омилларнинг таҳлили комплекс равишда олиб борилиши ва олинган
маълумотлар кенг доирадаги коньюнктура таҳлилларда қўлланилиши
мумкин. Шу сабабли кўпчилик давлатлардаги, шу жумладан Ўзбекистонда
бундай ахборотларни давлатнинг махсус органлари ва ҳалқаро
ташкилотларни ваколатли органлари тайёрлаб берадилар. Масалан, БМТ
нинг инсон тараққиёти ҳисоботлари, TACIS дастурининг иқтисодий
ривожланиш ахборотномалари, Ўзбекистон Республикаси статистика
қўмитаси таҳлилий ахборотлари ва ҳ.к.
Юқорида санаб ўтилганидек, микроиқтисодий омилларга ушбу
бозордаги талаб, таклиф, нарх ва рақобат киради.
Бозор коньюктураси таҳлилида талабнинг барча жиҳатларини
ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Жумладан:
талабнинг географик
тақсимланиши,
ассортиментнинг
кенглиги
ва
чуқурлиги
бўйича
тақсимланиши, истеъмол интенсивлиги, ҳажми ва бошқа хусусиятларни
ўрганиш зарур бўлади. Талабни ўрганишда аввало қондирилган талаб, сўнг
қондирилмаган талабга диққат жалб қилинади. Товар айланиш таркибини
товар гуруҳлари ва алоҳида турлари бўйича таҳлил ҳилиш орқали
қондирилган талаб ўрганилади, қондирилмаган талаб эса сотувчилар ва
харидорларнинг фикрини ўрганиш усуллари ёрдамида аниқланади.
Коньюнктурага таъсир қилувчи иккинчи омил – бу товар таклифидир.
Таклифни ўрганишда аввало товар манбаларига, сотишга таклиф этиладиган
товар ҳажми ва таркибига, товар захираларига эътибор берилади.
Товар
манбаларини таҳлил қилиш савдо тизимига маҳсулот етказиб берувчи
корхоналар рўйхатини тузиш ва уларнинг имкониятларини ўрганишдан
иборат бўлади.
Ишлаб чиқарувчилар товарларининг ассортименти ва етказиб бериш
муддатлари таклифнинг таркибини аниқлашга ёрдам беради. Шундан сўнг
бозор иштирокчиларидаги товар заҳиралари таҳлил қилинади. Заҳиранинг
ҳажми ва таркиби, қачон вужудга келганлиги, заҳиранинг алмашиб бориш
динамикаси ва бошқа кўрсаткичлар таклифнинг
талабга нисбатини
аниқлашга хизмат қилади. Савдо ташкилотларида юритиладиган ҳисоб
тизимининг маълумотлари, инвентаризация натижалари ва махсус
изланишлар товар заҳиралирини комплекс ўрганишга асос бўлади.
Нархларнинг бозор коньюктурасидаги ўрни ва уларнинг шаклланиш
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нарх таҳлилига катта эътибор берилади.
Нархларни ўрганишда қуйидагилар таҳлил объекти сифатида олинади:
нархларнинг барқарорлиги, товар ассортименти доирасида нархларнинг
ўзгариш даражаси, сотувчи томонидан нархлар бўйича ўзгарувчан
тизимларни қўллаш, мувсумий нархларнинг қўлланиши ва бошқалар. Нарх
бозор коньюктурасига таъсир қилувчи энг мураккаб омил ҳисобланади.
Унинг ўзига ҳам бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Шу
сабабли нарх
таҳлилида нафақат хужжатларни текшириш усули, балки махсус усуллар ҳам
кенг қўлланилади.
Микроиқтисодий омилардан яна бири шу бозордаги рақобатдир. Товар
бозорларидаги рақобатни таҳлил қилишда аввало корхоналар рақобати, сўнг
товарлар ва эҳтиёжлар рақобати ўрганилади. Корхоналар рақобатининг
таҳлили сотувчилар сони, ихтисослашуви, маҳсулот ассортименти, ишлаб
чиқариш ҳажми, йўналтирилган мақсадли сегменти ва бошқаларни ўз ичига
олади.
Товарлар ва эҳтиёжлар рақобатининг таҳлили асосан коньюнктура
прогнозида амалга оширилади ҳамда рақобатчи
товарлар, ўрнини босувчи
товарлар ва тўлдирувчи товарларнинг ўзаро мувозанатини аниқлашга
қаратилади. Бундай рақобатни баҳолаш учун маркетингнинг бозорни
ўрганиш усулларидан кенг фойдаланилади.
Бозор коньюктурасини ўрганишнинг сотувчи ва ишлаб чиқарувчилар
учун зарурлиги келажакда ишлаб чиқариш қувватларини қайси йўналишда
ривожлантириш ва қандай сотиш сиёсатини қўллаш бўйича аниқ ва ишончли
ахборотга эга бўлишда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: