Конъюнктурани таҳлил қилиш шакли бўлиб, конъюнктура шарҳи бўлиб
ҳисобланади.
Конъюнктурани
таҳлил
қилиш
саволларига
ўтишдан
аввал
конъюнктурани кўрсаткичлар тизимини кўриб чиқиш даркор.
Кўрсаткичлар шартли равишда макро ва микро кўрсаткичларга
бўлинади.
Макрокўрсаткичларга
-
умумхўжалик
конъюнктурасини
тавсифловчи кўрсаткичлар: ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий даромад,
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, товар оборот кўрсаткичлари, пул муомаласи
кўрсаткичлари, истеъмол кўрсаткичлар киради. Микрокўрсаткичларга эса
алоҳида товарлар бозорини тавсифловчи кўрсаткичлар киради: ишлаб
чиқариш кўрсаткичлари, маҳсулот сотилиши ва истеъмоли, нарх динамикаси
ва х.к.
Умумхўжалик конъюнктуранинг таҳлилини изланишни мақсадига кўра
иккита йўл олиб бориш мумкин:
Агар маълум бир вақтнинг ичида конъюнктуранинг ривожланиш
тенденциялари ва суръатларини билиб олиш масаласи қўйилган бўлса, у
ҳолда конъюнктура таҳлили шу вақтнинг ичида унинг динамикасини
ўрганиш йўли билан олиб борилади,
Агар энг охирги санага конъюнктура ҳолатини аниқлаш
масаласи
қўйилган бўлса, у ҳолда иқтисодий циклнинг фазасини ва фаза ичидаги
мисол тариқасидаги жойини аниқлаш йўли билан олиб борилади. Шуни
эътиборга олиш керакки, конъюнктура таҳлили ва узоқ тенденцияларнинг
ривожланишини аниқлаш ўзора боғлиқ ва бир - бирини тўлдиради.
Конъюнктура таҳлили жамиятнинг хўжалик ҳаётининг қийинлигини
ҳисобга олмаган ҳолда у ёки бу қарашларни тасдиклайдиган ўзбошимчалик
билан танланган омиллар ва статистиктик маълумотларга ёндошиб эмас,
балки бир-бирига қарама-қарши ҳодисаларнинг йиғиндисига ёндашиш керак.
Конъюнктура таҳлилининг шакли бу конъюнктура шарҳи ва
маълумотномасидир.
Маҳсулотни ишлаб чиқаришни белгиланганлигига қараб, маҳсулотни
абсолют бирлиги ўлчовларида ишлаб чиқариб, ишлаб чиқариш
даврини
давомийлиги, истеъмолчилар доираси тезроқ еки секинроқ конъюнктурани
ўзгаришини акс эттиради.
Баъзи тармоқлар, масалан қора металлургия, ҳаво ва
сув транспорти,
қурилиш белгиланган истеъмолчилар учун олдиндан буюртма қилиш
тизими бўйича ишлайдилар. Бошқалар эса, яъни автомобиль , радиоэлектрон
ва шу кабилар қисқа муддат ичида ишлаб чиқарилади ва бозорда номаълум
истеъмолчиларга сотилади. Узоқ муддатли товарларни ишлаб чиқаришни
қисқариши ёки ўз иши натижасида ишлаб чиқариш коньюнктурасини
яхшилаш ёки ёмонлаш аниқ кўрсаткичи бўлиб ҳисобланмайди. Чунки катта
буюртма портфелининг катталиги ёки шундай тармоқларда унинг йўқлиги
маҳсулот ишлаб чиқариш динамикасининг иқтисодий циклнинг
динамикасидан рад этади.