ТУРИЗМ БЎЙИЧА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ РЕГИОНАЛ
МАСАЛАЛАРИ
Ҳамроев Ҳ.Р.,
БухДУ
Бухоро давлат университети республикада туризм соҳаси учун кадрларни
тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида янги бакалавр таълим йўналишлари ва
магистратура мутахассисликларини тайёрлаш ишини 2009/2010 ўқув йилидан
бошлади. Шундан бери хизматлар, туризм ва меҳмонхона хўжалиги таълим
йўналишига бакалавр кадрларни тайёрлаб келмоқда.Ҳозирги кунга келиб бу
йўналишлар бўйича икки юздан зиёд кадр тайёрланди. Беш йилдан бери туризм
мутахассислиги бўйича магистр кадрларни ҳам тайёрлаб келмоқда. Туризм
кафедраси қошида 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
26
докторлик ихтисослигига амал қилиб келмоқда. 2017 йил январдан бу
тузилмалар негизида мустақил Туризм факультетини ташкил этилди. Туризм
факультети тузилмасига яна иқтисодиёт, бадиий графика каби кафедралари ва
тегишли таълим йўналишлардаги талабаларни ҳам киритилди.
Кейинги пайтларда ҳукуматимиз туризм соҳасини ривожлантиришга катта
эътибор бериб келмоқда[1,2,3,4]Бу соҳа иқтисодиётнинг устувор тармоғи
даражасига чиқди. Бундан ташқари,2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҲАРАКАТЛАР СТРАТEГИЯсини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан жойларда амалга оширилаётган
бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар
билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 - март куни Бухоро
вилоятига ташриф буюриб, Бухорода туризмни ривожлантириш учун қатор
амалий ишлар билан танишди[5]. Ушбу қарорда: 2017-2019 йилларда Бухоро
шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш
дастурини тасдиқлаш ва унинг устувор йўналишлари бўйича амалга
оширилишини самарали ташкиллаштириш кўзда тутилган. Ҳукумат томонидан
соҳа олдида қўйилаётган вазифаларни бажариш эса биринчи навбатда кадрлар
салоҳиятига бориб тақалади.
Бундан ташқари, халқаро туризмнинг ҳозирги давр талаблари ҳам бу соҳада
кадрларга бўлган талабни янада ошириб юбормоқда. Ҳозирги замон
иқтисодиётида туризм ашаддий рақобат майдонига айланган соҳалардан бири
ҳисобланади. Планетада Ўзбекистондек гўзал табиатга эга, тарихий обидаларга
бой юртлар анчагина, шунинг учун чет элдан туристларни кўплаб миқдорда жалб
қилиш осон эмас, бунинг учун бозорни, жумладан, туризм бозорини яхши
биладиган малакали мутахассислар керак. Бухоро шаҳри жуда қадрли тарихий
обидалар ва архитектура ёдгорликларига эга, аммо уларни туристларга жаҳон
стандартлари ва ҳозирги замон талаблари даражасида кўрсата оладиган
экскурсияшунослар (гидлар), маркетологлар, музейшунослар, савғоти ишлаб
чиқариш учун зарур бўладиган мутахассислар, туризмга ихтисослашган
психологлар, сайт-мекерлар, аниматорлар, санъатшунослар ва бошқа касб касб
эгаларини тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Университетда уларни тайёрлаш
учун тарих, бадиий графика, хорижий тиллар ва бошқа факульетларининг
жамоаси ичида етарли кадрлар эга ва бошқа шароитлар мавжуд.
Иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш учун фан билан таълим ҳамда
ишлаб чиқариш ва ҳукуматнинг интеграцияси ўта муҳим роль ўйнашини хориж
тажрибаси исбот қилиб келмоқда. Бунинг учун ҳокимият ва тадбиркорлар
кўмагида университетда туризм соҳага ихтисослашган технопарк ва бизнес
инкубаторни
ташкил
этиш
мақсадга
мувофиқдир.
Бухоро
давлат
университетининг кўплаб профессор-ўқитувчилари қатор мамлакатларда малака
оширишган, илмий тадқиқот қилиб қайтишган, жумладан, Франция, Ирландия,
Италия, Бельгия, Испания, Германия, Буюк Британия, Чехия каби туристик
мамлакатлар тажрибасини ўрганиб қайтишган, уларнинг тажрибаларини
Ўзбекистонда қўллаш учун университет базасида туризм соҳасида
инновацияларни яратадиган ва ишлаб чиқаришга тадбиқ эта оладиган
27
структураларни, яъни технопарк ва бизнес инкубаторларни яратишга
қобилдирлар. Ундан ташқари, бу структуралар талабалар ва магистрантларнинг
интелектларини ҳам мақсадли йўналтириш имкони беради, бу эса таълимда ҳам,
илмда ҳам юқори самара бериши исбот қилингандир. Туризм соҳасида таълим
бериладиган муассасаларда ўқув жараёнида амалий машғулотларни ўтказиш
учун Reception, Service room кабиларни қуриш ва жиҳозлаш, поход туризмига
чиқиш учун керак бўладиган анжомлар намуналари билан таъминлаш ҳам
самарасини беради.
Бухоро шаҳрида ҳозирги пайтда 100 га яқин меҳмонхона ва 50га яқин
туристик фирмалар фаолият олиб бормоқда. Бу меҳмонхона ва фирмаларларда
юзлаб юқори малака талаб қиладиган иш ўринлари бор. Бундан ташқари
туризмга алоқадор кўплаб фаолият турларида ҳам кўплаб кишилар ишлашмоқда.
Аммо бу ўринларни эгаллаётганларнинг малака даражаси жаҳон стандартларига
жавоб бермаслиги туфайли ҳам хориждан келаётган туристлар оқими нисбатан
кам бўлмоқда. Умумжаҳон, жумладан Ғарбий Европа талаблари даражасига
чиқариш учун ҳам уларни ўқитиш, қайта тайёрлаш керак. Бу касб эгаларини бир
қисмини Тошкентга юбормасдан, Бухоро давлат университетида малака ошириш
ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этса бўлади, ва бу иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувоффиқ ҳам бўлар эди. Бухоро давлат университети профессор –
ўқитувчилари гидлар малакасини ошириш, экскурсияшунослик, туризм
менежменти, туризм маркетинги, туроператорлик, экаутинг каби қатор
йўналишлар бўйича кадрлар малакасини оширишга етарли базага ҳамда
кадрларга эгадир. Бундан ташқари, шу йўналишда дарс бераётган ўқитувчиларни
хорижга малака оширишга, илмий тадқиқотга, қайта тайёрлашга юбориб туриш
ҳам мақсадга мувофиқдир. Туризм факультети профессор - ўқитувчилари чет эл
олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларига эга, шу алоқаларни
ривожлантириб, талаба ва ўқитувчиларни алмаштириш даражасига чиқиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг
давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги
343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2015 йил 10
январдаги 3-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий таълим йўналишлари ва
мутахассисликлари классификатори”да хизматлар соҳасида туризмга таалуқли
иккитагина бакалавр йўналишлари бор: “туризм” ҳамда “меҳмонхона
хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш”. Ривожланган мамлакатларда туризм
соҳаси бўйича уч юздан ортиқ мутахассислар тайёрланади. Ушбу
классификаторни такомиллаштириб давр талабидан келиб чиққан ҳолда туризм
учун бакалавар йўналишлари ва магиструтура мутахасисларини кўпайтириш ва
ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослаштириш зарур. Университетда амал қилувчи
классификатор доирасида қуйидаги бакалавр йўналишларини тайёрлашни йўлга
қўйиш мумкин:
• 5230200-Менежмент (Туризм). Соҳада кўплаб корхоналар фаолият
юритаяпти. Бу корхоналарда иш жараёнини янада самарали ташкил этиш учун
замонавий менежерларга катта эҳтиёж сезилади. Бу йўналишда тайёрланадиган
бакалаврлар ҳозирда юксак аҳамият берилаётган корпоратив менежмент бўйича
ҳам билим ва малакага эга бўлади.
28
• 5230400-Маркетинг (Туризм). Соҳада фаолият юритаётган корхоналар ўз
маҳсулот ва хизматлари сотувини ҳажмини ошириш, фойдани ўстириш, янги
бозорларга чиқиш ҳамда янги мижозларни жалб этишда оқсоқликка учрамоқда.
Фаолият юритаётган корхоналар асосан эски бозорлар (яъни олдиндан
мижозларни таъминлаб келган мамлакат фуқаролари) ичида ўзаро рақобатга
киришишган. Туризм маркетинги бўйича мутахассислар ўзлари фаолият
юритаётган корхоналарга янги мижозларни жалб этиш ҳамда янги инвестор
ҳамкорларни топишга ёрдамлашади.
• 5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит(Хизматлар соҳаси). Соҳадаги
хизматлар ва товарлар савдоси ўзига хос томонларга эга. Чунки, Ўзбекистон
ичида хорижий туристларга сотилган ҳар бир товар ва хизмат бевосита экспорт
ҳисобланади. Ички туристларга сотилган хизмат ва товарлар экспорт
ҳисобланмайди. Бундан ташқари, меҳмонхона ва туризм фирмалари ўзлари
бевосита яратмаган хизмат ва товарлар савдоси билан шуғулланади. Шу каби
ўзига хосликларни бухгалтерияда акс эттириш учун шу соҳа бўйича чуқур
билимга эга бўлиш талаб этилади. Шунингдек, меҳмонхоналарда ҳар кун нақд ва
нақдсиз кирим-чиқим операциялари амалга оширилади. Булардан ташқари ҳақи
олдиндан тўланган ёки кейинроқ тўланадиган хизматлар ҳам сотилади. Бу каби
кўплаб операцияларни бажариш учун ҳар бир меҳмонхонада, ҳар бир хизмат
кўрсатиш корхонасида алоҳида бухгалтер ишлаши талаб этилади. Шу сабабли,
мазкур ташкилотларда бундай мутахассисларга эҳтиёж катта бўлади.
Бухоронинг ўзида 100 дан ортиқ меҳмонхона фаолият кўрсатса, минглаб хизмат
кўрсатиш корхоналари ишлаб турибди.
Бундан ташқари, амалдаги таълим йўналишлари таснифлагичида бўлмаган
ва классификаторга киритилиши мақсадга мувофиқ бўлган қуйидаги бакалавр
йўналишларини тайёрлашни ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ:
• Аниматорлик хизмати - (меҳмонни кўнглини олиш учун турли хил
тадбирлар ташкил этиб, унга хизмат қиладиган мутахассислар). Европа
туризмида ўн минглаб аниматорлар фаолият юритади.
• Гид-экскурсияшунос(тарихий обидалар, архитектура ёдгорликлари ва
бошқа туристик объектлар тўғрисида малакали маълумот бера оладиган
шахслар). Ҳозирги пайтда бу ишни бошқа мутахассисликни битирган ёки
умуман малакаси бўлмаган кишилар олиб бормоқда.
• Веб дизайн (Сайт мейкер). Интернет тизимида ишлашни йўлга қўя
оладиган,бу каби мутахассисларнинг регионда деярли йўқлиги туфайли ҳам
туризм ташкилотлари халқаро туризм соҳасидаги ахборот технологияларни
тадбиқ этишда анча орқага қолиб кетмоқда. Замон талабларига мос интернетда
ишлай оладиган малакали кадрлар жуда ҳам зарур бўлиб бормоқда.
Олий таълим тизимининг яна бир муаммосига қисман тўхталиб
ўтмоқчимиз. Бу бакалавриат таълим тизимининг ўқув режалари бўлиб, улар
ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди, уларни талаб даражасига чиқариш
керак. Талабаларимиз ўқийдиган фанларнинг ҳатто сони, номи, таркиби, унда
қўйиладиган муаммолари кўп жиҳатдан замондан анча орқа қолган. Масалан,
ривожланган мамлакатларда бакалавриатда 20-30та фан ўқитилади, бизда,
масалан “меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” таълим
29
йўналишининг ўқув режасида 57та фан бор, уларнинг 24таси касби учун биринчи
даражали аҳамиятдаги фанлар, қолганлари касби учун ёрдамчи роль ўйнайдиган
фанлар ҳисобланади.Мана шунларни камайтириш устида ишлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |