7.1.1- расм. Корхона асосий фондларининг таркиби.
Корхона асосий фондлари таркибини қуйидаги 7.1.1-расм кўринишида
акс эттириш мумкин
.
Меҳнат предметига ўтказувчи таъсирига кўра, асосий ишлаб чиқариш
фондлари
актив
ва
пассив
турларга бўлинади. Асосий ишлаб чиқариш
фондларининг пассив турига бино ва иншоатлар, актив турига эса қувват
машина ва ускуналари,
ишчи машина ва ускуналар, транспорт воситалари,
технологик линиялар, яъни бирон-бир турдаги маҳсулот
яратишда
фойдаланилувчи меҳнат қуроллари киритилади.
Ушбу расмни матннинг электрон версияси орқали слайд шаклида диапроектор орқали намойиш этиш мумкин. 2 -илова
Корхонанинг асосий фондлари
Асосий ишлаб чиқариш
фондлари
Асосий ноишлаб чиқариш
фондлари
Бинолар
Иншоотлар
Узатиш
қурилмалар
Инструментлар
ва ишлаб чиқариш
инвентари
Ўлчов ва
тартибловчи
асбоблар
Транспорт
воситалари
Хўжалик
жиҳозлари
Қувват машиналари
ва ускуналар
Ишчи машина ва
ускуналар
Жумладан авто-
матлашган машина
ва ускуналар
Корхонанинг актив асосий ишлаб чиқариш фондлари энг ҳаракатчан ва
аҳамиятли ҳисобланади. Фан-техника тараққиѐти давомида кўплаб
корхоналарда актив ишлаб чиқариш фондларининг салмоғи ортади, уларнинг
таркиби ва кўриниши ўзгаради, асосий фондлар гуруҳ ва турларининг
маънавий эскириш туфайли алмашиниш суръати тезлашади.
Ишлаб чиқариш миқѐсининг ўсиши ва бошқа ижобий ўзгаришлар
шароитларида, баъзан корхонанинг асосий фондлари,
жумладан, ишчи
машиналар ва ускуналар, ишлаб чиқариш бинолари, қурилмалар ва ҳоказолар
етмай қолади. Бундай ҳоллар рўй берганда корхона шартнома асосида ўзига
керакли бўлган асосий фондларни ѐллайди ва улар ижарага олинган
ҳисобланади. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида юзага келувчи
мулк муносабатлари
лизинг
деб аталади (ингл. Lease - ижара).
Асосий фондларнинг умумий ҳажмида алоҳида гуруҳларининг қиймат
бўйича ўзаро
нисбати
асосий фондларнинг турлар бўйича тузилмасини
акс
эттиради ҳамда амалиѐтда фоизларда ўлчанади. Корхона асосий ишлаб
чиқариш
фондлари тузилмасининг, биринчи ўринда унинг актив қисмини -
машина ва асбоб-ускуналарни кўпайтиришга йўналтирилган такомиллаш-
тиришдан манфаатдор бўлиши лозим. Уларнинг улуши қанчалик юқори
бўлса, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар миқдори шунчалик катта бўлади ва
аксинча.
Корхона асосий фондларининг турлар бўйича тузилмаси, кўп жиҳатдан
капитал қўйилмаларнинг технологик тузилмаси орқали, жумладан, уларнинг
янги қурилиш ва қайта таъмирлаш, амалдаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш
ва қайта қуроллантириш билан аввалдан белгилаб қўйилган бўлади.
Асосий
фондларнинг
турлар
бўйича
тузилмасига
ишлаб
чиқаришни
ихтисослаштириш ва концентрация қилиш даражаси ҳам катта таъсир
ўтказади. Йирик корхоналар, ишлаб чиқаришни фондлар билан таъминлашда
ва фан-техника тараққиѐти ютуқларидан кенг фойдаланишда кичик ва ўрта
корхоналарга қараганда кўпроқ имкониятга эга. Бироқ кичик корхоналар
ҳаракатчанроқ, уларнинг бошқаруви мослашувчанроқ бўлиб,
натижада
ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш осонроқ кечади.
«Корхона иқтисодиѐти»га
Do'stlaringiz bilan baham: