, эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиѐтидан фарқли 
равишда АҚШ иқтисодиѐтида йирик корпорациялар ва кучли касаба 
уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар мавжуд. Бу ерда, 
шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий мулкчилик ва бозор тизимига 
суяниш, ижтимоий мулкчилик ва марказдан режалаштириш ҳар доим ҳам 
бир вақтда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан, Германия иқтисодиѐти 
авторитар капитализм деб аталган бир вақтда мулкчилик хусусий бўлиб 
қолсада, мамлакат иқтисодиѐти қаттиқ назорат остига олинган ва марказдан 
бошқарилган. Бунинг тескариси, бозор социализми деб аталган собиқ 
социалистик Югославия иқтисодиѐтида ресурсларга ижтимоий мулкчилик 


хос бўлган ва бир вақтда иқтисодий фаолиятни ташкил қилиш ва 
бошқаришда эркин бозор асосида олиб борилган.
Швеция иқтисодиѐтида ҳам 90 фоиздан ортиқ хўжалик фаолияти 
хусусий фирмаларда тўпланган бўлсада, давлат иқтисодий барқарорликни 
таъминлаш ва даромадларни қайта тақсимлашда иштирок этади. Ҳозирги 
вақтда Хитой Халқ Республикасида давлатнинг марказлашган ҳолда 
иқтисодиѐтга аралашуви ва режалаштириш тизими сақланиб қолган ҳолда 
бозор механизмлари муваффақият билан қўлланилиб, барқарор ва тез ўсиш 
суръатлари таъминланмоқда. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish