Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Тикланиш қиймати бўйича
- асосий фондлар ѐки уларнинг бирон-бир 
қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва 
ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда 
баҳолаш. Баҳолашнинг бу усули объектнинг ҳозирги пайтдаги қайта ишлаб 
чиқариш даврида қанча туришини кўрсатади. Корхона асосий фондларининг 
тикланиш қиймати, тафтиш ва инвентаризация пайтида, мамлакат миқѐсида 
ва давлат чора-тадбири сифатида эса, асосий фондларни қайта баҳолаш 
пайтида амалга оширилади. 
Қолдиқ қиймати бўйича
- асосий фондларнинг эскиришини инобатга 
олган ҳолда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқ 
кўринишидаги баҳолашдир. Бошқача қилиб айтганда, бу асосий фондларнинг 
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларга ҳали ўтказилмаган қисмидир. 
Корхоналар томонидан фойдаланилмайдиган ҳамда ҳисобдан чиқариш 
ѐки сотиб юбориш мўлжалланган асосий фондлар ҳам, кўпинча қолдиқ 
қиймати бўйича, мазкур хўжалик йилидаги нархларда баҳоланади. 
Корхона асосий фондларини баҳолашнинг турларини қуйидаги чизма 
кўринишда акс эттириш мумкин. 
Иқтисодиѐтнинг глобаллашуви ҳамда ҳисоб ва ҳисоботларнинг мукам-
маллашуви, жумладан, миллий ҳисоб стандартларининг жаҳон стандартлари 
талаблари даражасига келтирилиши туфайли, гарчи асосий воситалар, асосий 
фондларнинг пул кўринишидаги ифодаси сифатида аввалдан қўлланиб 
келган бўлсада, ҳаѐтимизга ―асосий капитал‖, ―асосий воситалар‖ каби 
атамалар эндиликда кенг равишда кириб келмоқда. 


7.2.1 -расм. Корхона асосий фондларини баҳолашнинг турлари 
Ҳозириги кунда амалиѐтда асосий воситаларнинг корхона баланси ва 
ҳисоботларида акс эттирилувчи (яъни, бошланғич, белгиланган тартибда 
ўтказилувчи қайта баҳолашдан кейин эса тикланиш), ҳисобга олиш қиймати 
баланс қиймати
деб аталади. Бундан асосий воситаларнинг қолдиқ 
қийматини асосий воситаларнинг баланс қийматидан эскириш суммасини 
айириб ташлаш ѐрдамида топиш мумкинлиги англашалади. 
Қабул қилинган баҳолаш усули ва корхона балансида акс эттирилувчи 
бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида, 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish