Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

4.
 
Бозор иқтисодиѐтида рақобат асосий ўрин эгаллайди.
У ишлаб 
чиқарувчиларнинг алоҳидалашган манфаатларини акс эттиради. Манфаатлар 
рақобат кураши асосида жамият учун зарур товарларни, ишлаб чиқаришни 
талаб этади. Рақобат ресурсларни кам сарфлаб улардан самарали фойда-
ланиб, сифатли товарлар ишлаб чиқаришга ундайди. Шунинг учун рақобат 
бозор иқисодиѐтининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. 
5.
 
Бозор иқтисодиѐти манфаатлар уйғунлашувидан иборат

Бозордаги ҳар бир субъект ўз манфаати учун ишлайди. Шунингдек, ҳар бир 
субъект бозор билан ҳисоблашишга мажбур, акс ҳолда унинг иши юрмайди, 
даромад олмайди, хонавайрон бўлади. Ишлаб чиқарувчига ва харидорга
нима кераклигини бозордаги нарх аниқлаб беради.
6.
 
Бозор иқисодиѐти ижтимоий кафолатлар, адолат қоидаларига 
асосланади.
Ресурсларнинг миқдори ва самарасига қараб ишлаб чиқиш, 
товарлар ҳамда хизматларни тақсимлаш ва шунга мос даромадга эга бўлиш, 
юқори фаровонлик даражасига эришиш адолатли ҳисобланади. Бу ҳаммани 
тенг қилиш эмас, балки жамиятни табақаланишини англатади. Иқтисодий 
субъектлар меҳнатига, ишбилармонлигига ва мулкига қараб бир-биридан 
фарқланади. Шу туфайли уларни даромади, турмуш даражаси ва жамиятдаги 
мавқеи бир хил бўлмайди.
7.
 
Бозор иқисодиѐти ишлаб чиқариш
фаолиятини рағбатлантирувчи 
кучга айлантиради.
У моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни зарур 


товарлар ҳамда хизматлар ишлаб чиқаришга қаратади. Беҳуда меҳнат ва 
ресурс сарфини амалга оширганларни жазолайди.
8.
 
Бозор иқтисодиѐти мослашувчан иқтисодиѐт
. У ҳар қандай ўзга-
ришларга ҳозиржавоб, бозорда нима етишмаса, уни тезда ишлаб чиқаришга 
киришади. Шу билан бирга фан-техника янгиликларини тезда қабул қилади. 
Янги технологияни ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг кенг кўламли 
усулларини жорий этади. Бозор иқтисодиѐти товарлар ва хизматлар 
тўкинчилигини таъминлайди.Товарларни танлаб олган ҳолда эҳтиѐжни 
қондириш имконияти яратилади. 
Бозор иқисодиѐтининг бошқа иқтисодий тизимлар каби ўз ривожланиш 
қонунлари мавжуд бўлиб, улар икки гуруҳга бўлинади: 
а) умумиқтисодий, лекин бозор иқтисодиѐтига асосланган умумиқти-
содий қонунларларга амал қилиш. (меҳнат унумдорлигини ошириш, вақтни 
тежаш, ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқариш кучларининг 
ўсишига мос келиши ва бошқалар). 
б) бозор иқтисодиѐтининг ўзига хос бўлган қонунлар (қиймат қонуни, 
талаб ва таклиф; пул муомаласи қонуни). 
Бозор иқтисодиѐти иқтисодиѐтни жадал ривожлантирувчи учта омилни 
юзага келтиради:
1) иқтисодий фаолият эркинлиги бу ишбилармонлик, уддабуронлик 
учун имконият яратиш; 
2) рақобат, ким ўзди қоидасини юзага келтириш, янгиликни жорий 
этишга ундаш, техника – технология, меҳнат унумдорлиги ва иш сифатини 
ошириш, қаттиқ меҳнат интизомини жорий этиш каби энг зарур бўлган 
омилларни юзага келтириш; 
3) даромадларнинг чекланмаслиги – қўшимча даромад топишга инти-
лишни кучайтиради.
Бозор иқтисодиѐтини учта асосий ривожлантирувчи кучи мавжуд:
-
талаб ва таклиф;
-
рақобат кураши; 


-
нарх. 
Шундай қилиб, бозор иқтисодиѐти, иқтисодиѐтни ташкил этиш, 
фаолият кўрсатиш, тартибга солиш ва бошқаришнинг мураккаб шакли бўлиб, 
товар – пул муносабатларига асосланади. Ишлаб чиқарувчилар билан 
истеъмолчилар ўртасидаги алоқалар, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик алоқалари 
фақат бозор орқали юзага келади. 
 
Бозор иқтисодиѐти эркин иқтисодий фаолиятга асосланган товар 
муносабатлари яхлитлигини, ҳар бир инсонга ўз фаолияти натижасини ўйлаб, 
оқилона хўжалик юритишни рағбатлантирувчи демократик иқтисодиѐтни 
вужудга келтиради.

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish