Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

капитал таъмирлашда
улар 
тўлиқ қисмларга бўлинади ва эскирган қисмлар алмаштирилади. Ускуна-
ларни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат 
таъмирлаш цикли
деб аталади. Машина ва ускуналар, қоидага кўра, махсус заводларда таъмир-
ланади. 
Ўртача таъмирлаш
техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш 
ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда 
сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий 
таъмирлаш каби у ҳам машина ѐки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг 
ўзида амалга оширилиши мумкин. 
Жорий таъмирлашда 
асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, 
текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг 
фойдаланишга доимий тайѐрлиги таъминланади. 
Асосий фондларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мажмуаси
 
режали-олдини олувчи таъмирлаш тизимига
(РООТ) бирлаштирилади ва 
корхона бош механиги томонидан бошқарилади. Деярли ҳар бир корхонада 
РООТ ўтказилишини қайд қилиш журналлари мавжуд бўлиб, уларда 
профилактика ва таъмирлаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва графиги 
белгилаб қўйилади.


Корхона 
7.2.3-расм. Корхона асосий фондларини қайта ишлаб чиқариш 
босқичлари 
Таъмирлаш ишлари туфайли корхона асосий фондларнинг жорий 
эксплуатацияга тайѐрлигини таъминлайди. Бироқ шу билан бир қаторда 
корхона асосий фондларни яратиш, фойдаланиш, амортизация, қайта тиклаш 
каби босқичларни ўз ичига олувчи такрор ишлаб чиқариш амалларини 
доимий равишда бажаришга интилиши лозим. Бу босқичларни қуйидаги 
чизма ѐрдамида акс эттириш мумкин (7.2.3-расм). 
Такрор ишлаб чиқариш циклида асосий фондларни яратиш жараѐни 
корхонадан ташқарида амалга оширилади ҳамда асосан қурилиш соҳаси, 
машинасозлик, асбобсозлик ҳамда асосий фондларни яратиш билан 
шуғулланувчи бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлади. Асосий воситаларни 
такрор ишлаб чиқаришнинг қолган босқичлари корхона ҳудудида амалга 
оширилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам асосий фондларни такрор ишлаб 
чиқариш туфайли корхоналар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда 
ривожланиб бораѐтган бозор муносабатлари шароитларида иқтисодий ва 
техник барқарорликка эришишларини таъминлайди. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish