Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
64
мутахассис кадрларни тайёрлаш, уларни янги кириб келаётган замонавий
техника ва технологиялар билан таништиришда, назарий ҳамда
амалий
билимларга эга бўлишлари учун олий ўқув юртлари ўқув жараёнига янги
фанларни тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан
биридир.
Таълим соҳасини жахон стандартлари даражасига етказиш борасида
қатор университетлар, илмий тадқиқот институтлари ва илмий марказлар ўз
йўналишларидан келиб чиқиб соҳасини ривожлантириш мақсадида янги
дастурлар ўстида изланишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз кўпгина
ёшлари чет давлатларда малака оширганлиги, юқори
савиядаги амалий
билим ва малакага эга эканликларини инобатга олган ҳолда олий таълим
тизимига ривожланган давлатлар ўқув дастурларига киритилган, юқори
технологияларни ўзида мужассам этган, энг сўнги
замонавий фанларни
жорий этиш зарур.
Ҳозирда, таҳсил олаётган талабаларга энг сўнги технологияларни
ўрганишда маълум бир дастур асосида чуқур назарий ва амалий билим
олишларига кўмаклашиш билан бирга замонавий янги фан дастурларини
яратиш мақсадида Геномика ва биоинформатика
маркази томонидан
Марказнинг илмий йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ривожланган
давлатлар ўқув дастурларига киритилган ўнта янги фаннинг ўқув дастурлари
тайёрланди.
Янги фанларнинг Марказ илмий кенгаши тамонидан тасдиқланган
номларининг нусхаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий
университети Биология-тупроқшунослик факультети
кенгашига тақдим
этилиб, ўқув дастурлари факультет йуналишларига
мослаб такомиллаш-
тирилмоқда. Тавсия этилаётган 10 та фан қуйидагилар: Геномика асослари,
Биоинформатика, Протеомика ва метаболомика асослари, Хўжайра ва
тўқималар биотехнологияси, Генетик ўзгартирилган
организмлар ва
уларнинг хавфсилизлиги, Ўсимликлар селекциясининг замонавий усуллари,
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
65
Посттрансляцион геномика асослари, Филогеномика ва хаётнинг
молекуляр
эволюцияси, Хайвонлар геномикаси ҳамда Одам геномикаси ва биоэтика.
Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрланган “Геномика асослари”
фанининг ишчи дастури асосида 2015-2016 ўқув йилида Биология-
тупроқшунослик факультети 5140100-Биология мутахассислиги 3-курс
талабаларига шу фан жорий этилди. “Геномика асослари” фани учун умумий
114 саот ажратилиб, бугунги кунда Марказнинг малакали илмий ходимлари
томонидан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари Марказ веб-сайтига жойлаштирилган янги номдаги фан
дастурлари кўпчилик Олий ўқув юртлари Биолигия ўйналиши кафедра
мудирларининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Хусусан, З.М.Бобур
номидаги Андижон давлат университети Зоология,
Наманган давлат
университети Биология кафедралари шулар жумласидандир. Баённомаларда
2016-2017 ўқув йилида “Геномика асослари”фанларни танлов фани сифатида
ўқув режаларига киритиш тўғрисида қарор қабул қилганликлари ва Шу фани
бўйича дарслик ёки ўқув қўлланма чоп этиш жорий йилнинг август ойига
қадар амалга ошириши сўралган.
Бу янги фанлар ёшларга тадқиқотларини геном даражасида олиб
боришига, яратилаётган янги технологиялар уларнинг қонуниятлари ва
принциплари тўғрисида назарий ва амалий билим беришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: