Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
 
4.3. Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари. 
Агар жамиятнинг бутун иқтисодий тизимини оладиган бўлсак унинг 
таркибига кирувчи кўплаб кичик тизимларни – тармоқлар, корхоналар, 
бирлашмалар ва ҳоказоларни кўришимиз мумкин. Буларни ҳаммасини 
ўзига яраша бошқарув тизими мавжуд.
 
Корхонада бошқарувнинг таъсири бошқарув объектига йўналтирилган
бўлиб, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш жараѐнлари, ишлаб чиқариш
ускуналарини эксплутация қилиш, турли миқѐсдаги меҳнат кооперацияси ва
ҳоказолар бошқарув объекти бўлиши мумкин.


Бошқарув субъекти эса қоидага кўра, корхона раҳбари ѐки бошқарув 
объектларини мақсадли равишда бошқаришни амалга оширувчи хизмат 
раҳбарларидир. Бунга мисол қилиб бир корхонанинг директори, унинг 
муовинлари, бош муҳандис, бош технолог, молиявий бўлимлар раҳбарлари, 
цех бошлиқлари ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Умуман олганда корхонада умумий бошқарув – режалаштириш, 
меҳнатни ташкил этиш, ойлик маош, техник назоратни уюштириш, сифатни
ошириш таъмирлаш, моддий техника таъминоти, сотиш, кадрларни танлаш
ва жой жойига қўйиш, ҳисоб-китоб ва таҳлил, молия, хизмат кўрсатиш, 
муҳофаза қилишни ўз ичига олади. 
Корхонанинг корпоратив (гуруҳий) манфаатини амалга оширишнинг 
муҳим омили – бу корхона ишини яхши бошқариш ҳисобланади. Корхона 
ички ва ташқи алоқаларга эга. Корхонанинг ички тузилиши унинг турли 
бўлинмалари ўртасидаги алоқалардан, ходимлари билан бошқарувчилар 
(менежерлар) ўртасидаги муносабатлардан иборат.Унинг ташқи алоқалари 
бозор билан юз беради. Бозорда корхона ўзига ресурслар етказиб берувчилар
ва ўз товарининг харидорлари билан алоқа боғлайди.
Корхонанинг пул билан бўладиган алоқалари банклар, молиявий 
компаниялар, суғурта фирмалари орқали юз беради. Корхонанинг бозор 
иқтисодиѐти шароитида иш фаолиятини самарали бўлиши учун менежмент 
иши (бошқарув иши) яхши йўлга қўйилиши керак.
Бозор муносабатидаги корхона бошқарувининг бундай кўринишидаги
бир-бирига боғлиқлиги, бўйсунувчанлиги бошқарув тизимининг самарали 
фаолият юритиши учун муҳит шарт ҳисобланади. 
Ҳар қандай ҳолатда бошқарув тизими хўжалик ҳаѐтининг замонавий 
талаблари ва корхоналарнинг рақобатчилик муҳитидаги барқарорлигига 
жавоб бериши лозим. Шундай қилиб, бошқарув тизими ишлаб чиқариш 
самарадорлигига ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда 
муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.


Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмаси мавжуд. Корхона 
қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси ҳам шунчалик 
мураккаб бўлади. 
Ишлаб чиқариш тузилмасига асосий, ѐрдамчи, хизмат кўрсатиш 
жараѐнлари амалга оширилувчи цех ва участкалар киритилади.Ишлаб
чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда ходимларга хизмат 
кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва эгаллаб турган
майдони, ходимларнинг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари корхонанинг 
умумий тузилмасини ифодалайди.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасининг уч хил тури 
мавжуд: технологик, предметли ва аралаш. 
Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш участка-
лари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида ташкил қилинади
(масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва тўқув цехлари). 
Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех маълум бир 
маҳсулот ѐки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради (масалан, автомобил 
заводида мотор цехи, шассе цехи ва ҳоказо). 
Аралаш (предметли технологик) тузилма тайѐрлов цехларини техноло-
гик тамойилда (темирчилик, чўян қуйиш, пўлат қуйиш ва ҳоказо), ишлов
бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли тамойил асосида 
ташкил этишни назарда тутади.
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш тузилмаси доимо вазиятдан 
келиб чиқиб такомиллашиб боради. 
Юқоридаги бошқарув тизимидаги барча ишларни самарали олиб 
борилиши миллий иқтисодиѐтда умумиқтисодий аҳамиятга эга, чунки у 
қанчалик ривож топса, яхши йўлга қўйилса, шунчалик ишлаб чиқариш 
жамиятдаги талаб-эҳтиѐжни тўлароқ ҳисобга олади, барқарор иқтисодий 
ривожланиш тез боради. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish